• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Марказий Осиё

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Оқтов яқинида ҳалокатга учраган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолёти бўйича якуний ҳисобот бир неча ойдан кейин тақдим этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев маълум қилган.

    Фото: Getty Images
    “Транспорт вазирлиги жуда фаол ишламоқда, мутахассисларимиз халқаро экспертлар билан ҳамкорликда янги кўникмалар эгалладилар. Ишда турли мамлакатлардан халқаро экспертлар қатнашмоқда. Ускуналарнинг бир қисми ҳали ҳам чет элда экспертизадан ўтказилмоқда, улар яқин кунларда қайтарилади. Таҳлил босқичи якунланиб, якуний ҳисоботни тайёрлаш босқичига ўтилмоқда. Бир неча ойдан сўнг Оқтов яқинидаги самолёт ҳалокати бўйича якуний ҳисобот тақдим этилади”, - деди у.

    Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари портловчи техник экспертизасини ўтказмоқда.

    “AZAL билан боғлиқ ягона масала, мен буни сиёсийлаштирмоқчи эмасман, бу унинг қандай зарар кўргани. Ташқи объектларнинг парчалари фюзеляж ичида бўлиб, тергов-тезкор гуруҳи томонидан тўлиқ олиб қўйилган ва Бош прокуратура томонидан портловчи-техник ва криминалистик экспертизаларга юборилган. Уларнинг якунланишини кутмоқдамиз. Биз бортга қачон зарар етганини биламиз, лекин у нимадан зарар кўрганини билмаймиз. Бу саволга жавоб бериш учун ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилаётган экспертизалар натижалари керак”, - деди Бозумбаев.

    Бош вазир ўринбосари ушбу экспертизалар айнан қачон тайёр бўлишини айтиш қийинлигини таъкидлаган.

    “Афсуски, бундай қурол тури Қозоғистонда йўқ. Шу сабабли, Бош прокуратура томонидан тегишли давлатларга сўров ва талаблар юборилган”, - дея қўшимча қилган у.

    Бозумбаевнинг айтишича, аввалроқ ҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Бокуга ташриф буюришган, у ерда авиация маъмурияти, AZAL авиакомпанияси ва самолётларга техник хизмат кўрсатувчи Силкwай Technicс вакиллари билан ишчи учрашувлар ўтказилган.

    “Апрель ойи давомида Озарбайжон, Россия, Embraer, шунингдек, ICAO ваколатли вакиллари ва уларнинг маслаҳатчилари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Улар 2-рақамли гидравлик тизимни қайта тиклаш, яъни конструкциясини янгидан йиғиш, авиониканинг модул блокини ускунани ишлаб чиқарувчига тадқиқот учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилишди. Гидравлик тизим бўйича экспертиза ўтказилади - нима учун у ишламади ва қанотчалар ишдан чиқди. Май ойида комиссия ишчи учрашувлар ўтказиш ва Грозний аэропорти аэронавигация тизими объектларига ташриф буюриш мақсадида Грозний ва Ростов-Донга борди”, - деди бош вазир ўринбосари.

    Унинг та`кидлашича, “Озарбайжон ёки Россия томонининг ёхуд Embraer ишлаб чиқарувчисининг терговида ҳеч қандай сир йўқ”.

    Бундан аввал Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 2024 йил декабрь ойида Қозоғистонда Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) авиакомпанияси самолётининг қулаши муносабати билан Россияга қарши халқаро суд органларига мурожаат қилиш учун ҳужжатларни тайёрлаётганини билдирганди. 

    Ўзи нима бўлганди?

    2024 йил 25 декабрь куни Оқтов аэропортидан уч километр узоқликда Озарбайжоннинг Azerbaijan Airlines (AZAL) авиакомпаниясининг Embraer самолёти иштирокида фожиали авиаҳалокат юз берди. Боку—Грозний рейсини амалга ошираётган самолёт фавқулодда қўнишга уриниш чоғида ҳалокатга учради. Бортда 62 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

    38 киши ҳалок бўлган, яна 29 киши жароҳатланган. Президент Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, лайнер радиоэлектрон кураш воситалари ёрдамида бошқарилмайдиган ҳолатга келтирилган ва кейин Россия ҳудудидан ҳужумга учраган. Учувчилар Россиянинг энг яқин аэропортларидан бирига фавқулодда қўнишни сўраган, бироқ уларга ҳамма жойда рад жавоби берилган, шундан сўнг самолёт Каспий денгизини кесиб ўтиб, Оқтов шаҳрига қулаган.

    Алиев ҳалокат учун жавобгарликни Россияга юклаб айбдорларни жазолашни талаб қилган. У, шунингдек, Москванинг самолётнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидан ўққа тутилиши фактини қушлар билан тўқнашув ва бортдаги газ баллони портлаши ҳақидаги “бемаъни тахминлар ёрдамида яшириш”га уринишларидан ғазабланган.

    Ҳалокатни тергов қилишда ICAO (Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти) конвенциясига мувофиқ Қозоғистон бошчилик қилмоқда. Ишда Озарбайжон, Россия мутахассислари, халқаро экспертлар ва Embraer вакиллари иштирок этмоқда. Қора қутилар олиб қўйилиб, халқаро экспертлар иштирокида расшифровка қилинмоқда.
    8 август, 08:42   Изоҳ (0)   1379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.