Австрияда 29 ёшли, вазни 300 килограммга яқин эркак қамоқхонада сақланишининг рекорд даражадаги қимматлиги туфайли жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Бу ҳақда Oddity Central хабар бермоқда.

Эркак Венадаги уйда ўтказилган тинтув пайтида катта миқдордаги гиёҳванд моддалар топилгани сабабли қамоққа олинган. Дастлаб у Венадаги Ёзефштадт қамоқхонасига жойлаштирилган, бироқ бир неча кундан сўнг уни пойтахтдан тахминан 15 километр шимолда жойлашган Корнойбург қамоқхонасига кўчиришга тўғри келган. Янги жойда у махсус ўта мустаҳкам каравот ва ҳамшираларнинг кеча-ю кундуз парваришидан фойдаланмоқда.
Австриянинг Кронен Зеитунг нашрига маълумотларига кўра, бу эркакни сақлаш давлатга кунига 1 800 еврогача тушмоқда. Бу оддий маҳбусларга сарфланадиган харажатлардан деярли ўн баравар кўп. Бундан ташқари, австриялик маҳбусни ташиш ҳар сафар 5 000 евро атрофида туради, шу боис сўроқлар фақат видеоалоқа орқали ўтказилмоқда. Австриядаги энг оғир маҳбусни сақлаш харажатларининг юқорилиги жамиятда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.
“Оддий фуқаролар шифокор қабулига ойлаб навбат кутишга мажбур бўлса-ю, оғир жиноятчилар учун маблағ топилади”, дея норозилик билдирмоқда маҳаллий аҳоли.
Бундан аввал Хитойда аёл қамоқ жазосидан қутулиш учун кетма-кет уч нафар фарзандни дунёга келтиргани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)