• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Роуэн Аткинсон 70 ёшда: катта одам танасига қамалган болакай — жаноб Биннинг машҳурликка эришиш йўли

    Таниқли британиялик актёр ва тақлид устаси Роуэн Аткинсон 6 январь куни 70 ёшга тўлди. Фаолияти давомида у агент Жонни Инглиш ва Эдинбург герцогидан тортиб, таниқли жаноб Бингача бўлган кўплаб персонажларни гавдалантирди. Актёрнинг юбилейи муносабати билан унинг машҳурликка эришиш йўли ҳақида маълумот берамиз.

    Бўлажак комедиячи 1955 йил 6 январда Эрик Аткинсон ва Элла Мей Бембриж оиласида туғилган. У болалигини Англиянинг шимоли-шарқидаги Дарем округида жойлашган Консет шаҳрида ўтказган. Роуэн учунчи фарзанд бўлиб, у иккита акаси бор эди — Родни ва Руперт. Аткинсонлар катта оила бўлишса-да, улар ҳеч қачон молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмаган. Актёрнинг отаси илгари фермер бўлган, ўғли туғилганда эса мева-сабзавот сотувчи ширкат директори эди. Ака- укалар Даремдаги хусусий мактабда бошланғич таълим олади. Айтганча, Буюк Британиянинг бўлажак бош вазири Тони Блер ҳам улар билан бирга ўқиган.

    Роуэн тўлиқ ўрта маълумотни Сент Бис мактабида олади. Актёрнинг эслашича, спорт ўқувчилар таълим-тарбиясининг муҳим таркибий қисми бўлганлиги сабабли у жисмонан заиф бўлгани учун ўзини камситилгандек ҳис қилган. У айниқса жамоавий ўйинларни ёқтирмасди. Бироқ у табиий фанлар бўйича тенгдошларидан орқада қолмасди. Аткинсон тиришқоқ талаба эди, у баъзида ўқитувчиларни кулгили тарзда пародия қилишни яхши кўрарди —кўпчилик унинг актёрлик қобилияти кучлилигини айтишарди. Ҳатто нутқидаги камчилик ҳам сезилмасди. Қолаверса, Роуэн образга кирганда дудуқланиши ўз-ўзидан йўқоларди. Уни синфдошлари ҳеч ҳам масхара қилишмаган, чунки у ўзи ҳар кимни ўхшатиб, буни қойилмақом тарзда қилиши мумкин эди.



    Физика ва математика бўйича имтиҳонларни энг юқори балл билан топширган Роуэн Ньюкасл университетига электротехника бўйича ўқишга киради. Бакалавр даражасини тамомлаб, Оксфордга йўл олади. Бир пайтлар отаси фронтга кетгунга қадар шу ерда ўқиган. Ўша пайтда Аткинсон актёрлик карьераси ҳақида ўйламаганди ҳам. У муҳандис бўлиш ниятида қатъий эди, ҳатто номзодлик диссертациясини ҳимоя қилишни ҳам мақсад қилган. Бироқ тақдир уни бошқа йўлга бошлайди.

    Аткинсон ҳаётидаги бурилиш нуқтаси унинг Ричард Кертис билан танишиши бўлди. Бўлажак режиссёр адабиётшунослик факультетида таҳсил олган ва талабаларнинг ҳаваскор театр томошаларида қатнашарди. Улар биргаликда Оксфорд университети “Драматик жамият” деб номланган маҳаллий ижодий гуруҳининг йиғилишида иштирок этишади. Кўп ўтмай, Кертис ва Аткинсон ўзлари ёқтирган жанр — қисқа кулгили скетчлар ола бошлайди.

    Шунингдек, француз комедиячиси Жак Татининг “Жаноб Хулотнинг саргузаштлари” номли фильмдаги ролидан илҳомланиб, Роуэн жаноб Бин образини яратади. Қизиғи шундаки, бу қаҳрамоннинг саҳнадаги дебюти Монреалдаги комедия фестивалининг француз бўлимида бўлади.

    1978 йилда Аткинсон ўз фаолиятини Аtkinson People муаллифлик радиошоусининг бошловчиси сифатида бошлайди. Болалигидан нутқида муаммоларга дуч келган одам учун бу ғайриоддий касб эди. Бироқ у ўзининг нуқсонини чиройли тарзда енга олди. Бир йил ўтгач, Роуэн катта экранда “Консерваланган кулги” фильми билан дебют қилиб, унда учта эпизодик қаҳрамонни ўйнайди. 

    1983 йилда BBC афсонавий-тарихий “Қора илон” ситкомини эфирга узатишни бошлайди, унда Аткинсон бош қаҳрамон, бахтсиз ва худбин Эдинбург герцоги ролини ўйнайди. Сериал олти фасл давом этади ва Британия телевидениесида сезиларли таъсир кўрсатади.

    Аммо “Жаноб Бин” кичик экранларда чиққандан кейингина ҳақиқий машҳурликка эришади. Аткинсоннинг ўзи жаноб Бинни катталар танасига қамалган болага қиёслаган. Бу персонаж ёвузлик қилишга қодир эмас, лекин у турли шумликларга аралашиб юради. Кўриниб турибдики, ушбу шоунинг жозибаси ижрочининг мослашувчан юз ифодалари билан боғлиқ. Аткинсоннинг жилмайиши ва юз тузилиши бу ролга жуда мос келган. Жаноб Биннинг ажойиб муваффақиятидан сўнг, Роуэн Британиянинг энг машҳур комедия актёрларидан бирига айланди.

