• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Утилизация монополия учун янги баҳонами?

    Куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг “Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарор ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. “Дарё” бу мавзу атрофида иқтисодчи Валижон Тўрақулов ва блогер ҳамда жамоатчилик фаоли Умид Гафуров билан суҳбатлашди.

    Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 май санасидан бошлаб ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (45 млн сўм), ишлаб чиқарилган муддати 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (78 млн 750 минг сўм) утилизация йиғими ундирилади.

    “Дарё” билан суҳбатда иқтисодчи Валижон Тўрақулов утилизация учун белгиланган нарх жуда қиммат эканлигини, Европа мамлакатларида утилизация нархи – 200-300 АҚШ доллари атрофида бўлишини, қолаверса, чиқарилган қарор тескари эффект бериб, ҳавонинг янада заҳарланишига олиб келишини айтиб ўтди.

    “Утилизация – экология учун солиқ. Бу жуда кўп давлатларда мавжуд. Бироқ Европа давлатларида утилизация учун белгиланган нарх – 200-300 АҚШ доллар атрофида. Лекин Ўзбекистонда белгиланган нарх – 7 минг долларга бормоқда. Бу жуда катта маблағ! Ваҳоланки, бизни иқтисодий ривожланишимиз хорижий давлатлардан анча паст.

    Қолаверса, Европа давлатларида электромобиллар учун ҳукумат субсидия ажратади. Агар сиз электромобиль олмоқчи бўлсангиз Германия – 9 минг евро, Франция – 6 минг евро, Италия эса 3 минг еврогача субсидия беради. Бизда бунинг акси бўлмоқда.

    Бу қарор тескари эффект бериши мумкин. Чунки нарх ошганини кўрган одамлар электромобиль олмасдан, яна ҳавони ифлослантирувчи автомобилларни харид қилишни бошлайди. Қарабсизки, ўзи шундоқ ҳам заҳарланган ҳаво бундан ҳам ёмонлашади!

    Утилизация йиғими экологияни асраш учун татбиқ этилмоқдами ёки монополчиларни қўллаб-қувватлаш учун? Бу қарор билан электромобилларга ҳужум қилинмоқда. Чунки халқимиз кўпроқ Хитойда ишлаб чиқарилган, анча қулай электромобилларни сотиб олиб, минишни бошлади. Яъни халқимизда комфорт автомобиль минишга умид пайдо бўлган эди. Лекин жорий йилнинг 1 май санасидан бу умид олиб қўйилмоқда”, дея таъкидлади у.

    Иқтисодчи Валижон Тўрақулов
    Фото: “Дарё”

    Блогер ҳамда жамоатчилик фаоли Умид Гафуров қарорда келажакда электромобилларни ким, қаерда ва қандай тартибда утилизация қилиши ёзилмаганига эътибор қаратди.

    “Мени бу масалада бир неча саволларим бор. Утилизация учун йиғими ундирилса, кейинчалик электромобилларни ким, қаерда ва қандай тартибда утилизация қилади? Хорижий давлатларда утилизация масаласи ишлаб чиқарувчининг бўйнига юклатилган. Лекин утилизация нархи бу даражада катта эмас.

    UzAuto Motors 2020 йилдан то бугунги кунгача 1 миллион 600 мингта автомобиль ишлаб чиқарган экан. Жисмоний шахслар томонидан эса 230 мингга яқин автомобиль хориждан Ўзбекистонга олиб кирилган. Лекин UzAuto ишлаб чиқарган ҳар бир автомобили учун утилизация йиғимини тўламайди. Ваҳоланки, UzAuto Ўзбекистон бозорида энг кўп сотиладиган автомобилларни ишлаб чиқаради.

    Утилизация учун бу даражада катта нарх белгилашни қандай тушуниш мумкин? Ёки UzAuto Motors тўлаши керак бўлган утилизация учун йиғимни, шу орқали секингина импорт қилинаётган электромобиллар бўйнига илиб қўйилмоқдами? Чунки битта автомобилнинг утилизация йиғими 7 минг доллар бўлиши мумкин эмас”, деди у.

    Блогер ва жамоатчилик фаоли Умид Гафуров
    Фото: “Дарё”

    Валижон Тўрақулов бундай ҳолатда Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўла олмаслигини, ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан нима учун утилизация йиғимини бу даражада ошириб юборганини сўрашини таъкидлади.

