• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Ўғлимнинг энагаси билан хиёнат қилди”. Актриса Азиза Ёқубова шахсий ҳаётидаги мураккаб вазиятлар ҳақида

    “Журналист” сериалидаги роли билан танилган актриса Азиза Ёқубова “Чотки TV” каналига интервью берди. Актриса интервью давомида оиласи, турмуш ўртоғининг хиёнати сабаб қамалиб кетишига оз қолгани ва иккинчи турмушидан ҳам ажрашгани сабаби ҳақида гапирди.

    “Эрим ўғлимнинг энагаси билан хиёнат қилди”

    Фото: Instagram

    Азиза Ёқубова икки маротаба турмуш қурган, унинг биринчи турмушидан бир қизи, иккинчисидан Муҳаммад исмли ўғли бор. Актриса собиқ иккинчи турмуш ўртоғи ва ўғлига ёлланган энага ўртасидаги муносабатлар уни қай аҳволга солгани ҳақида сўзлаб берди.

    — Турмуш ўртоғим билан ярашишга жуда кўп ҳаракат қилдим, кўп кечирдим. Кўрмай, билмай, тинч яшай десам ҳам, Аллоҳнинг ўзи эримнинг хиёнатларини менга кўрсатиб қўяверди. Оилани асраб қололмаганликда менинг ҳам айбим кўп. Эрим ухлаб қолганда телефонини текширардим, шундан ҳамма нарсани билиб қолаверардим. Ўғлимга қараши учун ёлланган энага бор, уйимиздаги лифтнинг ойнасидан эримнинг унга қилган ножўя ҳаракатини кўриб қолганман. Шундан кейин уйимга ҳам кузатув камераси ўрнатдим. Бир куни энаганинг телефонини олиб эрим билан ёзишмаларини ўқидим, кийим-кечак дўконим билан овора бўлиб уйда йўқ бўлган вақтларимда, боламнинг кўз ўнгида жуда кўп ишқий саргузаштлар бўлган экан. Яна кўп ёзишмалар бўлган, ҳаммасини ҳам айтолмайман, дейди актриса.

    “Қўлимда пичоқ бўлган, қамалиб кетишим мумкин эди”

    Фото: Instagram

    — Шу воқеаларни билиб қолганимда энагани ўлдириб, қамалиб кетишимга бир бахя қолган. Ўша қизни дўппослаб уриб ташлаганман. Ўша пайтда қўлимда пичоқ бор эди, ақлимни йўқотгандим. Ҳеч нима кўзимга кўринмади, ўлдираман деб турганимда онамнинг бир гапи бор эди, кўп такрорларди, шу ёдимга тушди. “Нима бўлса ҳам ўзингни йўқотиб қўйма, сенга бирор кор-ҳол бўлса, ўзинг қамалиб кетасан, болаларинг етим қолади, эринг шундай аёллардан бирига уйланиб кетади, фарзандларингни ҳам олиб қўяди” дерди. Шу сабабгина ўзимни тўхтатдим, қўлимдаги пичоқ ҳам, шукрки, ўтмас экан. Эримга шунчалик фарқи йўқки, мен энага билан жанжаллашаётганимда у хотиржам бўлиб, кулиб видеога олиб турган экан. Буни сезмаганман, кейин шу видеони кўрсатиб, тарқатиб юбораман дея бир йилгача таҳдид қилиб юрди.

    Азиза Ёқубованинг иккинчи собиқ турмуш ўртоғи

    Суратга олиш жараёнларининг бирида қамоқ жазосини ўтаётган аёллар билан гаплашгандим. Айнан қотиллик билан “ўтирган”лари билан гаплашганимда ҳушим ўзимда эмас эди, қандай пичоқ тиқиб қўйганимни, қандай ўлдириб қўйганимни билмайман, дейишарди. Бири эрини, бири кундошини, яна кимдир қайнонасини ёки келинини. Ҳақиқатан ҳам шундай бўларкан, аёллар атайин бундай қилмаслигини ўзим худди шу вазиятга тушиб билдим, дейди Азиза Ёқубова.

    “Ажрашмоқчи бўлган аёлларни фикридан қайтаришга ҳаракат қиламан”

