• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Яхши кунлар ҳали олдинда: ҳаёт нақадар гўзаллигига ишонч бахш этувчи корейс сериаллари (трейлер)

    Корея сериаллари бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинларнинг меҳрини қозонди. Агар сиз ҳали драмаларни томоша қилмаган бўлсангиз, энди улар билан танишиш вақти келди! Сиз учун ҳаётимиз аслида нақадар гўзал эканини ёдга солувчи эзгулик ва позитивга тўла ёрқин корейс драмаларини тўпладик.

    “Ярқираган тарвуз” (2023)

    Мактабдаги юқори синф ўқувчиси Ингйўл эшитиш қобилияти заиф инсонлар оиласида туғилиб ўсди. У ота-онаси ва акаси билан имо-ишоралар тилида сўзлашади. Болалигидан Ингйўл оила аъзоларига ҳамма нарсада, жумладан, одамлар билан мулоқотда ёрдам берадиган итоаткор, намунали ўғил бўлишга одатланган. Бироқ Ингйўл жуда яхши эшитиш қобилиятига эга — у ҳатто қор парчаларининг ерга тушишини ҳам сезади. Шу туфайли мусиқада ҳам истеъдодли. Ингйўл гитара чалишни яхши кўради, лекин ўзининг севимли машғулоти ҳақида оиласига айтмайди ва тунда яширинча қаҳвахоналарда чиқиш қилади. Бир куни отаси бундан хабар топади ва уйда жанжал кўтарилади. Ингйўл кечаси шаҳар бўйлаб айланиб юрганда ғайриоддий мусиқа дўконига кўзи тушади. Ушбу дўкон уни 1995 йилга олиб боради. Ўтмишда Ингйўл отаси билан учрашади ва ёшликда отаси яхши эшитган, гапирган ва ҳатто мусиқий гуруҳ аъзоси бўлганини билиб қолади.

    “Самдаллига хуш келибсиз” (2023)

    Воқеалар Чежудо оролида бўлиб ўтади. Бош қаҳрамонлар Самдал ва Ёнпил болаликдан дўст тутинган. Ёнпил ҳар доим ўзи туғилиб ўсган ватанини яхши кўрган бўлса, Самдал улғайиши билан Сеулга кўчиб ўтишни орзу қиларди ва у мақсадига етди ҳам. Самдал ва унинг опа-сингиллари пойтахтга кўчиб кетади. Улар ҳатто исмларини ўзгартириб, мода соҳасида карьера қуради. Ёнгпил эса ўз ишига содиқ метеорологга айланди. Кунларнинг бирида Самдалнинг қайлиғи унга қўл остидаги ходими билан хиёнат қилганини билиб қолди. Бунинг устига ўша аёл Самдалнинг карьераси ва обрўйига путур етказишга уринади. Жанжалдан сўнг Самдал ватанига қайтишга ва Чежудода ўзининг болаликдаги дўсти билан учрашишга қарор қилди.

    “Кайфиятни кўтаринг” (2022)

    До Хеи пойтахтдаги нуфузли университет талабаси. У ўта ночор оилада вояга етди. Шунинг учун у онаси ва укасини таъминлайди, барча молиявий масъулиятни ўз зиммасига олади. Пул топиш ташвиши унга ўқиш ёки шахсий орзуларини рўёбга чиқаришдан ҳам муҳимроқ эди. Хеини қўллаб-қувватловчилар рақс гуруҳига таклиф қилишганда аввалига буни рад этади, чунки у қимматли вақтини беҳуда сарфлашни истамайди. Аммо кейинроқ у рақс гуруҳи раҳбари Чонга ёрдам беришга қарор қилади ва черлидерлар тўгарагига қатнай бошлайди.

    “Олисдаги яшил баҳор” (2021)

    Е Жун исмли биринчи курс талабаси университетдаги энг машҳур ва келишган йигит. Унинг дид билан кийиниши, чиройли табассуми ва ажойиб характери атрофидагиларни доим ўзига жалб қилиб келган. Е Жун бошқалар билан осонгина тил топишса-да, чин дўстлари йўқ. Бадавлат оиладан бўлган ва доимо кулиб турадиган йигитнинг қалбида эса аслида доимо ўзини кўз-кўз қилишга мажбур бўлган жуда заиф бола яширинган.

    “Ҳеч нарса қилишни истамайман” (2022)

    Ёрим исмли қизнинг бутун умри югуриш марафонига ўхшайди: аввал университетга кириш учун мактабни аъло баҳоларга тугатиш керак эди. Кейин эса қизил диплом олиш учун тиришқоқ талаба бўлиш. Эндиликда у ғилдирак ичида югуриб кетаётган сичқондек ишга шошади. Бунинг устига у ёлғиз, дўстлари ҳам йўқ. Қайлиғи қизни яқинда ташлаб кетди. Ёримнинг ягона дўсти унинг онаси эди. Аммо у ҳам бахтсиз ҳодисадан вафот этди. Шундан сўнг Ёрим ҳаёти қанчалик маъносиз эканлигини тушуниб етади, иши ва бошқа барча нарсадан воз кечиб, қишлоқда яшашга қарор қилади.

    “Шифокор инқирозга юз тутди” (2024)

    Чону ва Ҳанил бир синфда ўқиган ва ҳозирда улар шифокор бўлиб ишлайди. Чону кўплаб муваффақиятли операцияларни бажарган ва машҳур пластик жарроҳ. Ҳанил эса профессор бўлишни орзу қиладиган анестезиолог. Аммо иккисининг ҳаёти бирдан ўзгариб кетди: Чонунинг бемори операция вақтида тўсатдан вафот этади ва унинг карьераси бир кунда таназзулга учрайди. Ҳанил эса ишда адолатсизликка дуч келади. Омадсиз кунларни бошидан кечираётган бу икки шифокор тақдир тақозоси билан учрашиб қолади ва мактаб йилларида рақиб бўлган синфдошлар эндиликда бир-бирига ёрдам беришга қарор қилади.

    30.05.2024, 13:50   Изоҳ (0)   16153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қайта кўриш керак: Кутилмаган якун билан тугайдиган энг яхши психологик драмалар

    24.02.2024, 18:46

    Беғубор муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи Жанубий Корея тарихий сериаллари 

    26.04.2024, 18:20

    Netflix’нинг муваффақиятли лойиҳаларидан бири — “Кальмар ўйини” сериалининг саҳна орти жараёнлари акс этган қизиқарли суратлар

    08.05.2024, 15:50

    Меланхоликлар учун кинотавсия: ҳис-туйғуларга тўлиб-тошган корейс дорамалари

    28.05.2024, 14:45

    Нафақат Голливудни, балки дунёни ҳам забт этган 7 нафар осиёлик актриса (фото)

    28.05.2024, 12:48

    Ошпаз, ҳамшира, кулол: Голливуд юлдузларининг шоу-бизнесдан узоқ соҳаларни танлаган фарзандлари (фото)

    30.05.2024, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда тез-тез кузатилаётган электр узилишлари бўйича изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 11:05

    “Реал” “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 6 июл, 10:30

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.