• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Калмар ўйини” сериалининг 2-мавсумидаги кўпчилик эътибор бермаган муҳим деталлар (фото)

    Netflix ниҳоят платформанинг бутун тарихи давомидаги энг машҳур шоу — “Калмар ўйини”нинг узоқ кутилган иккинчи мавсумини тақдим этди. Қизиқарли сюжет, рамзий кийимлар ва ёрқин декорация, шунингдек, янги ва севимли қаҳрамонлардан иборат актёрлар таркиби туфайли сериал дарҳол оммалашди. Лекин сериалда шундай деталлар борки, улар синчков томошабинларни ўйлантириб қўймоқда.

    • Ин Хонинг соч турмаги худди Сан Уникидай
    • Ин Хо сут ичмайди
    • Ки Хун жамоаси охирги бўлиб ўйнайди
    • Баландликдаги ўйин
    • Шахмат
    • Ин Хонинг хотинини қутқариш учун имконияти бўлган
    • Титрдан кейинги саҳна

    Ин Хонинг соч турмаги худди Сан Уникидай

    Ин Хо ўйин бошидан бери ўзи яратган баҳсли вазиятларда Ки Хуннинг реакциясини кузатиб боради. Масалан, Ин Хо овоз бериш пайтида кўк тугмани босганида Ки Хуннинг бунга муносабатини кўриш учун дарҳол ўгирилади. Шунингдек, Ин Хонинг соч турмаги биринчи мавсумдаги Ки Хуннинг дўсти Сан Унинг соч турмаги билан бир хил. Эҳтимол, у шу йўл билан Ки Хунда ўзига яқинлаштирувчи ҳис-туйғуларни уйғотмоқчи ёки аксинча, унинг ғазабини қўзғатмоқчи бўлгандир.

    Ин Хо сут ичмайди

    Бундан ташқари, Ин Хо Ки Хун устидан очиқчасига кулаётганга ўхшайди. Биринчи мавсумда 456-рақамли ўйинчи овқат ҳазм қилиш муаммоси борлигини айтиб, шоколадли сут сўраганди. Бу Ил Намни қувонтирган, у ўғлининг ҳам худди шундай эканлигини таъкидлаганди. Иккинчи мавсумда эса Ин Хо худди Ки Хунни масхара қилаётгандек, сутни ҳомиладор қизга беради. Томошабинлар фикрича, Ил Нам ўғли ҳам оддий сутни ича олмаслиги ҳақида гапирганида, у аслида ўйин яратувчисининг ўғли бўлган Ин Хони назарда тутган.

    Ки Хун жамоаси охирги бўлиб ўйнайди

    Ин Хонинг жамоаси охирги бўлиб чиқиши ҳам тасодифий эмаслигини таъкидлаш лозим. Ин Хо ютқазиши мумкинлигини англаб, охирги бўлиб чиқади. Барча ўйинчилар кўз ўнгида бундай қилиш хато бўларди, чунки у шахсиятини иштирокчилардан яширин сақлайди. Шунинг учун Ин Хо эҳтиёт чораси сифатида охирги бўлиб чиқади: агар у ютқазганда, унинг жамоасидаги барча аъзолар отиб ташланарди, ўзи эса ташкилий ишларига қайтарди.

    Баландликдаги ўйин

    Биринчи мавсумда кейинги ўйинлар ҳақида деворда кўрсатмалар бор эди. Иккинчи мавсумда ҳам бу такрорланади. Кейинги ўйинлардан бири қандайдир тирмашиб чиқишлар билан боғлиқ бўлади. Эҳтимол, қаҳрамонлар тўсиқлардан ушлаб туришлари ва уларга нимадир халақит бермагунча олдинга силжишлари керак бўлади. Бу ўйин қаҳрамонлар шиша кўприкдан ўтишга мажбур бўлган биринчи мавсумнинг сўнгги ўйинига ўхшаш бўлиши мумкин.

    Шахмат

    Деворлардаги ўйинлар ҳақидаги яна бир ишора икки хил рангдаги: қора ва оқ геометрик шакллар билан боғлиқ. Баъзи мухлислар буни чанги — Жанубий Корея шахмати билан боғлашмоқда. Бунда ўйинчилар сони ўйиндаги керакли фигуралар сонига тенг бўлади ва кейинги синов қандай бўлишини билишдан олдин ўйинчилар икки жамоага бўлиниб, иккита сардор танлашлари керак бўлади. Улардан бири, шубҳасиз, Ки Хун бўлади. Худди “Гарри Поттер”даги каби, у бошқаларни қутқариш учун айрим одамларни қурбон қилишига тўғри келади. Бу эса Ки Хунни кейинги ўйиннинг шафқатсиз бошловчисига айлантиришда яна бир қадам бўлиши мумкин.

