• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фильм сабаб Алла Пугачёва билан муносабатлари ёмонлашган, 20 ёшли қизидан айрилган, “тақдир ҳазиллари”га дучор бўлган полшалик актриса — Барбара Брилска ҳақида

    Польшалик актриса Барбара Брилска томошабинларнинг севимли актрисасига айланиб улгургани айни ҳақиқат. Ҳозирда актриса 80 ёшни қаршилаган: унинг ҳаёти ёрқин, унутилмас воқеаларга бой бўлган, аммо шунга қарамай, умидсизлик ва йўқотишларсиз кечмаган.

    Foto: Cosmopolitan

    Актриса Барбара Брилска ҳали ҳам жуда жозибали. Унинг 15 ёшида биринчи ролини ижро этганидан ажабланмаса ҳам бўлади. Ўшанда режиссёр Антони Бохдзевич уни “Бахт ковушлари” картинасига таклиф қилди. Шундан кейин Барбара кинода рол ижро этишни орзу қила бошлади ва охир-оқибат актриса бўлди. У 1965 йилда 24 ёшида “Фиравн” фильмидаги роли билан ватани Польшада машҳурликка эришди.

    Омадсиз биринчи никоҳ

    Машҳурлиги орқасидан кўплаб мухлисларга эга бўлган бир пайтда Барбара турмуш қуришга қарор қилди. Актриса 20 ёшида математик Ян Боровец билан оила қурди. Аммо бу никоҳ бахтли якун топмади.

     Афсуски, турмуш ўртоғи Барбаранинг ижодига умуман қизиқмасди, уни бирор марта ҳам қўллаб-қувватламади, кино премераларида ёнида бўлмади, умуман олганда, иложи борича ундан узоқроқ туришга интилди. Вазият ўзгармаслигини тушунган Брилска 1968 йилда ажрашиш учун ариза берди.

    Foto: “TASS”

    Хотинбоз

    Биринчи никоҳида омадсизликка учраган Барбара атрофидаги эркакларга разм сола бошлади. Ўша пайтда, актриса таъкидлаганидек, у энг яхшисини танлаши мумкин эди.

    Шундай қилиб, унинг ҳаётида келишган актёр Ежи Зелник пайдо бўлди. Жуфтлик чиндан ҳам бир-бирига жуда мос эди. Шундай эканига қарамай, уларнинг севги ҳикояси қисқа бўлди.

    Бу Барбаранинг ҳаётида бу энг тез никоҳ ва ажралиш эди. Ежи барча аёлларга юрагидан жой берувчи хотинбоз бўлиб чиқди. Оилали бўлишига қарамай, бундай ҳаётдан воз кечишни хоҳламади. Табиийки, актриса бундай муносабатга тоқат қилолмасди ва эрини тарк этди. Ушбу никоҳ бир йилга ҳам бормади.

    Foto: Cosmopolitan

    Бир умрлик севги

    1969 йилда “Оқ бўрилар” фильмининг суратга олиш жараёнида Барбара яна ишқий муносабатларга киришиб кетди. Бу сафар югославиялик актёр Слободан Дмитриевич унинг аёллик жозибаси олдида таслим бўлди. Актриса ҳалигача уни ҳаётидаги чинакам севги деб атайди. Ҳақиқатан ҳам агар актёрнинг онаси эр-хотиннинг ишларига аралашмаганида, бу бахтли якунланган никоҳ бўлиши мумкин эди.

    Она ўғлининг яхшигина давлатга эга бўлган бой келинга уйлантиришини орзу қилган ва у бу муносабатларни бузиш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Слободаннинг онаси энг оддий (аммо қабиҳона) йўлдан борди: у Барбарадан келган хатларни яшира бошлади ва ўғлига енгилтабиат актриса уни аллақачон унутиб юборганлигини қайта-қайта айтишдан чарчамади. Ва ниҳоят севишганлар ўртасидаги муносабатлар бузилди. Орадан вақт ўтгач, Дмитриевич янги оила қурди, бу эса Брилсканинг чуқур депрессияга тушишига сабаб бўлди.

    Foto: “TASS”

    “Тақдир ҳазили”

    Кўпчиликда бўлганидек, актриса қалб яраларини меҳнат билан даволади, аламини ишидан олди. 1972 йилда очиқ саҳналарга бой бўлган “Севги анатомияси” фильми экран юзига чиқди, Барбара ушбу фильмдаги ролга қўрқмасдан рози бўлди. Фильм намойишидан сўнг танқидчилар актриса карьерасининг қулашини тахмин қила бошлади. Аммо улар адашган эди — айни шу пайтда Элдар Рязанов актрисанинг истеъдодига эътибор қаратди ва унга “Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг” фильмидаги бош ролни таклиф қилди. Ҳатто Барбаранинг полякча талаффузи ҳам режиссёрни бу қароридан тўхтата олмади.

