• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Калмар ўйини”ни кўрганлар учун: ҳаёт-мамот ўйинлари ҳақидаги энг яхши фильмлар (трейлер)

    26 декабрь куни Netflix’да икки йил олдин бутун дунёда шов-шувга айланган Жанубий Кореянинг “Калмар ўйини” сериалининг иккинчи мавсуми намойиш этилди. Мазкур сериални кўрган бўлсангиз, шундай сюжетга эга бир нечта фильмларни томоша қилишни тавсия қиламиз.

    “Ҳаёт-мамот ўйинлари”

    • 2012 йил
    • Ролларда: Женнифер Лоуренс, Дональд Сазерленд, Жош Ҳатчерсон, Стенли Туччи
    Фото: Lions Gate Films

    Ёзувчи Сюзан Коллинзнинг худди шу номдаги китоблар сериясига асосланган ҳаёт-мамот ўйинлари ҳақидаги ёрқин франшиза. Келажакда тоталитар давлат ҳар йили ўйин-кулги учун оммага “Ҳаёт-мамот ўйинлари” ташкил қилади. Бу танлаб олинган ўсмирлар ҳаёт-мамот учун бир-бирига қарши курашадиган ҳалокатли мусобақадир. Синовлар нафақат жисмоний, балки ахлоқий нуқтайи назардан ҳам даҳшатли — омон қолиш учун эса кимнидир ўлдириш керак.

    “Қочаётган одам”

    • 1987 йил
    • Ролларда: Арнольд Шварценеггер, Ричард Доусон
    Фото: HBO

    Стивен Кинг асарига асосланган афсонавий фантастик триллер. Унда ўз ихтиёрига қарши танланган маҳбуслар оғир синовлардан ўтиши керак. Ғолиб бўлган озодликка эришади, мағлуб эса телевидение томошабинлари кўз ўнгида таъқиб қилаётган каллакесарлар қўлида ҳалок бўлади. Бир куни иштирокчилар орасида қуролсиз оч одамларни отишдан бош тортган полициячи Бен Ричардс пайдо бўлади. Энди у ҳам ўлим билан телбаларча пойгага киришади.

    “Қироллик жанги”

    • 2000 йил
    • Ролларда: Такеши Китано, Тацуя Фудзивара, Аки Маэда
    Фото: Fukasaku-gumi

    2000 йил бошларида япон киноижодкорлари садист мактаб ўқувчилари орасида ҳаёт-мамот ўйинлари ҳақидаги қўрқинчли фильмни намойиш қилди. “Қироллик жанги” — ҳукумат томонидан рухсат этилган шафқатсиз ўйин бўлиб, ўрта мактаб ўқувчилари йўқ қилиш таҳдиди остида унда қатнашишга мажбур бўлади. Ўйин қоидаларига кўра, кимсасиз оролда ўспиринлар уч кун давомида турли буюм ва қуроллар ёрдамида бир-бирларини шафқатсизларча йўқ қилади. Оролдан фақат бир киши тирик қайтиши мумкин, шу сабаб қатъий ва шафқатсизларча ҳаракат қилишга тўғри келади.

    “Алиса чегара ортида”

    • 2020—2022 йиллар
    • Ролларда: Кенто Ямадзаки, Тао Сутиа, Нидзиро Мураками
    Фото: Netflix

    Бутун Осиё ва бошқа давлатларда ҳам машҳур бўлган яна бир ҳайратланарли фильм. Ишсиз, қимор ўйинларига муккасидан кетган Рехей Арису отаси ва укаси билан жанжаллашиб, уйдан чиқиб кетади ҳамда икки дўсти билан учрашади. Тасодифан бу учовлон янги воқеликдан огоҳлантирувчи даҳшатли ва ғалати салютнинг гувоҳи бўлишади. Кейин улар Токионинг кимсасиз жойига тушиб қолишади ва омон қолиш учун шафқатсиз ўйинларда қатнашишлари керак бўлади. Ютқазганларни ўлим кутмоқда, ғолибларга эса уларнинг умрини бир неча кунга узайтирадиган махсус чипталар берилади.

    “Интакто”

    • 2001 йил
    • Ролларда: Леонардо Сбараля, Макс фон Сюдов, Эусебио Понсела, Моника Лопес
    Фото: Canal+

    “28 ҳафта ўтгач” режиссёри Хуан Карлос Фреснадилодан унча машҳур бўлмаган испан триллери. Бу — тақдир билан курашда ўзининг енгилмаслигини англаган қаҳрамонлар ҳақидаги ҳикоя. Ҳатто фавқулодда омаднинг ҳам чегараси бор, Томас — самолёт ҳалокатидан ёлғиз омон қолган ўғри. Федерико эса даҳшатли зилзиладан омон қолади, шундан сўнг у одамларнинг омадини ўғирлаш қобилияти борлигини билиб қолади. Қаҳрамонлар тақдирнинг яширин ва хавфли ўйинларига киришади, улардан  ғолиб бўлгани кекса Сем (Макс фон Сюдов) билан якуний жангда тўқнаш келади. Финалчи у билан рус рулеткасини ўйнаши керак, аммо 20 йилдан бери ҳеч ким Сэмюэлни ўлдира олмайди, чунки унинг ноёб қобилияти бор — у ўз ҳаётини йўқотмаган ҳолда бошқаларнинг ҳаётини ўғирлаши мумкин.

