• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Етимликда улғайган, аёлининг вафотидан кутилмаган зарба олган ва “Отелло” бўлганидан афсусланадиган Ёқуб Аҳмедов 87 ёшда (фото, видео)

    Отелло, Юсуфбек ҳожи, Креонат, Шоҳжаҳон, Каренин сингари роллари билан ўзбек театри тарихида муносиб из қолдирган, саҳнада Абу Райҳон Беруний, Али Қушчи, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Абай каби тарихий сиймоларни гавдалантириб, шон-шуҳрат қозонган Ёқуб Аҳмедов 87 ёшни қаршилади. Болалигидан театр саҳнасида рол ижро этган ва 20 йил отахон театрни бошқарган ижодкор кексайиб қолган бўлса-да, овозидаги салобатни йўқотгани йўқ.

    “Отасиз ўтган болалик”

    Ёқуб Аҳмедов Намангандаги оддий, ўзбекона оилада дунёга келган. У отасиз ўсгани, оиласининг моддий қийинчиликка учрагани билан боғлиқ воқеаларни эслашни унчалик ёқтирмайди.

    Фото: Скрин

    — Урушдан кейинги оғир йиллар эди. Тақдир дегани шудирки, 1949 йилда Наманган вилоятининг “Алишер Навоий” номли мусиқали драма театрида Зиннат Фатхуллиннинг “Ғунчалар” песаси қўйилди. Кўчамизда яшайдиган шу театрнинг актёри Муҳриддин Мансуров 5-6 та болани кичик ролларни ўйнаш учун у ерга олиб борган. 10-11 ёшдаман, вокзал кўринишида саҳнага чиқиб бақириб-чақириб юрардик. Бошқа болалар тарқаб кетишганди-ю, негадир мени театрда ишга олиб қолишган. Катта актёрларга 150 сўм маош тўлашса, менга 75 сўм беришарди. Қийинчилик йиллари эмасми, ёш бола учун рўзғорга бунча пул олиб бориш катта гап. Роса хурсанд бўлардим, чунки боқувчиси йўқ оила учун бу яхшигина мадад эди. Шу-шу театрга меҳрим тушган, дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Кино деб ўқишим чала қолди”

    Вилоят театри ёш актёрни олий маълумотли бўлиши учун Тошкентга юборади. У институтга ҳеч қандай қийинчиликсиз кириб, талаба бўлади.

    Фото: Скрин

    — 1959 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг режиссёрлик факультетига ўқишга кирганман. Ҳозирги Миллий театрнинг бош режиссёри Гинзбург курс раҳбаримиз эди. Биз дарсларни бевосита театрда ўтардик. Ўша йиллари қўйилган “Ганг дарёсининг қизи”, “Жазоир — менинг Ватаним” спектаклларининг оммавий саҳналарида иштирок этганман. Экранда эса биринчи марта Йўлдош Аъзамовнинг “Мафтунингман” фильмида кичкина эпизодда кўринганман. Кейин “Фурқат” фильмига танлов эълон қилинди, бордим. Бошимга бахт қуши қўниб, бош қаҳрамон менга насиб этган. 3-босқич талабаси эдим, кинога тушаман деб, ўқишим чала қолиб кетган. Шунга қарамай театрга ишга қабул қилишганди, дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Мингдан ошиқ қаҳромонга овоз берганман”

    Ёқуб Аҳмедов маҳоратли актёр бўлиш билан бирга, дубляж устаси ҳам ҳисобланади. У кўплаб хориж актёрларини ўзбекча “гапиртира олгани” билан эътирофга лойиқдир.