    Брилсканинг ўзига ҳам зиёли рус тили ўқитувчиси ролини ўйнаш ғояси жуда ёқди. 1975 йилда фильм экранларга чиқиши билан Брилска машҳур бўлиб кетди. Мазкур фильмдаги роли учун актриса кўплаб мукофотларга сазовор бўлди, аммо юқори доираларда у бунга лойиқ эмаслиги ҳақида гап-сўзлар кўпайди. Бу ҳам етмагандек, фильмда Алла Пугачёва овози билан қўшиқ куйлаган Барбаранинг хонанда билан муносабатлари ёмонлашди. Ўтган хафагарчиликларни унутиш ва дўстлашиш учун иккисига ҳам йиллар керак бўлди.

    Сўнгги уриниш

    70 йилларнинг бошларида Барбара яна севиб қолди ва кўп ўтмай турмушга чиқди. Унинг бу сафарги танлагани гинеколог Людвиг Космал эди. Бу никоҳ 18 йил давом этди, лекин Брилскага икки фарзанд ва чексиз оғриқдан бошқа ҳеч нарса бермади.

    1973 йилда актриса қизли бўлди, унга Барбара (эркалатиб — Бася) деб исм қўйди. Тўққиз йилдан сўнг у кутилмаганда яна ҳомиладор бўлди. Шундай қилиб, 1982 йилда ўғли туғилди, уни отасининг исми билан Людвиг деб аташди.

    Айнан болалари учун ҳам Барбара эрининг хиёнатига кўз юмди, уни ташлаб кетмади. Бу вақтга келиб бир пайтлар уни руҳий тушкунликдан олиб чиққан, муваффақиятларидан фахрланган одамдан асар ҳам қолмаганди. Людвиг ҳасадгўй, қўпол, шафқатсиз бўлиб қолди. 

    “У менга нолойиқ эди. У бутун кучим ва севгимдан фойдаланди, пул ҳақида-ку айтмаса ҳам бўлаверади. У бир ойда топган пулни мен бир кунда топардим. Бундан ташқари, у ичарди ва ҳали ҳам ичади”, деб тан олади Брилска.

    Космалнинг ўзи эса машҳур хотини ҳақида шундай дейди: “Мен хотинимдан нафратланаман, чунки уни ўзим юрган бошқа аёллар билан ҳар гал солиштираман ва у ҳар доим ютиб чиқади”.

    Ниҳоят актриса бу ҳолатга чидай олмади: 18 йиллик турмушидан кейин эрини ташлаб кетди, бундай муносабатларга лойиқ эмаслигини тушуниб етди.

    Foto: “TASS”

    Энди қандай яшайман?

    Барбаранинг ҳаётидаги мудҳиш фожиа 1993 йил 15 майда содир бўлди. Ўшанда унинг 20 ёшли қизи Бася автоҳалокат туфайли вафот этди — у онаси сингари интилувчан, жуда истеъдодли актриса ва модел эди.

    Ўша куни Бася йигити Савелий Жулавский билан машинада кетаётган бўлган. Йигит машина бошқарувини йўқотиб, жиддий бахтсиз ҳодисанинг айбдорига айланди. Савели омон қолди, аммо Бася тез ёрдам келгунига қадар воқеа жойида вафот этди ... 

    “Унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига эндигина олти ой бўлганди. Бу фожиа унинг айби билан содир бўлди. Савелий менга машина атрофида қандай югургани ва “Бася, ўлма!” деб бақирганини айтиб берди. Ўшанда қизим кўзини икки марта очиб юмган, шундан сўнг қайтиб очмаган”, деб эслайди актриса бу ҳақда гапиришга ўзида куч топа олган вақтда.

    1993 йил 15 майдан сўнг Барбаранинг ҳаёти иккига бўлинди: аввал ва кейин. Ҳолат шу даражага бориб етдики, ҳатто у ўз жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлди, аммо ўғли туфайли бунга журъат эта олмади. Ўғли унга бу дунёда мавжуд бўлишига ёрдам берди: фақат шу ёлғизгина фарзанди учунгина Брилска эрталаб туришга ва ҳар бир янги кунни яшашга ўзида куч топа олди.

