Фарғона вилоятида икки нафар ИИБ ходими фуқарони аввалига бўғиб, сўнгра тепкилагани кўринган видео тарқалганди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсовнинг маълумот беришича, воқеа юзасидан суд қарори ҳам чиққан.
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеотасвир 2021 йилнинг 14 июль куни Фарғона шаҳар ички ишлар бўлимида содир этилган бўлиб, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда 2021 йил 2 декабрда мазмунан кўриб чиқиш учун суд органларига юборилган.Қўшимча қилинишича, мазкур жиноят иши 2022 йилнинг 23 август куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида апелляция тартибида кўриб чиқилиб, ходимларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб топилган ва оқлов ҳукми чиқарилган.Шоҳрух Ғиёсов, Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
Изоҳ (2)
Шундай куриниб туриптику ИИБ ходими очикдан очик ураётгани кимни алдашяпти суд ходимлари
Assalomu aleykum. Qanaqa odil sud diysh munkun bu qattiq xarakatlarni qilgan xodimlarga sudiyani bu yaramas ikkalaxodimlarni farzandlarni shunday uldirshga urunsa qanday tasavur qlarkan uzlarni. men Uznekiston respublkasi fuqorosi bu sud xlasasdan norman.