    Фото: Instagram

    — Шу эрим билан тўрт ой никоҳ билан яшадим, қолгани турли гап-сўз, келди-кетди билан ўтган. Ўз уйимда, ўзимнинг пулимга яшардим, фарзандларимни ўзим боққанман. Фарзандларим етим бўлмасин, отасиз улғаймасин дея оиламни сақлаб қолишга кўп рози бўлганман, аммо барибир бўлмади. Instagramъдаги обуначиларим ҳаётимни билгани учун менга кўп ёзишади — ажрашмоқчиман, эрим хиёнат қиляпти, аммо қандай қўлга туширишни билмаяпман, дея. Шунда яшашга уйингиз борми, ажрашгач фарзандингизни боқа оласизми, дея сўрайман. Чунки ажрашиб ота уйига борган қизни барибир ёқтиришмайди, кун келиб ортиқчалик қила бошлайди. Менга ёзган ҳамма аёлларга ҳа, ажрашинг деб кетавермайман. Қайтанга уларни қайтаришга ҳаракат қиламан. Оиласи жар ёқасида турган аёл атрофдагиларнинг, айниқса, дугоналарининг гапига қулоқ солмаслиги керак. “Ана, фалончини қара, ажрашиб маза қилиб яшаяпти. Буни қара, иккинчи хотин бўлиб тегиб олган ёки ўйнаш бўлиб юрибди” дейдиган дугоналар кўп, аммо уларга қулоқ солиб шундай қилиш энг катта хато, дейди Азиза.

    Фото: Instagram

    Ҳозирда ҳаётимда ҳеч ким йўқ, бир инсон бир йилдан бери мени рози қилишга ҳаракат қилиб келяпти, уни Instagramъдаги обуначиларимга мистер Х дейман. Ҳали у билан ҳеч қандай муносабатим йўқ, аммо кейинчалик нима бўлиши ҳақида аниқ гап айтолмайман, дея ишора қилди актриса.

    13 январ, 17:51   Изоҳ (0)   51323
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Азиза Ёқубова#интервью#хиёнат#қамоқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Юлдуз Усмоновани судга беришди, машҳур актриса фарзанд кутмоқда, бир ўлимдан қолган Ситора Фармонова

    09.06.2021, 22:22

    Malibu ойнасини синдирган Дурдона Қурбонова, Шоҳжаҳон Жўраевдан ранжиган Дилфуза Исмоилова, Ҳалима Ибрагимовани «тепган» Аҳад Қаюм. 2021 йилда интернетда «шовқин к...

    02.01.2022, 13:10

    «Лўлилар ўзимизникилардан 10 баравар кўп пул беради». Дилфуза Исмоилова арабистонлик шайхнинг севгисини рад этгани ҳамда ўғилларининг бизнеслари ҳақида (видео)

    28.08.2022, 19:26

    2022 йилда ўз бахтини топиб, оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)

    31.12.2022, 12:50

    Тарих ёзган шахматчилар, тўхташни билмаётган Чусовитина, Нуриддиновнинг камбэки ва интригага бой бўлган Суперлига. Ўзбек спортида йил сарҳисоби

    31.12.2022, 18:00

    Instagram: Раққосаликни якунлаган Паризода, фарзандли бўлган “Браво”чи, Абдуҳошим Исмоиловнинг ноодатий рақси, тансоқчи ёллаган “Лалитто” 

    28.01.2023, 23:12

    Instagram: Нилуфар Усмонова ва Жалолиддин Аҳмадалиев мукофотланди, Одина Тўхтасинова бизнес бошлади

    29.01.2023, 22:49

    “Боламнинг она дейишини кутиб яшаяпман”. Фарзанди оғир хасталикка чалинган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари 

    29.03.2023, 16:54

    Ҳам ота, ҳам она: фарзандини ёлғиз ўзи тарбиялаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    11.04.2023, 17:25

    Instagram: Озода Нурсаидованинг синглисига қимматбаҳо совғаси, КИА харид қилган Зебо Раҳимова, муҳим санани унутган Шаҳзода Муҳаммедова

    16.04.2023, 22:30

    Instagram: Тошкентдан уй сотиб олган Ўткир Шодмонов, касал бўлиб қолган Муниса Ризаева ва фарзандли бўлган “Уммон”чи Шоҳрух

    29.07.2023, 22:33

    Instagram: Тўйхонага қутида олиб кирилган Шоҳжаҳон Жўраев, Азиза Ёқубова фарзанди учун дуо сўради, Муниса Ризаеванинг тўйи санаси маълум бўлди 

    15.08.2023, 22:20

    “Қилган ишимдан уяламан, фарзандларимни ўйламадим”. Зўравонлик туфайли турмуш ўртоғи билан ажрашган хонанда Рухшона 30 ёшни қаршилади

    26.03.2024, 17:50

    Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов ва Абдумалик Ҳалоков ғалаба қозонган турнирда Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади 

    18.05.2024, 17:09

    Instagram: Съёмка жараёнида тоби қочган Азиза Ёқубова, Собиржон Мўминовнинг Тошкентдаги ҳовлисига саёҳат, Муниса Ризаева бир кунда нечта “бирровга” боради?

    25.06.2024, 10:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёз учун нисбатан қулай об-ҳаво бўлади

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 16:15

    Лайклар кўп, яқинлик кам: ижтимоий тармоқлар қандай қилиб ёлғизлик ҳиссини кучайтиради?

    Лайфстайл | 27 июн, 16:15

    “Манчестер Сити” Ўзбекистондан яна бир футболчи сотиб олиши мумкин

    Спорт | 27 июн, 15:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.