    Уч йил давомида у деярли уйидан чиқмади, ҳеч кимни кўришни хоҳламади, фақат тинмай йиғлади. 16 йил ўтгачгина ниҳоят ўзига келди ва ҳаётдан завқлана бошлади. Ҳозирда актрисанинг икки нафар ажойиб набираси бор.

    Бир ҳафтадан ортиқ вақтни режалаштирманг

    Бугунги кунда актриса Польшада — ўзи дизайни устида ишлаган уйида яшайди. Ўғли ҳам оиласи билан унга яқин жойда, лекин уни Барбара ўзи истаганидек тез-тез кўролмайди. Брилсканинг таъкидлашича, қизи вафотидан кейин у ҳозирги кун билан яшашга ва бир ҳафтадан ортиқ вақтга режа тузмасликка ҳаракат қилади. Шунингдек, актриса 100 ёшга кириб вафот этган онаси каби узоқ умр кўришни хоҳламайди. Бу 2018 йилда содир бўлганди: ўшанда актрисанинг собиқ эри ва болаларининг отаси Людвиг Космал ҳам вафот этганди.

    “Мен яшашни хоҳламайман, кучим етмайди. Мен ҳар доим жуда ҳаёцевар бўлганман. Ҳозир ҳам нимадир қилишни хоҳлайман, лекин бунга қувватим йўқ. Юз йилгача яшайдиган актёрлар бор, лекин мен буни хоҳламайман. Бундан тушкунликка тушмайман ҳам”, дейди актриса.
    29.12.2024, 18:55   Изоҳ (0)   18446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Совет киноси#Барбара Брилска

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонга бориш аввал ҳам хавфли бўлган. «Авлоний» фильми ҳақида

    19.12.2019, 18:27

    «Қарғалар учса қарайлик». «Илҳақ» фильмидан нима кутгандим-у, нима олдим?

    10.05.2020, 16:30

    Шарққа Шарқдан қараган фильм. Узоқ кутилган «Ибрат»нинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида

    02.10.2020, 12:16

    «Лирик бўлмаган комедия». «Омадли жентльменлар» фильми ҳақида

    13.12.2020, 15:13

    «Ой остидаги ҳовли»дан «Ҳайрат»гача. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг кўпчиликка номаълум драматик фильмлари ҳақида

    04.09.2021, 15:33

    «Ваъз ўқишни бас қилинг! Ундан кўра ёмғир овозини жимгина тинглаш қизиқроқ!». Акира Куросава фильмларини қандай кўриш керак?

    03.01.2022, 16:11

    «Чебурашка» яна экранларга қайтди, аммо бутунлай бошқа сюжет билан — энди Гена тимсоҳ эмас

    10.01.2023, 19:38

    Ерга сочилган 6 тонна апельсин: «Чебурашка» фильми қандай суратга олинган?

    13.01.2023, 20:47

    Машҳур образлари учун кам ҳақ тўланган совет актёрлари  

    12.02.2023, 15:23

    “Кавказ асираси” фильмидаги Никулин товонини қашлаган эпизод қандай суратга олинган? (видео)

    28.01.2024, 15:39

    “Майса устидаги нонушта”, “Ёввойи сайёра”, “Ҳақиқий қайғу” — ҳаёт ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган фалсафий мультфильмлар

    12.08.2024, 12:56

    Бутун мамлакатга донғи кетган совет фильмларидаги машҳур бинолар (фото)

    29.10.2024, 11:55

    СССР кинопрокатининг мутлақ етакчиси “Есения” фильмининг бош қаҳрамони  50 йилдан сўнг қандай кўринишда? 

    06.11.2024, 21:25

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ота-оналик — болалигингда ёнингда кўришни истаган катта одам бўлиш имкониятидир”. Миллиардерлар фарзандларини қандай тарбийлайди?

    Лайфстайл | 3 июн, 13:28

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Танада туз миқдори ошиб кетганининг 5 та яширин белгиси

    Саломатлик | 3 июн, 13:20

    Умри аянчли якунланган машҳур фотографнинг Ўзбекистон ҳақидаги фотолари

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:17

    iPhone нархи АҚШда ишлаб чиқарилса, 3500 долларга ошиши мумкин — CNN

    Дунё | 3 июн, 13:15

    Нигерияда ҳарбийлар хатоси сабаб 20 киши ҳалок бўлди 

    Дунё | 3 июн, 13:11

    Ҳиндистон аэропортига йўловчи 47 та заҳарли илон олиб келди (фото)

    Дунё | 3 июн, 12:55

    Японияликлар 45 соатда уй қуришни ўрганиб олди (видео)

    Архитектура | 3 июн, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.