• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Мени ахлатдай улоқтиришди”. Жерар Пике ва Шакиранинг ажралишига сабаб бўлган қулупнайли мураббо можароси

    2025 йил 2 февраль куни истеъдоди, харизмаси ва бетакрор услуби билан бутун дунёни забт этган хонанда Шакира таваллуд кунини нишонлади. Ундаги мафтункор овоз, пластик рақслар ва Лотин Америкаси, араб ва поп-мотивларнинг бетакрор уйғунлиги хонандани замонавий мусиқа рамзига айлантирди.

    Юлдузнинг туғилиши

    Уилям Мебарак Шадид асли ливанлик бўлиб, болалигидан шифокор бўлишни орзу қиларди. Бироқ у шунчалик шубҳага берилувчан эдики, рисоладагидек ишлашнинг ҳам уддасидан чиқа олмасди, чунки умр бўйи ўзига турли касалликларни ўйлаб топиб, уларни даволаш учун ичиши керак бўлган дориларни ҳам ўзи белгиларди.

    Кейинчалик у заргарлик буюмларини сотишга қарор қилиб, Нью Йоркда кичик дўкон очади, аммо омади келмайди. Шахсий ҳаётидаги муаммолар эса уни бутунлай гангитиб қўйганди.

    Саккиз фарзандни дунёга келтирган биринчи хотини вафотидан сўнг, Уилям Мебарак Колумбиядаги Барранкилля шаҳрига кўчиб ўтади ва бу ерда ҳам заргарлик дўконини очади. Унга сотувчи сифатида ёлланган испан ва италян миллатига мансуб ёш Нидия Риполл Торрадо кейинчалик унга турмушга чиқади — уларнинг Шакира Изабел Мебарак Риполл исмли қизи туғилади.

    Шакира оиланинг ягона фарзанди бўлиб, лекин отасининг олдинги никоҳидан саккизта ўгай ака-опалари бор эди. У болалигидаёқ қобилиятларини намоён қила бошлаган, мусиқа ва шеърларни яхши кўрар, отасига ўхшаган ёзув машинкаси бўлишини орзу қиларди. Тўрт ёшидаёқ у қорин рақсини шу қадар нафис ижро этардики, унинг рақси ҳаммага ёқарди; 7 ёшида у шеър ёза бошлайди, 8 ёшида эса отасининг касодга учраши туфайли биринчи изтиробни бошдан кечиради. Ўшанда ота-онаси  уйдаги ҳамма нарсани сотишга мажбур бўлишган, ҳатто кондиционерларни ҳам.

    Ота-она қизининг одатий дунёсининг тамомила барбод бўлганини унутишга ҳаракат қилиб, Шакирани уйсиз болалар қандай яшаётганини кўришга олиб боришади. Қизча ҳаммасини тўғри тушунади. Йиллар ўтиб қўшиқчи муҳтож болаларга ёрдам бериш учун хайрия жамғармасини тузади.

    Шакира болалигидан отаси тез-тез ижро этадиган араб мусиқасини тинглаган. Шунингдек, у қорин рақсларини ижро этаётган қизларни томоша қилишни жуда яхши кўрарди ва уларнинг ҳаракатларини жуда аниқ такрорларди. Бу санъат кейинчалик унинг ўзига хос хусусиятига айланди. 10 ёшида Шакира кучли овози билан эътиборни ўзига жалб қилиб, маҳаллий танловларда қатнаша бошлади, уч йилдан сўнг эса Sony Music Colombia билан биринчи шартномасини имзолайди.

    Унинг биринчи альбомлари муваффақият қозонмайди, аммо ёш қўшиқчи мусиқа яратишда давом этади ва танаффусдан сўнг Pies Descalzos альбомини тақдим этади, бу эса уни Лотин Америкасида машҳур қилади. Кейинги альбом бу муваффақиятни мустаҳкамлайди ва унда янграган араб оҳанглари ёш хонанданинг ташриф қоғозига айланади.

    Унинг инглиз тилидаги “Whenever, Wherever” ва “Underneath your Clothes” сингллари бутун дунё бўйлаб хитга, ўзи эса машҳур юлдузга айланади. У Колумбия телесериалида рол ўйнайди, лекин тез орада кино у учун эмаслигини англайди.

