• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Лирик бўлмаган комедия». «Омадли жентльменлар» фильми ҳақида

    «Омадли жентльменлар» криминал комедия фильми 1971 йил Александр Серий томонидан «Мосфильм» киностудиясида суратга олинган бўлиб, унга сценарий Георгий Данелия билан ҳамкорликда ёзилган эди. Фильм катта экранларга 1971 йил 13 декабрда чиқарилиб, тезда машҳурликка эришди. 1972 йилдан телевидение орқали узатилишни бошлаганида, бир йил ичида 65 миллиондан ортиқ марта кўрилди. «Дарё» ушбу фильмнинг сиёсий аҳамияти ва у ҳақдаги қизиқарли фактлар ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Бу натижа ўша давр учун мутлақ рекорд бўлиб, ўзининг актуаллигини узоқ вақт сақлаб қолди. Фильм ушбу феноменал муваффақиятга ўзидаги иборалар, иқтибос ва суҳбатлар сабаб эриша олди. Фильмда ролларни Евгений Леонов (Евгений Иванович ва Доцент), Георгий Вицин (Гаврила Петрович), Савелий Крамаров (Фёдор Петрович), Раднер Муратов (Василий Алибобоевич), Эраст Гарин (Николай Мальцев) ва бошқалар ижро этган эди.

    Сюжет

    Ўрта Осиёда археологик қидирув қилаётган Николай Мальцев ўз жамоаси билан Александр Македонскийнинг олтин дубулғасини топиб олади. Бир гуруҳ ўғрилар эса бу дубулғани ўғирлаб кетади. Археолог Москвага қайтганида ўғри билан қиёфадош бўлган боғча мудири — Евгений Ивановични учратади. Милиция ходимлари асл жиноятчиларни қўлга олади, лекин улар олтин дубулға қаерда эканини айтмайди. Ҳар қанақа йўл билан археологик топилмани қайтаришга уринган милиция ходимлари Евгений Ивановични Доцент бўлиб яшашига кўндиради.

    Евгений Доцент қиёфасида шериклари Гаврила ва Фёдор (ғилай) олдига қўшилади. Евгений милиция ходимлари билан бирга тузган режага кўра, у хотирасини йўқотган, олтин дубулғани қаерда эканини эслай олмаётган бўлади ва уни топишда шерикларидан фойдаланиши керак эди. Лекин муаммо пайдо бўлади: дубулға қаерда эканини Доцентдан бошқа ҳеч ким билмас эди. Энди улар янги режа қўллайди — ўғриларга қамоқдан қочишга ва дубулғани топишга шароит яратиб бериш. Лекин воқеалар режалаштирилганидай юз бермайди, қочиш давомида Василий ҳам уларга қўшилиб олади.

    Евгений шериклари билан қамоқдан қочади ва дубулғани қидириш давомида биргаликда яшай бошлайди. У Доцент кўринишида дубулға ҳақида кўпчиликдан сўрайди, лекин ҳеч нарса топа олмайди. Бу вақтда ҳақиқий Доцент қамоқдан қочишга муваффақ бўлади. Милиция Евгенийни огоҳлантиради, у ўз ишини охирига етказишини айтади. Доцентнинг ўзи ҳам олтин дубулғани қидиришни бошлайди.

    Евгений шериклари билан кўл олдидаги музликдан дубулғани топганида, Доцент аллақачон уларни ўша ерда кутаётган бўлади. Бир-бирига икки томчи сувдай ўхшаш Евгений ва Доцент дубулға учун курашади, Доцент энди тўппончани чиқарганида эса Василий, Гаврила ва Фёдор уларнинг ҳар иккаласини ҳушидан кетказади. Улар Доцент ва Евгенийни милицияга, дубулғани археологга топширади. Фильм озодликка чиққан Василий, Гаврила ва Фёдорга Евгений барча ишларни айтиб беришга шошилиши билан якунланади.

    Таҳлил

    «Омадли жентльменлар» фильми кинорежиссёр Александр Серийнинг энг муваффақиятли картинаси ҳисобланади. Фильм катта экранларга чиққанида томошабинлар узоқ вақт давомида уни Георгий Данелия томонидан суратга олинган, деб ўйлайди. Александр Серий эндигина қамоқдан озод бўлгани ва моддий қийинчиликлари сабаб Данелия олдига фильмни суратга олиш таклифи билан чиқди ва биргаликда сценарий ёзишни бошлайди. Данелия, ўз навбатида, фильмни суратга олиш учун ҳомийлик вазифасини ҳам бажарди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фильм асосий эътиборини бошқа комедиялардан фарқли равишда севги ришталарига эмас, балки дўстликка қаратган. Бошланиш саҳналаридаги қўшимча қилинган «лирик бўлмаган комедия» ёзуви ҳам бунга ишора саналар эди. Аммо фильм ўзи билан жиноят оламини аҳоли орасида «романизацияси»га сабаб деб кўрилиб, кўплаб цензураларга учрашни бошлади. «Омадли жентльменлар» фильми жиноятчилар бош ролда тасвирланган илк совет киноси ҳисобланиб, ўзидан сўнг «жиноий» феномен қолдирди. 1972 йилдан кейин кўплаб фильмларда жиноятчилар бош ролда чиқа бошлади. Ундан олдин эса фақат чет эл киноларида жиноятчилар бош ролда кўрсатилган эди. Ушбу омил сабаб аввалига фильм цензурага учради.