    Фото: Скрин

    — Ҳозирги Миллий театр биноси ўрнида “Родина” кинотеатри бўларди. Шу ерда фильмлар дубляж қилинарди. “Мафтунингман” фильмидаги эпизодимдан кейиноқ дубляжга таклиф қилишган. Кейинчалик “Ўзбекфильм” киностудиясида алоҳида “Дубльяж студияси” ташкил топди. Шу ерда узоқ йиллар меҳнат қилдик. Тунлари соат 11 дан тонгги 6 гача ишлардик. Бу ойлик маошимизга яхшигина қўшимча маблағ бўлгани учун ҳам астойдил, бутун борлиғимиз билан ўша ролни ҳис этиб овоз берардик. Мингга яқин фильмларнинг дубляжида қатнашдим. Бирини яхши, бирини ёмон дея олмайман. Лекин, тан оламан, Владимир Этуш, Вячеслав Тихоновлар ижро этган ролларни алоҳида яхши кўриб овоз берардим. Дубльяж ҳам ўзига яраша бир санъат эканда, актёр маҳоратини сайқаллайди. Мен ҳалиям бўлса, ўша дубляжга қайтиш керак, деб ҳисоблайман, дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Мендан яхши Отелло чиқмаган”

    Ҳар бир актёрнинг орзусидаги рол бўлади. Афсуски, орзудаги ролларнинг ҳаммаси ҳам муваффақиятли яратилмайди. Ёқуб Аҳмедов ҳам “Отелло”ни ижро этганидан афсусланади ва уни фаолияти давомидаги энг муваффақиятсиз рол деб билади.

    Фото: Скрин

    — Менимча, бунақа рол ҳамма актёрда ҳам бўлади. Рости, мен ҳеч қачон Отелло ролини ўйнашни орзу қилмаганман. Лекин Евгений Симонов режиссёрлигида шу спектакл саҳнага қайта қўйилганида уни мен билан Турғун Азизовга топширишди. Яхшими, ёмонми имкониятимиз даражасида ижро этдик. Аммо, афсуски спектакл муваффақият қозонмади. Бунинг сабаби нимадалигини билмайман. Балки режиссёрдадир? Балки Аброр Ҳидоятовдек улкан актёр олдида мен ютқазгандирман?! Таржимайи ҳолимга Отеллони ўйнади, деган ёзув тушгани қолди, холос. Аслида Гамлетни ўйнашни орзу қилгандим. Олим ака, Шукур ака ижросида Гамлетни кўрганман. Улар билан бирга саҳнада ўйнаганман, лекин насиб этмади, орзулигича қолиб кетди. Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий образини 9 қисмлик видеофильмда ўйнадим. Саҳнадаги Олим Хўжаев яратган Алишер Навоийни яратиш орзум бор эди. Кексалик даврини гавдалантирдим, бу орзум амалга ошди, дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Режиссёр тажрибасиз бўлса, актёр увол”

    Ёқуб Аҳмедов кино ва театр санъатида режиссёрнинг ўрни бўлакча эканлиги ҳақида гапирди.

    Фото: Скрин

    — Уйғуннинг “Парвона” спектаклидаги Мурод образини яхши кўриб ўйнардим. Бу асарни 1967 йилда Тошхўжа Хўжаев ёрдамида Шариф Қаюмов саҳналаштирганди. Шу ўринда ҳар бир спектаклнинг муваффақияти асосан режиссёрга боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Чунки режиссёрсиз энг истеъдодли актёр ҳам ҳеч нарса қилолмайди. Афсуски бугунги кунда бу касбнинг қадрини туширадиган ўртамиёна актёр-режиссёрлар кўпайиб кетди. Режиссёрликка туғма истеъдоди бўлса нур устига аъло нур. Аммо бу касбни актёрлик карьерасининг давоми сифатида қабул қиладиганларга қаршиман. Раҳматли Тошхўжа Хўжаев чинакамига буюк режиссёр эди. Биргина детални эслатиб ўтишим мумкин. “Парвонада”ги Ўткурийнинг қўлига дутор тутиб, қўшиқ айтишга мажбурлаган Тошхўжа ака бўлади. Обид ака мен ашула айтишни билмайман деб роса қаршилик қилган. Лекин айнан шу детал Ўткурий образини бетакрор образга айлантирди. Менгаям Муродни “Ёқуб, сен олимсан. Кўзойнак таққан, ўзига қарашга вақти йўқ, ҳатто севгилисиниям Ўткурийга бериб қўйган, илмдан бошқа нарсани билмайдиган одамсан...”, деб лўнда қилиб тушунтириб қўйганлари, эсимда, дейди Ёқуб Аҳмедов.