    “2012 йилда Россия ЖСТга аъзо бўлганидан кейин, импорт қилинаётган автомобиллар учун утилизация нархини қиммат қилиб қўйган. Шунда Европа мамлакатлари ва Япония Россияни халқаро судга берган эди. Яъни Россия бир вақтлар биз қилган ишни амалга оширган.

    Лекин Ўзбекистон ҳозирги ҳолатида ташкилотга аъзо бўла олмаймиз. Боиси бизда адолат бўлмаяпти. Ваҳоланки, Жаҳон савдо ташкилотининг асосий тамойили – адолат. Ташкилот бу ставкани шунчаки қабул қилмайди. У бунга асос сўрайди. Яъни ҳукумат нега утилизация йиғимини 7 минг долларга яқин қилиб белгилаганини асослаб бериши керак. Агар қарор асослаб берилмаса, ташкилот бундай қарор чиқарган давлатни ўзига қабул қилмайди. Чунки бу протексионизм бошқачароқ кўриниши.

    2026 йилнинг май ойида Марокашда ЖСТнинг вазирлар учрашуви бўлади. Ўзбекистон катта эҳтимол билан шу учрашувда ўзини ташкилотга аъзо бўлганини эълон қилади. Бу дегани – 2025 йилнинг охирига бориб, жорий қилинган утилизация масаласи кўтарилади. Яъни ЖСТга аъзо мамлакатлар Ўзбекистондан утилизация йиғимини олиб ташлашни талаб қилади”, тушунтирди Валижон Тўрақулов.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман 

    Умид Гафуров электромобилларга утилизация йиғимидан ташқари яна қўшимча солиқлар кутиб турганини билдирди.

    “Ҳозир Хитой бозорида электромобилларнинг нархи кескин тушиб бормоқда. Ҳукумат гўёки чўкаётган одамдек, хасга тармашмоқда. Утилизация йиғимидан ташқари яна қандайдир чекловлар кутиб турибди. Бошида одамларни расмий дилердан олишга ундаб кўришди. Кейин норасмий диллардан олинган электромобиллар учун сертификат жорий қилинди.

    Тасаввур қилиб кўринг, Германия, Япония ва Хитой олимлари томонидан ишлаб чиқарилган электромобилларни бизнинг инженерлар текширади. Улар электромобилни нимасини текширади? Лекин бу билан электромобиллар оқимини камайтира олишмади. Шундан сўнг утилизацияни жорий қилишди. Бироқ бу ўта кулгили ечим. Хўш, бундан кейин яна қандай йиғим ундирилади? Балки, ранглар учун солиқ жорий қилармиз”, деб айтди у.

    Шунингдек, Умид Гафуров 2020 йилдан бери жорий этилган Ўзбекистонга импорт қилинаётган ички ёнув двигателли автомобиллардан ундирилаётган утилизация йиғимидан жамланган маблағлар нимага сарфлангани очиқ қолаётганига эътибор қаратди.

    “Утилизация учун йиғим 7 минг доллар этиб белгиланди. Лекин ҳукумат нима учун 7 минг доллар қилиб белгилаганини тушунтириб бериши керак. Шунгачаки биз пуллар нимага, қайси мақсадда сарфланаётганини билмоқчимиз. 

    Мен тахминан 2020 йилдан бери жорий этилган Ўзбекистонга импорт қилинаётган ички ёнув двигателли автомобиллардан ундирилган утилизация йиғимидан қанча маблағ йиғилганини ҳисоблаб кўрдим. 5 йил давомида тахминим бўйича 160-200 миллион доллар йиғилган. Хўш, бу пулларнинг тақдири нима бўлди? Мисол учун, шунча пулга бемалол полигон қилиш мумкин эди. Фақат йиғилаётган пуллар қаерга сарфланаётганини очиқлансин. Бошқа муаммо йўқ”, деди суҳбат охирида блогер.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 224,8 млн долларга тенг бўлган 24 095 та электромобиль импорт қилган. Энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар рейтингида эса Хитой пешқадам — 23 982 та. Кейинги ўринда эса Қозоғистон — 51 та. Бундан ташқари, Гонконгдан 17 та, Германиядан 15 та, БААдан 13 та ва АҚШдан 10 тадан электромобиллар олиб келинган.

    8 феврал, 18:10   Изоҳ (0)   9926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Электромобиль#утилизация#иқтисод#импорт#Жаҳон савдо ташкилоти#монополия
    Сардор Али Нурматов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.