    Илк умидсизлик

    Хонанда биринчи марта актёр Освалдо Риосга кўнгил қўяди. У Шакирадан 16 ёш катта бўлиб, сериалларда рол ўйнаган ва икки марта турмуш қурган эди. Тажрибасиз қиз эса унда орзусидаги оқ отдаги шаҳзодани кўрди. Актёрнинг собиқ хотинларидан бири уни оилавий зўравонликда айблаб, ҳатто суд орқали товон пули ундирганига қарамай, бу ҳолат қизни заррача ташвишга солмайди. Дарҳақиқат, Освалдо дастлаб хонандага жуда эътиборли эди: унинг барча истакларини олдиндан сезар, унга чин кўнгилдан яқин одам бўлиб туюларди. Бироқ унинг Шакирага бўлган муносабати бутунлай сохта бўлиб чиқди — у шунчаки қўшиқчидан ўз шуҳратини ошириш учун фойдаланганди.
    Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, актёр яна хиёнат кўчасига киради. Шакира эса буни тушунтиришни талаб қилганда Освалдо одатдагидек ёлғон гапира бошлайди. Бу сафар Шакира унга ишонмайди ва муносабатларига нуқта қўяди.

    2000 йилда Шакира Аргентина президенти Фернандо де ла Руанинг ўғли Антонио де ла Руа билан танишади. Шакира бахтли эди, у интервьюларида Антониони идеал эркак деб таърифлайди. Антонио Шакира учун нафақат севгилиси, балки ҳақиқий таянчига айланади. Эркак унинг карьерасида фаол иштирок этиб, бизнес маслаҳатчиси вазифасини бажаради. Шакира севгилисига турмушга чиқишни орзу қиларди, бироқ тўй санаси ҳақидаги саволларга доимо ҳазил билан жавоб берарди.

    Улар танишганидан бир йил ўтгач, Антонионинг отаси шарманда бўлиб, президентлик лавозимидан четлаштирилса ҳам, Шакира ўз обрўсига путур етказмаслик учун йигити билан алоқасидан воз кечмади. Ҳатто Аргентинада альбомларини сотиш тақиқланганда ҳам эътибор бермайди.

    Аммо 2011 йилда улар ажралишаётганини эълон қилишганда ҳамма ҳайратда қолди. Ажралиш сабаблари маълум эмас, лекин миш-мишларга қараганда, Шакира эрининг хиёнатидан чарчаган. Ажралишдан сўнг Антонио Шакирани судга бериб, унинг карьерасига қўшган ҳиссаси учун 250 (кейинчалик яна 100) миллион доллар товон талаб қилади. Бироқ суд уларнинг муносабатлари бизнес юзасидан эмас, шахсий эканлигини айтиб, унинг даъвосини рад этади.

    Ёлғон муҳаббат

    Кўп ўтмай, Шакира испаниялик футболчи Жерар Пике билан учраша бошлайди. Улар 2010 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг расмий мадҳияси бўлган Wаka Wаkа клипини суратга олиш пайтида танишган.

    Жерар ўзининг харизмаси ва ҳазилкашлиги билан қўшиқчининг эътиборини дарҳол ўзига тортди. Уларнинг романтикаси тез ривожланиб, улар дунёдаги энг кўп муҳокама қилинадиган жуфтликлардан бирига айланади. Футболчининг ўзидан 10 ёш кичиклиги Шакирани мутлақо чўчитмасди улар ҳақида нима дейишаётгани унга мутлақо аҳамиятсиз эди, у Пикени қуёшим деб атарди.

    У Жерар ўйнайдиган Барселонага унинг ортидан кўчиб ўтади. Собиқ севгилиси Антониодан фарқли ўлароқ, у севгидан бошқа ҳеч нарса талаб қилмаслигидан мамнун эди. Шакира бир неча бор Жерар унинг илҳом манбайи бўлганини таъкидлаган. 2013 йилда уларнинг биринчи фарзанди Милан, 2015 йилда эса иккинчи ўғли Саша дунёга келади. Қўшиқчига расмий никоҳ ҳақида саволлар берилганда, у оила қуриш учун паспортдаги муҳр мутлақо шарт эмаслигини айтарди. Аммо бир куни Шакира турмуш қуришни истамаслиги ҳақидаги баёноти билан мухлисларини ҳайратда қолдиради.

    Унинг сўзларига кўра, у учун расмий никоҳ муҳим эмас, бундан ташқари, Жерардан шубҳаланишга асос йўқ. У ажойиб ота бўлиб, ўғилларига ғамхўрлик қилар, шу билан бирга севгилисини ҳам унутмасди. Жерар Шакира овозини йўқотганда ҳам, тушкунликка тушганда ҳам уни қўллаб-қувватлади, унинг ҳиссиётларига чидади ва ёрдам керак бўлганда доим ёнида бўлди.