    “Қайсидир рол учун афсус чекмайман”

    Ёқуб Аҳмедов нақд 20 йил Ўзбек Миллий академик драма театрида директор бўлиб ишлади. Айнан раҳбар бўлган йиллари унинг ижодида танаффуслар бошланди.

    Фото: Скрин

    — Раҳбар бўлгандан кейин қайсидир ролларни ижро эта олмагандирман. Қайсидир роллардан воз кечишга тўғри келгандир?! Чунки раҳбарлик кўп куч, масъулият, меҳнат талаб қилади. Лекин доим санъатнинг ичида бўлдим. Саҳнада роллар ижро этдим. Фақат кўпроқ кучимни театр ривожи, рэпертуарнинг бойиши, бунинг натижасида жамоадаги актёрлар ижоди янада юксалишига хизмат қилдим. Шундай экан, ижоддан чекиндим, дея олмайман. Ва ўйнай олмай қолган қайсидир роллар учун афсус чекишгаям асос йўқ, дейди Ёқуб Аҳмедов.

    Иккита турмуш: омадсиз ва омадли

    Энди ижодкорнинг шахсий ҳаёти ҳақида гапирсак. У илк бор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Клара Жалилова билан оила қурган. Жуфтлик ўғиллари Фурқат туғилгач ихтиёрий тарзда ажрашишга қарор қилган. Актёр ўзига омад келтирган қаҳрамоннинг исмини ўғлига қўйганди.

    Фото: Скрин

    Таниқли актёр билан ажрашганидан беш йил ўтиб Клара Жалилова “Баҳор” ансамбли чангчиси Рустам Негматов билан оила қурган. Ёқуб Аҳмедов 1980 йили Муҳаббат исмли ўқитувчи билан оила қурган. Уларнинг Нодирабегим, Ситора ва Шоҳжаҳон исмли фарзандлари бор. Ёқуб Аҳмедов турмуш ўртоғи билан 38 йил бахтли ҳаёт кечиради, афсуски 2018 йилда Муҳаббат Ёқубова вафот этади. Бу актёр учун кутилмаган зарба бўлади ва уни йўқотиш соғлиғининг ёмонлашишига сабаб бўлади.

    Фото: YouTube
    Фурқат Аҳмедов (Клара Жалилова ва Ёқуб АҲмедовнинг ўғли)

    “Ёқуб Аҳмедовнинг қизи эканлигини билмаганман”

    Рихситилла Абдуллаев Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовнинг тўнғич қизи Нодира Аҳмедова билан оила қурган. Ўша пайтда Ёқуб Аҳмедов Ўзбек миллий академик драма театрининг директори эди. Раҳбарнинг қизига кўнгил қўйган Рихситилла Абдуллаевнинг бўлажак қайнотасидан розилик олиши осон кечмаган.

    Фото: Скрин

    — Оила қуришимиз жуда қизиқ кечган. Нодиранинг яқин дугонасига кўнгил қўйгандим. У ҳақидаги маълумотларни Нодирадан олиб турардим. Аммо анча вақтгача уни Ёқуб Аҳмедовнинг қизи эканлигини билмаганман. Кейин Нодирадаги устун жиҳатларни кўриб, унга совчи юборишга қарор қилдим. У театр раҳбарининг қизи эканлигини билганимда сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетган. Февраль ойида совчиларни юборган бўлсам, июнга қадар кўзларига кўринмай юрганман. Ҳатто мажлисларга кирганда ҳам бир чеккада индамай ўтирардим ва биринчи бўлиб хонадан чиқиб кетардим, деганди Рихситилла Абдуллаев интервьюларининг бирида.