    “Куб”

    • 1997 йил
    • Ролларда: Никол де Бур, Никки Гуадани, Девид Ҳьюлетт
    Фото: Odeon Films

    Режиссёр Винченсо Наталининг машҳур жумбоқли картинаси. Шу билан бирга, лойиҳада асосий сюжетдан ташқари, сюжет ости ва қўшимча жумбоқлар мавжуд. Масалан, қаҳрамонларнинг исми бутун дунёдаги энг қаттиқ режимли қамоқхоналар номига ишора қилади, қаҳрамонлар характери эса улар номи билан аталган жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартибларини акс эттиради. Воқеалар ривожига кўра, бир гуруҳ нотаниш одамлар номаълум тарзда ғалати куб шаклидаги хонада пайдо бўлади, унинг ҳар бир томони аввалгисига ўхшаш бошқа хонага олиб борадиган люк билан жиҳозланган. Улар ўртасидаги ягона фарқ — ранги ва уларда яширинган ҳалокатли тузоқларнинг хилма-хиллигида. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан қаҳрамонлар ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун ташқарига чиқиш йўлини топишга ҳаракат қилишади.

    “Ҳаёт-мамот ўйинлари 2”

    • 2012 йил
    • Ролларда: Amanda Сайфред, Женнифер Карпентер, Себастьян Стен, Даниэль Сунжата
    Фото: Lakeshore Entertainment

    Икки фаслдан иборат “Ҳаёт-мамот ўйинлари” сериалининг иккинчи қисмига кўра, шоуга танланган 16 иштирокчи бир миллион евро учун ёввойи Сибир тайгасида кураш олиб боришади. Қоидалар оддий: юзлаб километр масофада ҳеч қандай озиқ-овқат, шахсий буюмлар, электр, алоқа ва цивилизация йўқ. Ким манзилга етса, ўша ғолиб бўлади. Аммо кўрсатув тўсатдан омон қолиш учун ҳалокатли ўйинга айланади, унда энг кучли эмас, балки энг чидамли, сезгир ва айёр ғалаба қозонади.

    “Ваҳима”

    • 2021 йил
    • Ролларда: Майк Фейст, Оливия Скотт Уэлш, Рей Николсон
    Фото: Amazon Prime Video

    Техаснинг кичик шаҳарчасида 23 нафар мактаб битирувчиси “Ваҳима” номли ўйинда иштирок этади. Икки сирли ҳакам мусобақани уюштиради ва совринга 50 минг доллар, бундан ташқари ушбу хавф-хатарга тўла шаҳардан чиқиб кетиш имконияти берилади. Бироқ орзу қилинган ғалаба яқинлашгандек туюлган сари маккор ҳакамлар ўйинни янада чидаб бўлмас ва хавфли қилиш учун қоидаларни ўзгартиради.

    “Harper ороли”

    • 2009 йил
    • Ролларда: Жим Бивер, Элейн Кессиди, Кристофер Горам
    Фото: CBS

    Агата Кристининг “10 та негр боласи” руҳидаги Америка мини-сериали. Генри ва Тришнинг тўйини нишонлаш учун уларнинг дўстлари ва қариндошлари Harper оролига боришади. Орол дунёдан узилиб қолган ва етти йил муқаддам қўлга тушмаган қотил у ерда ишлагани билан машҳур. Аммо, афтидан, аввалги даҳшат қайта жонлангандек — қаҳрамонлар етиб келиши билан бирин-кетин ҳалок бўла бошлайди. Улар тушунмайди: бу қонхўр жиноятчининг ишими ёки меҳмонлардан бирининг? Оролдан қочиб кетишнинг иложи йўқ, фақат ўзингга ишонишинг мумкин, чунки қотил сен ўйлагандан кўра яқинроқда. Шундай қилиб, 25 нафар гумонланувчи 13 кун давомида қутулиб кетишга ва бир вақтнинг ўзида қотилни аниқлашга ҳаракат қилишади.