    2001 йилда Роуэн ишдан қисқа танаффус қилишга қарор қилади ва оиласи билан Кенияга таътилга кетади. Бу саёҳат у учун жаноб Бин бардош бера олмайдиган синовга айланишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ўша куни бортида актёр ва унинг оиласи бўлган самолёт учувчиси ҳушини йўқотади. Аткинсоннинг рафиқаси уни ҳушига келтирмоқчи бўлган бир пайтда, актёр ҳеч иккиланмай самолёт бошқарувини ўз қўлига олади. Албатта, у омади келишига ишонган, чунки у бу соҳада ҳеч қандай кўникмага эга эмасди.

    Сўнгги йилларда актёр катта экранда камнамо, бунга сабаблардан бири ёши бўлса, иккинчиси 7 йил олдин у учинчи марта ота бўлди. Роуэн энди оиласига кўпроқ вақт ажратишга қарор қилган. Бироқ яқин келажакда уни кинотеатрларда яна кўрадиганга ўхшаймиз. Ўтган йили Аткинсон иштирокида иккита фильм суратга олингани маълум бўлди — “Жонни Инглиш”нинг тўртинчи қисми ва жаноб Бин ҳақидаги янги бадиий фильм.

    8 январ, 19:02   Изоҳ (0)   5914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Disney шедеврларидан тортиб култ классикаларгача: барча даврларнинг энг яхши мультфильмлари (фото)

    04.04.2024, 17:01

    “Операцияга машҳур актриса бўлиб кирдим ва ҳеч ким бўлиб чиқдим”: Голливуднинг унутилган таниқли актрисалари ҳозир қаерда?

    16.04.2024, 09:51

    Жаҳон киноси юлдузлари актёр бўлмаганида, қайси касбни танлаган бўларди?

    17.04.2024, 18:17

    Женнифер Лопес, Бредли Купер ва бошқа машҳурлар кўришни тавсия қиладиган фильмлар

    14.05.2024, 17:50

    Анжелина Жоли 49 ёшда: Голливуд юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    07.06.2024, 13:43

    Ўрта Ер денгизидан Рим казиноларигача: барча даврларнинг энг яхши саргузашт фильмлари

    01.07.2024, 09:35

    2025 йилда Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўладиган машҳурлар исми тасдиқланди 

    28.06.2024, 17:41

    Зендая феномени. Қандай қилиб оддий қиз Голливуднинг машҳур юлдузига айланди?

    03.07.2024, 13:33

    Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин машҳурликка эришган актёрлар

    03.07.2024, 15:55

    Голливуднинг энг бой актёрлари бешталиги: улар бу даражага қандай эришди? 

    20.08.2024, 17:30

    Яқин қариндош эканликларини кўпчилик билмайдиган машҳур актёрлар (фото)

    25.10.2024, 13:40

    Машҳур фильмлардаги томошабинлар эътиборидан четда қолган муҳим деталлар

    18.11.2024, 11:35

    “Сумерки”, “Темир одам” ва бошқа машҳур фильмларда ижро этган ролларини унутган 6 та актёр

    02.12.2024, 15:59

    Ўз амплуасидан чиқа олган: Турли образларни маҳорат билан гавдалантира олишини исботлаган кино юлдузлари (фото)

    13.12.2024, 10:40

    “23 йил аввалги ўзимга сен буни, албатта, уддалайсан, деган бўлардим”. Шерон Стоун ҳаётидаги қийин кунларни эслади

    17.12.2024, 18:40

    Таниқли актёрларнинг фарзандлари суратга тушган 10 та фильм (трейлер) 

    13.12.2024, 13:35

    Геймер бўлиш шарт эмас: видеоўйинлар асосида суратга олинган Голливуд фильмлари

    16.12.2024, 19:25

    Актёрлар режиссёр ва продюсерлар олдига қўйган кутилмаган ноодатий шартлар

    20.12.2024, 09:58

    Голливуд юлдузи Жим Керри молиявий қийинчиликлар туфайли 30 йил яшаб келган уйини сотди  

    19.12.2024, 10:40

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    2024 йилда ота-оналик бахтига эришган Голливуд юлдузлари (фото)

    29.12.2024, 17:55

    Арнольд Шварценеггернинг янги видеоси унинг соғлиғи борасида мухлисларининг хавотирига сабаб бўлди

    20.12.2024, 17:58

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    29.12.2024, 12:55

    Голливудни фермадаги ҳаётга алишган: “Уйда ёлғиз” фильмидаги Марвин — Дениел Стерн ҳозирда қандай кўринишда?

    29.12.2024, 10:55

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    Янги йил ҳақидаги севимли фильмларда рол ижро этган болакай ва қизалоқлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    2 январ, 08:30

    Америка оммавий ахборот воситалари Байденнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни яширди — WSJ

    3 январ, 20:42

    “Калмар ўйини 2”: янги мавсумда иштирок этган актёрлар ҳақида нималар маълум?

    6 январ, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.