• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда 3 ёшли болани шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирган шахс 24 йилга қамалди (видео)

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 2024 йилнинг 8 июлидан 9 июлига ўтар кечаси соат тахминан 01:00 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир этилган мудҳиш қотиллик — 3 ёшли болани ваҳшийларча ўлдирган 31 ёшли фуқаро иши кўрилаётгани хабар берилганди. Суднинг 29 ноябрь куни давом этган навбатдаги мажлисида судланувчига ҳукм ўқилди. 

    Суд муҳокамасида сўз олган прокурор марҳум бола қотиллигида гумонланган шахсга бир умрлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўради.

    Фото: “Дарё”

    Судланувчи 3 ёшли бола қотили деб топилди ва унга 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

    Судда аниқлаштирилишича, 2024 йилнинг 9 июль куни Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 31 ёшли эркак ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёли билан низолашиб, унинг биринчи турмушидан туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага етмай, вафот этган.

    Фото: Telegram

    Суднинг дастлабки мажлисларида сўз олган жабрланувчи аёл, марҳум боланинг онаси Н.Н. боласининг қотили деб топилган эри билан қотиллик воқеасидан бир кун аввал уришиб қолиб, уйига кетиб қолганини, эри онасига ялиниб уларни уйга қайтарганини айтганди.

    Фото: “Дарё”
    Мен яшамайман деб кетиб қолгандим. Кейин у онамга телефон қилиб, “бир оналик қилинг, охирги марта бўлди, энди ҳеч қачон қизингизни хафа қилмайман” деб ёлвориб, онамни кўндирган ва бизнинг уйга қайтиб келишимизга сабабчи бўлганди. Ярим кечаси бирларда мен уйга қайтиб келдим. Эртаси куни эрталаб кир ювиб юрган пайтим болам балконда ухлаётганди. Шу пайт залда орқамга ўгирилганимда у боламнинг ёнига кириб, боламни чап қўлида бўғди. Югуриб бориб ундан боламни олгунимча пичоқ тиқиб ташлади. Боламни олишга уринганимда мени ҳам урди. Пичоқни олиб боламни ололмаганимдан кейин мен кўчага югурдим. Югурганимдан кейин у менинг орқамдан югуриб, болани ташлади. Унгача боламни унинг қўлидан олишга кучим етмади. Кўчага чиқиб, ёрдам беринг деб бақирдим. Қўшнилар бақир-чақирни эшитгач, 102 га хабар қилишган экан. Кейин бир неча ходимлар келиб, олиб кетишди. Ҳеч қандай уруш бўлгани йўқ эди, шунчаки бизлар қайтиб келгандик. Кечиринг деб яшай бошлагандим, деганди аёл қотиллик воқеаси рўй берган вақтни ёдга олар экан.

    Марҳум боланинг отаси нафақат судланувчи собиқ аёли, боланинг онаси Н.Н. ҳам психотроп ва наркотик моддалар истеъмол қилиб келганини, боласига эътиборсиз бўлганини айтиб, суддан аёлга ҳам чора кўришни сўраганди.

    Ҳозир ҳам экспертизага олиб борсангиз чиқади. Мен буни билиб юрардим. Таниш-билишлар айтиб беришарди. Бунинг ҳеч қайси гапига ишониш керак эмас. Бир марта боламни кўришга борганимда болам уйда битта ўзи ўйнаб юрганди. Уйда ҳеч ким йўқ, кўчанинг эшиги очиқ эди. Кириб бунинг ухлаб ётганини кўрдим. Кайфдан қотиб қолган. Юзига уриб, тур десам ҳам турмаган. Кейин болани олиб кетганман. Олиб кетганимда 102 га қўнғироқ қилиб, ўғлимни олиб кетаётганимни, эртага ўғирлаб кетди деганда ўзимни ҳимоялаш учун айтаётганимни билдирганман. Бола меникида яхши яшаб юрганди. У ялиниб узр сўраб, “боламни бер, яшай олмайман, ўлиб қоламан”, дегани учун, қолаверса уйда қарашга одам бўлмагани учун қайтариб бергандим. Она болага жавобгарда, шу сабаб бунга ҳам чора кўринг, деганди жабрланувчи.

    Судда сўз олган гувоҳлар, ИИБ ходимлари қотиллик воқеаси содир бўлган пайтда ўша хонадонга етиб боришганида болани қонга беланиб ётган ҳолда кўришганини, қотиллик воқеаси шафқатсизларча амалга оширилганини гапириб берганди. 

    “Эсимда йўқ, кўп кайф қилиб юборганман. ‘Гулук’да бўлганман, ҳамма билади. Кечиринглар”, дея қотиллиги ҳақида гапирганди судланувчи. Унинг сўзларига “судланувчи ичимга жин кириб қолди, болани ўлдиришимни буюрди, деяпти”, дея адвокати изоҳ берганди.

    Республика руҳий касалликлар шифохонасидан келган психолог-экспертлар судланувчининг билиш жараёнларида яққол ифодаланган бузилиш жараёнлари аниқланмаганини айтиб, “Фикрлари кетма-кетликда. Индивидуал психологик хусусиятларга кўра, ўз-ўзини оқлаш тенденциясининг юқорилиги, эгоцентризм каби хусусиятлар аниқланди. Текширилувчи ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вақтда физиологик аффект ҳолатида бўлмаган”, деганди.

    29.11.2024, 15:36   Изоҳ (0)   13838
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #суд#судья#қотиллик#бола#марҳум#Яшнобод

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.