    Бир куни касал отасига бир неча кун қараб, кейин уйига қайтган хонанда музлаткичдаги қулупнай мураббосининг ярми бўш банкасига кўзи тушади... Жерар ҳам, ўғиллари ҳам бу мураббони умуман ейишмасди... Шакира у йўқлигида уйида бошқа аёл бўлганини ва у аёл бу ерда бемалол яшаганини дарҳол тушунади. 2022 йилда эса эр-хотин ажрашишини эълон қилишади. Кейинчалик оммавий ахборот воситалари мазкур ажралишга олиб келган Пикенинг кўплаб хиёнатлари ҳақида ёзади.

    Қайта оёққа туриш

    Хонанда интервьюларининг бирида хиёнат сабаб унинг дунёси барбод бўлганини айтади. “Мен оилам учун, муҳаббатим учун карьерамни қурбон қилдим ва охир-оқибат ўзлигимни йўқотдим” деб тан олади у. У ҳафсаласи пир бўлганини яширмайди: “Мени ахлатдай улоқтиришди”. Шакиранинг айтишича, у бир неча бор ғазаб, нафрат туйғуларидан азобланган. У бу дард билан яшашга ўрганди ва ниҳоят, қайта тикланиш босқичига етди. Мусиқа унга умидсизлик ботқоғидан чиқишга ёрдам берган нажотбахш кучга айланди.

    Шакира Майамига кўчиб ўтди, мусиқа ёзиш ва ўғилларининг тарбиясига эътибор қаратди, энди у ёлғиз она эканини ва кимнингдир ёрдамига муҳтожмаслигини англашга ҳаракат қилди. 2023 йилда қўшиқчи бир нечта муваффақиятли трекларни чиқарди ва унинг Бизаррап билан ҳамкорликда куйлаган қўшиғи YouTube’да кўришлар сони бўйича рекорд ўрнатди.

    2024 йил баҳорида хонанданинг янги муносабатлари ҳақида миш-мишлар тарқалди, бу сафар “Эмили Парижда” телесериалидаги роли билан танилган 31 ёшли актёр Люсен Лавискоунт билан. Шакира бу гап-сўзларга ҳеч қандай изоҳ бермади. Бир мунча вақт ўтгач, жиддий муносабатлар ҳозирча унга мутлақо бегоналигини айтди.

    Ҳақиқатда у олган сабоқларини унутмаган ҳолда яшашни ва карьерасини давом эттиришни истайди. “Мен ўйлаганимдан анча заифман. Мен доим оғриқдан қўрқардим, чунки чидай олмасам керак, деб ўйлардим”.

    Бир вақтлар Шакир ва Жерар Пике идеал жуфтлик деб ҳисобланган, чунки улар бир кунда туғилган, фақат 10 йил фарқ билан, бундай ўхшашликлар юлдузлар оиласида камдан кам учрайди.

    5 феврал, 14:44   Изоҳ (0)   18586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#шоу-бизнес#Шакира#Жерар Пике

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Перис Ҳилтон, Мел Гибсон ва бошқа кўплаб юлдузлар Калифорниядаги кучли ёнғинлар туфайли уйларидан айрилди

    11 январ, 18:05

    Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди: Шерон Стоун юк машиналарида озиқ-овқат тарқатди, Жейми Ли Кертис 1 миллион доллар хайрия қилди (фото)

    13 январ, 15:40

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Актёр Тимоти Шаламе фильм тақдимотига велосипедда келгани учун жаримага тортилди

    20 январ, 19:11

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    Голливуднинг афсонавий актрисалари ҳаётини бошқа ракурсдан кўрсатиб берадиган қизиқарли фактлар 

    23 январ, 16:46

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида кореялик хонандалар, рэперлар, ҳатто К-поп айдоллари ҳам рол ўйнаганини билармидингиз?

    24 январ, 09:39

    Классик Ferrari’дан янги Mercedes’гача. Бокс афсонаси Майк Тайсон коллекциясида қандай автомобиллар бор?

    25 январ, 11:06

    64 ёшли актёр Жан-Клод Ван Дамм ўзининг машҳур рақсини такрорлади (видео)

    25 январ, 14:40

    “Голливуд Бред Питт томонда”: Анжелина Жоли “Оскар”га номзоди қўйилмаганидан хафа бўлди

    27 январ, 09:30

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    “Терминатор”дан “Моана”гача: Голливуд киносаноатидаги энг шов-шувли плагиатлар

    29 январ, 16:45

    Машҳур фильм ёки сериалдаги ролига ғайриоддий сабабларга кўра рози бўлган Голливуд актёрлари

    30 январ, 18:45

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.