    “Боши берк кўча”

    • 2008 йил
    • Ролларда: Риз Аҳмад, Энди Найман, Жейми Уинстон
    Фото: Zeppotron

    Икки ой давомида “Катта ака” реалити-шоуси иштирокчилари уларнинг ҳар бир ҳаракатини кузатадиган кўплаб камералар билан тўла махсус уйда ижтимоий изоляцияда бўлишади. Аммо қаҳрамонларнинг изоляцияси уларни дунёнинг қолган қисмидан бутунлай ажратиб қўяди, шунда тўсатдан одамларни зомбиларга айлантирадиган ғалати эпидемия пайдо бўлади. Содир бўлган воқеадан хабар топган қаҳрамонлар озодликда қандай синовлар кутаётганини тасаввур ҳам қилмасдан, ташқарига чиқишга ҳаракат қилишади. “Боши берк кўча” мини-сериали кинояли сатирик комедия сифатида бошланадиган ва аста-секин ҳаёт-мамот ҳақидаги триллер-лабиринтга айланадиган кескин жанрдаги фильм.

    “Офис тажрибаси”

    • 2017 йил
    • Ролларда: Жон К. Макгинли, Адриа Арҳона, Жон Галлаҳер, Тони Голдуин
    Фото: Blumhouse

    Кимдир томонидан ўйлаб топилган ижтимоий тажрибада йирик корпорациянинг 80 нафар ходимидан иборат гуруҳ Богота (Колумбия)даги кўп қаватли корпоратив офис биносида қамалиб қолади. Компаниянинг ички телефон алоқаси орқали номаълум овоз уларни қийин танлов олдида қўяди: “Ўлдир ёки ўзинг ўласан”. Саросимага тушган қаҳрамонлар ўйлашга вақт йўқлигини тезда тушунади ва ақл бовар қилмайдиган қон тўкилиши бошланади. Фильмда асоссиз зўравонлик ва ҳаддан ташқари қонли эпизодлар кўп. Аммо шу билан бирга, у корпоратив соҳа ҳалокатли бўлиши мумкинлигига очиқдан-очиқ ишора қилиб, офис сатираси ҳудудига ҳам киришга муваффақ бўлади.

    “Call-марказ”

    • 2020 йил
    • Ролларда: Павел Табаков, Юлия Хлинина, Владимир Яглич, Сабина Ахмедова
    Фото: 1-2-3 Production

    Москва. Бизнес-марказнинг 12-қаватида интернет-дўконнинг Call-маркази офиси жойлашган. Бир куни эрталаб 12 нафар ходим ишга келиб, хонада бомба борлигини билиб қолишади. Монитор экранларидан ўзини Ота ва Она деб таништирган номаълум одамларнинг овозлари агар гаровдагилар уларнинг кўрсатмаларини бажаришга рози бўлмаса, исталган пайтда бомбани портлатиш билан таҳдид қилади. Натижада қаҳрамонлар кўринмас бошқарувчиларнинг кўрсатмаларини бажаришлари ва бир-бирлари ҳақидаги энг даҳшатли сирларни билиб олишлари керак бўлади. Қаҳрамонларнинг азоб-уқубатларини кузатиш нақадар қўрқинчли бўлмасин, воқеалар ривожи томошабинни экранга михлаб қўяди.

    19 январ, 21:45   Изоҳ (0)   9568
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#трейлер#триллер
    Ҳилола Ғиёсова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда премьераси бўлиб ўтган «қисқа метражли» фильмлар нега қисқа метражли эмас?

    13.07.2019, 19:33

    Голливуд тарихидаги культ фильмларнинг энг омадсиз сиквеллари (трейлер) 

    08.10.2024, 12:55

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    Қозоғистонлик киноижодкорлар суратга олган энг яхши учта фильм (трейлер)

    02.12.2024, 16:43

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Голливуд юлдузи Анжелина Жоли 2007 йилдан бери фильмларда суратга тушишга қийналаётгани ҳақида сўзлаб берди

    8 январ, 18:01

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    “Сумерки” фильми юлдузи Роберт Паттинсон тўйини Кариб оролларида ўтказди

    9 январ, 16:50

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    Байден ёнғинлар туфайли сўнгги хорижий сафарини бекор қилди 

    9 январ, 18:40

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Перис Ҳилтон, Мел Гибсон ва бошқа кўплаб юлдузлар Калифорниядаги кучли ёнғинлар туфайли уйларидан айрилди

    11 январ, 18:05

    Лос Анжелесдаги ёнғин бой-у камбағални бирлаштирди: Шерон Стоун юк машиналарида озиқ-овқат тарқатди, Жейми Ли Кертис 1 миллион доллар хайрия қилди (фото)

    13 январ, 15:40

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда ҳайвонот боғида чақмоқ уриши оқибатида 13 киши жароҳат олди 

    Дунё | 14 май, 23:55

    “Россия-Украина можаросининг якуни бутун Европа тақдирини ҳал қилади” — Фридрих Мерц 

    Дунё | 14 май, 23:40

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    Кино | 14 май, 23:25

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    Дунё | 14 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 14 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 14 май, 22:50

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    Лайфстайл | 14 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.