    Фильм муваффақиятига асосий омил бўлган жиноий ибораларнинг барчаси Серий томонидан қўшилди. Режиссёр бу ибораларни қамоқда бўлган вақтида қайд қилиб келган бўлади. Ушбу «кўча тили» деб аталган жаргон сабаб фильм ўзининг табиий кўринишини сақлаб қолган. Лекин айни шу омил сабаб катта экранларга чиқиши узоқ муддат талаб қилган. Леонид Брежневнинг ўзи кинокартинани томоша қилганидан сўнг намойиш чекланишига сабаб кўрмаганини айтиб, кинотеатрларга йўл очиб беради.

    Суратга олиш ишлари

    Фильмнинг сурат олиш ишлари 1970 йил декабрдан то 1971 йил апрелигача давом этган ва анча машаққатли кечган. Бошланиш саҳналаридаги Ўрта Осиё деб таништирилган жой, қамоқ саҳналари ва ўғриларнинг бир-бири билан танишган жойлар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида бўлиб ўтган. Фильмда амалга ошириш энг қийин бўлган саҳна иштирокидаги лавҳа бўлиб, ушбу қисқа воқеа учун салкам бир ой вақт сарфланган.

    Кастинг ҳам узоқ вақт талаб қилган, бош ролдаги Евгений Леоновдан бошқа барча актёрлар бир неча бор ўзгарган. Фильмда Леоновнинг харизматик фаолияти яққол кўриниб турган. Бундан ташқари Василий ролини ижро этиш учун актёр топиш энг узоқ вақтни талаб қилган, Раднер Муратов эса илк катта роли орқали машҳурликка эришишни бошлаган.

    2006 йили фильмнинг 35 йиллигига Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида бош қаҳрамонлар учун ҳайкал ўрнатилди.

    2012 йилда эса фильм «Жентльменлар, омад!» номи остида қайта ишланган. Ундаги барча воқеалар деярли бир хил бўлиб, фақатгина давр ўзгариши: 1970 йилларнинг 2010 йилларга кўчиши кузатилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хулоса

    Барчамизга қадрдон бўлган кинокомедия «Омадли жентльменлар» даврлар алмашиб, йиллар ўтса-да, ҳалигача энг кўп қайта кўриладиган севимли фильмларимиз қаторидан жой олган. Бунинг асосий муваффақиятлари деб, шубҳасиз, актёрлар маҳорати-ю, уларнинг сценарийда ёзилган ажойиб гапларини мисол қила оламиз. Бош ролдаги Евгений Леонов самимий тарбиячи ва қўпол жиноятчи образлари орқали томошабинларга шедевр комедияни тақдим этган. Воқеалар давомидаги қаҳрамонларга ишлатилган лақаблар ва жараёнларга нисбатан жаргонлар кинонинг қизиқарли тус олишини таъминлаб туради.

    Шу сабаб, фильмнинг суратга олинишига ҳисса қўшиб, ўзидан буюк из қолдирган ижодий гуруҳ аъзоларига бемалол «Омадли жентльменлар» иборасини ишлатсак ҳам бўлади.

    Фаррух Адҳамжонов тайёрлади.

    13.12.2020, 15:13   Изоҳ (0)   36926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ишониш қийин, аммо факт: Қўшиқ ва рақсларсиз суратга олинган Болливуд фильмлари (фото)

    11.12.2020, 20:18

    «Шукрона»даги Марям — Одина Тўхтасинова: Таржимондан актрисага айланган ҳамшира (фото)

    11.12.2020, 11:27

    Жорж Клуни суратга олиш ишлари учун кескин озгани сабаб касалхонага тушиб қолди

    11.12.2020, 09:26

    «Довод», «Сопрано клани» ва «Тахтлар ўйини»: Reddit йилнинг энг кўп муҳокама қилинган фильм ва сериалларини рейтингни эълон қилди

    10.12.2020, 16:14

    «Ишдаги ишқ» фильми юлдузи Алиса Фрейндлих 86 ёшда. Актриса ҳақида кўпчилик билмайдиган қизиқарли маълумотлар (фото)

    08.12.2020, 22:47

    «Уддалаб бўлмас топшириқ-8» фильми космосда суратга олинади

    08.12.2020, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Флик “Барселона” футболчилари учун интизомий талабларни кучайтирди

    Спорт | 26 июл, 15:27

    Студияда жиҳозлаш ишлари олиб борилган — Навоийдаги заҳарли тутун ҳақидаги репортаждан кейин жонли эфирлар тўхтаб қолганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 15:01

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30

    Судьялар олий кенгаши қарори билан 27 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 26 июл, 14:21

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.