• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Замонавий фирибгарлик схемалари тобора мураккаблашиб, рақамли технологиялар орқали амалга оширилмоқда. Жиноятчилар ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва интернет сервислар орқали одамлар ишончига киради ва алдов йўли билан уларнинг маблағини ўзлаштириб олади.

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Бундай кибер жиноятчиларнинг қандай ишлашини, психологик услубларини ва техник ҳийлаларини тушуниш учун эса фильм ва сериаллар яхши манба бўла олади.

    “Фокус” (Focus)

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Фильмда бош қаҳрамон моҳир ва узоқ йиллик тажрибага эга Ники (актёр Уилл Смит) бўлиб, у эндигина жиноят оламига қадам қўйган Жесс исмли аёл билан танишади ва уни ўз гуруҳига қўшади. Улар кўчада, ресторанларда, стадионларда — инсонлар гавжум бўлган жойларда турли хил психологик ҳийла ва манипуляциялар орқали чўнтак ўғрилиги ва молиявий алдовларни амалга оширишади. Фильмнинг асосий ғояси одам эътиборини чалғитиш орқали унинг мол-мулкига эга бўлиш ҳақидадир.

    “Фокус” лойиҳасида инсон онгига сингдирилаётган ишонч, хотиржамлик, назорат иллюзияси орқали фирибгарлик қандай содир бўлиши батафсил кўрсатилган. Қаҳрамонлар ҳар бир ҳаракатни олдиндан режалаштиради, қурбон эса буни сезмай қолади.

    Эслатма: Ҳеч қандай вазиятда, ҳаттоки дўстона суҳбат давомида ҳам банк картаси маълумотлари, SMS кодлари ёки шахсий ҳисобингиз ҳақидаги молиявий тафсилотларни ошкор этманг. Фирибгарлар кўпинча “бир неча қўл” услубида ҳаракат қилишади: бири сизни дўстона суҳбат билан чалғица, бошқаси зудлик билан ишончга киришга уринади.

    “Tinderдаги фирибгар” (Тhе Tinder Swindler)

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Ушбу ҳужжатли фильмда бир неча аёл Tinder иловасида ўзларини “сармоядор” сифатида таништирган фирибгар билан танишиб қолади. У ҳашаматли ҳаёт тарзини намойиш этади: шахсий самолётлар, қиммат меҳмонхоналар, бренд кийимларга тўла бадавлат ҳаётни кечиради. Қисқа вақт ичида у аёлларнинг ишончини қозониб, севги ва келажак режалари ҳақида сўз юритади. Аммо орадан вақт ўтиб, у “тўсатдан муаммога тушгани”ни айтиб, катта миқдорда пул сўрайди.

    Бу схема романтик фирибгарлик деб юритилади. Асосий мақсад — ҳиссий яқинлик, аёлларнинг ишончи ортидан молиявий фойда кўриш. Жиноятчи ойлар давомида сабр билан қурбон билан муносабат қуради. Натижада эса жабрланувчига нафақат молиявий йўқотиш, балки руҳий зарба ҳам беради.

    Огоҳлантириш: Интернет орқали танишишларда ҳушёрликни йўқотманг. Фирибгарлар кўпинча бошқа одамларнинг суратларидан фойдаланиб, ўзини бадавлат инсон сифатида кўрсатади. Пул ҳақида сўз очилиши энг катта қизил сигнал сифатида қабул қилиниши керак. Янги танишларга ҳеч қачон пул ўтказманг ва қарз беришга шошилманг.

    “Жаноб Робот” (Мr. Robot)

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Сериал бош қаҳрамони Эллиот истеъдодли, бироқ ижтимоий изоляцияда яшовчи дастурчидир. У кундузлари киберхавфсизлик компаниясида ишлайди, кечқурун эса компьютерларни бузиш орқали фирибгарликларни фош қилади. Уни сирли хакерлар гуруҳи ўз сафига қўшади ва улар дунёдаги энг йирик корпорациялардан бирининг мураккаб тизими бузишни режалаштиришади.

    Ҳар бир серияда янги киберфирибгарлик усуллари очилади: банк тизимини бузиш, шахсга оид маълумотларни ўғирлаш, рақамли маълумотларни сохталаштириш ва ахборотни йўқ қилиш каби. Эллиот эса шерикларидан фарқли равишда фақат компьютерни эмас, одамларни ҳам таҳлил қилади.

    Муҳим: Ҳар бир виртуал тўлов хизмати ва ижтимоий тармоқлар учун алоҳида ва мураккаб парол ишлатинг. Шубҳали ҳаволаларга кирманг, нотаниш файлларни юклаб олманг, шахсий ҳужжатларингиз суратини мессенжерлар орқали юборманг. Рақамли фирибгарлар кўпинча сизни ўзингиз маълумот беришга ундайдиган саволлар билан чалғитади. Уларга алданиб қолманг.

    “Тармоқ” (Тhe Net)

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Фильмда Сандра Буллок ижросидаги Анжела Бенетт исмли дастурчи аёл тасодифан хавфли компьютер дастурини қўлга киритади. Бу дастур исталган тизимни — банкдан тортиб давлат хизматларини тўлиқ назоратга олиш имконини беради. Шундан сўнг номаълум кучлар унинг шахсини “йўқ қилади”: ҳужжатлари сохталаштирилади, исми бошқа маълумотлар билан алмаштирилади, кредит тарихи ўчирилади.

    Фильм орқали шундай ҳолатлар кўрсатиладики, биргина базага кириш имконияти орқали бутун инсон тақдири ўзгартирилиши мумкин. Бу электрон имзоларни сохталаштириш, давлат тизимларида маълумотларни алмаштириш, телефон ва ёзишма тарихини бузиш орқали амалга оширилади.

    Тавсия: Муҳим файлларингизни фақат паролни икки босқичли тасдиқлашга эга хизматларда сақланг. Давлат хизматлари ва банк аккаунтларидаги ҳаракатлар бўйича смсъларни кузатиб боринг. Ҳар қандай ўзгаришга эътибор беринг.

    “Мамонтлар” (Мамонты)

    Foto: Kino.mail.ru
    Фото: Kino.mail.ru

    Сериалда бош қаҳрамон — нафақахўр Николай Николаевич (актёр Юрий Стоянов) уйини сотиб, Москвадаги қизи ва набираси ёнига кўчади. Кўп ўтмай унга “банк ходими” деб таништирган киши қўнғироқ қилади ва жамғармаларни “хавфсиз ҳисоб рақамига” ўтказишни сўрайди. Эркак унга ишониб, 3 миллион рублни ўтказади. Пул йўқолганидан сўнг у фирибгарликни ўзи текширишга қарор қилади. Унинг технологиядан яхши хабардор набираси ёрдамга келади. Бирга олиб борган суриштирув давомида улар компьютер, даркнет, биллинг тизими, сохта ҳужжатлар ва базалар билан ишлашни ўрганишади.

    Огоҳлантириш: Телефон орқали бирор-бир молиявий маълумотни ҳеч қачон ҳеч кимга айтманг. Агар “банкдан” қўнғироқ бўлса, суҳбатни тўхтатинг ва ўзингиз банкнинг расмий рақамига қўнғироқ қилинг. Яна бир муҳим чора: сиз таниган ва учратган барча кексаларга рақамли хавфсизлик ҳақида мунтазам тушунтириб боринг.
    8 август, 09:42   Изоҳ (0)   513
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино#фирибгарлик#Голливуд#кибер хавфсизлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг олтин захираси қиймати рекорд даражада ошди

    Ўзбекистон | 8 август, 12:38

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.