Ўзбекистонда 8 август куни соат 08:58 да зилзила содир бўлди.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, магнитудаси 4,2 балли зилзиланинг эпицентрида (Марҳамат тумани) сезилиш кучи 4 баллни ташкил этди.
Қуйидаги ҳудудларда сезилди:
- Андижон вилоятида — 3 балл,
- Фарғона вилоятида — 2-3 балл,
- Наманган вилоятида — 2 балл.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги талафотлар йўқлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)