    Ёқуб Аҳмедов аввалгидек ижодда эмас. Инсон қанчалик салобатли кўринмасин, йиллар барибир ўз ҳукмини ўтказади. У фарзандлари ва набиралари даврасида умргузаронлик қиляпти.

    6 январ, 14:51   Изоҳ (0)   63958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ёқуб Аҳмедов#актёр#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Робинзонга айланишига оз қолган Баҳром Назаров, ўзидан қоча олмаётган Йигитали ва бахтли Муниса Ризаева. Машҳурлар карантинда (фото+видео)

    31.05.2020, 00:09

    Оила қуриб, сўнг ажрашган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    02.02.2021, 19:23

    «Сардор» сериали қаҳрамонлари 21 йилдан сўнг қанчалар ўзгарган ва улар қандай ишлар билан банд (фото ва видео)

    19.09.2021, 10:55

    Фото: Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими қандай ўтди?

    06.10.2021, 12:33

    Депутат мақомига эга ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    15.11.2021, 14:22

    Убайдулла Омон, Шафоат Раҳматуллаева, Жаноб Расул ва Тошкентда яшамай, санъатда муваффақиятга эришган бошқа машҳурлар (фото)

    10.01.2022, 14:40

    Instagram: Турмуш ўртоғидан 41 минг долларлик совға олган Каниза, отасига машина ҳадя қилган Хонзода, Жамбул Муҳаммедовнинг сирини ошкор қилган Шаҳло Аҳмедова

    07.06.2022, 22:23

    Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Ситора Фармонова. Чет эл кинофильмларида рол ижро этган ўзбек актёрлари (видео)

    27.07.2022, 16:43

    Дурдона Қурбонова ва Феруза Норматова, Шаҳзод Султонов ва Шоҳрух Ҳамдамов: Жиддий келишмовчилик сабаб бир фильмда суратга тушишни истамайдиган актёр ва актрисалар

    13.08.2022, 19:57

    Раъно Шодиева — энг яхши актриса, Ҳошим Арслонов — йил актёри. «Олтин Ҳумо» тақдирлаш маросимидан репортаж (фото, видео)

    29.12.2022, 22:52

    Мудҳиш аварияда омон қолган, 47 ёшида она бўлган, ёлғиз қизини актёрга узатган: Хосият Ҳусанова ҳақида кўпчилик билмаган маълумотлар (фото, видео)

    20.01.2023, 18:42

    Instagram: Узоқ муддатдан сўнг кўриниш берган Ёқуб Аҳмедов, АҚШ саёҳатидаги Ҳулкар Абдуллаева, “қариб кетган” Йигитали ва Муқаддас 

    26.01.2023, 23:22

    Ёқуб Аҳмедовнинг куёви, маҳоратли актёр ва омадли тадбиркор: 45 ёшни қарши олган Рихситилла Абдуллаев ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар 

    05.04.2023, 21:37

    Instagram: Озода Нурсаидованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, КИА харид қилган Зебо Раҳимова, муҳим санани унутган Шаҳзода Муҳаммедова

    16.04.2023, 22:30

    Ўзбекистон киноижодкорлари маданият ва санъат аҳлига мурожаат йўллашди

    31.12.2023, 09:00

    “Мендан яхши Отелло чиқмаган”. 10 ёшидан ишлай бошлаган, 20 йил театрни бошқарган ва иккинчи турмушидан бахт топган Ёқуб Аҳмедов 86 ёшда (фото)

    04.01.2024, 13:35

    Ёқуб Аҳмедов узоқ муддатдан сўнг кўриниш берди (фото)

    04.01.2024, 20:50

    Instagram: Ботир Қодировнинг қиёфадоши топилди, Ёқуб Аҳмедов қизини узатди, Паризодага шогирдлари сюрприз ташкиллаштирди

    20.09.2024, 10:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.