    Ин Хонинг хотинини қутқариш учун имконияти бўлган

    “Калмар ўйини” биринчи мавсумининг воқеалари 2020 йилда содир бўлади ва айнан шу пайтда кейинчалик бошловчига айланган Хван Ин Хонинг 2015 йилги ўйинларда иштирок этгани маълум бўлади. Иккинчи мавсум 2023 йилда кечади ва иккинчи қисмда томошабин Ин Хо 2018 йилда хотинидан айрилганини билади. Гап шундаки, у ўйинга рафиқасини қутқариш учун келган, бироқ Ин Хо 2015 йилги ўйинни назарда тутганини аниқлаштирмаган. Шундан маълум бўладики, Ин Хода хотинини қутқариш учун яна уч йил вақти бор эди, аммо у бундай қилмайди. Укаси Жун Хо Ин Хонинг яшаш жойини топиб, у жуда қашшоқликда ҳаёт кечираётганини ва ҳатто квартира учун тўлов қилишга пули йўқлигини билади. Чамаси, Ин Хо Ки Хун каби бўлган: ўйинда ғалаба қозонгандан сўнг у ютуққа қўл ура олмаган ва ҳатто бу пулни хотинига сарфлашга ўзида куч топа олмаган, кейин эса бутунлай қайтиб келган.

    Титрдан кейинги саҳна

    Титрлардан кейинги саҳнада ўйинчилар эски ўғил бола қўғирчоққа яқинлашадилар, кейин эса кадр темир йўл кесишмаларига хос бўлган светофорга ўтади. Мухлисларнинг фикрига кўра, бу Жанубий Кореяда жуда машҳур бўлган Донг донг ўйини бўлиши мумкин. Қоидага кўра, бир неча жуфт одамлар маълум бир тарзда туради ва ҳар бир жуфтлик бошқа ўйинчилар ўтадиган айланага ўхшайди. Бу вақтда болалар қўшиқ айтишади ва қўшиқ тугагач, айлана ёпилади ва унга тушган болалар янги қўриқчиларга айланади. “Калмар ўйини”даги айланалар сунъий бўлиши ва иштирокчилар қўшиқ тугагунга қадар сакраб ўтишга умид қилиб, улар орқали югуришлари мумкин, аммо югуришга улгурмаганларни эса аянчли тақдир кутади.

    9 январ, 17:35   Изоҳ (0)   54985
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #корейс сериаллари#«Калмар ўйини»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Яхши кунлар ҳали олдинда: ҳаёт нақадар гўзаллигига ишонч бахш этувчи корейс сериаллари (трейлер) 

    30.05.2024, 13:50

    Кинотавсия: Юрагингиз тубидаги энг нозик ҳисларни уйғотиб юборадиган корейс сериаллари

    12.06.2024, 09:37

    Бир ўтиришда томоша қиласиз: биринчи дақиқаларданоқ экран қаршисига михлаб қўядиган корейс сериаллари

    20.06.2024, 14:29

    Драмалар даврини бошлаб берган энг яхши корейс сериаллари 

    10.08.2024, 10:50

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13

    Экран қаршисига михлаб қўядиган корейс детектив сериаллари

    21.09.2024, 13:55

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Фильм сўнгигача киприк қоқмай томоша қилинадиган корейс сериаллари (трейлер) 

    15.10.2024, 19:10

    Анча вақт таъсиридан чиқиб кета олмайсиз: Энг қўрқинчли корейс сериаллари

    22.10.2024, 17:05

    Netflix томонидан тақдим этилган энг яхши 5 та корейс сериали (трейлер) 

    28.10.2024, 18:40

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Янги йил кайфиятини яратишга ёрдам берадиган корейс сериаллари

    28.12.2024, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Кимгадир шу керак экан”. Тошкентдаги кўп йиллик арчалар ёнғини уюштирилганмиди? (репортаж)

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:41

    Юқори ҳарорат иш қобилиятига қандай таъсир қилади? Кардиолог жавоб берди

    Карьера | 26 июл, 17:35

    Тошкентдаги автоҳалокатда 20 ёшли йигит вафот этди

    Ўзбекистон | 26 июл, 17:29

    Арман Царукян Илия Топурияни жангга чорлади

    Спорт | 26 июл, 17:25

    Мухлисларга сюрприз: машҳур образларини фильмларда қайта гавдалантирган актёрлар 

    Кино | 26 июл, 16:47

    НАСА ходимларининг сони 21 фоизга қисқаради 

    Дунё | 26 июл, 16:15

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.