Андижон вилоятида 5 февраль куни фуқаро С.М. шаърий никоҳидаги турмуш ўртоғи Ж.М.ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.
![](/static/2025/02/13/5-CxajpcwR.jpg)
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат ўзаро жанжал оқибатида юзага келган.
Ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани прокуратураси томонидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эркак процессуал тартибда ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
“Жиноят иши бўйича олиб борилаётган тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, тергов харакатлари давомида ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
2024 йилнинг августида Бухоро вилоятининг Бухоро туманидаги “Работак” маҳалласида яшовчи 50 ёшли эркак 24 ёшли аёлни пичоқлаб ўлдирганди. Апрелда ҳам Бухорода эр рашк сабаб хотинини 16 марта пичоқлаб ўлдирганди.
Изоҳ (0)