• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ерга сочилган 6 тонна апельсин: «Чебурашка» фильми қандай суратга олинган?

    «Чебурашка» оилавий фильми прокатнинг дастлабки беш кунида 2 миллиард рубль йиғди — фильм бюджетини уч марта оқлади ва барча рекордларни янгилади. Нега бу фильм томошабинларда бунчалик катта қизиқиш уйғотди? «Чебурашка» қандай суратга олинган? Бу ҳақда материалимиздан билиб оласиз.

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Суратга олиш ишларига қандай тайёргарлик кўрилган?

    Фильм сценарийси бир ярим йил давомида ёзилган, Виталий Шляппо раҳбарлигида сюжет устида Yellow, Black аnd White студияси муаллифлари ишлаган. Фильм режиссёри Дмитрий Дяченко бўлиб, уни томошабинлар «Эркаклар нима ҳақда гаплашади» ва «Сўнгги паҳлавон» фильмлари орқали яхши танишади.

    «Чебурашка» фильми нима ҳақида?

    Бу биз болалигимизда кўрган мультфильм эмас. Бироқ Эдуард Успенскийнинг эртагига асосланган «Чебурашка»да оригиналидан баъзи воқеалар қолдирилган. Сиз барча бош қаҳрамонларни танийсиз, гарчи бу сафар улар эски мультфильмдан бутунлай фарқ қилса ҳам.

    Бу сафар Чебурашка Лотин Америкасида яшайди, у ерда одамлар апельсин етиштиришдан пул топишади ва митти жонивор апельсинни яхши кўргани учун плантаторларни безор қилиб юборган. Кунларнинг бирида кучли торнадо қаҳрамонимизни Россиянинг жанубига, денгиз бўйидаги шаҳарчага олиб кетади. Чебурашка маҳаллий дарахтзорда ишлайдиган боғбоннинг уйига келиб қолади. Жуда оғир характерга эга бўлган бу ғамгин кекса одамни Гена деб аташади. Бу сафар Чебурашканинг дўсти тимсоҳ эмас, балки ўсимликларни жуда яхши кўрадиган ва одамларни ёқтирмайдиган қария.

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    6 тонна апельсин

    Чебурашка жанубга ёлғиз эмас, балки ҳақиқий апельсин булути билан бирга учиб келади. Ушбу саҳнани суратга олиш учун режиссёрлар 6 тонна мева сотиб олишди. Бу ранг-баранг, тўқ сариқ рангли саҳна Кисловодскдаги Курортний булварида суратга олинган. Тасвирга олиш гуруҳи кўчада минглаб апельсинларни сочишган, кейин эса Гена ролини ўйнаган Сергей Гармаш бу ердан скутер миниб ўтади.

    Бирорта ҳам дарахтга зарар етмаган

    Суратга олиш гуруҳи жуда кўп вақтни Сочи миллий боғидаги дендрарий (фақат дарахт ва буталар тўпланган ботаника боғи) ҳудудида ўтказди. Бу вақтда боғ ёпилмаган ва одатдагидек ишлаган, шунинг учун сайёҳлар ва дендрарийга ташриф буюрувчилар суратга олиш жараёнини кузатишлари мумкин эди. Боғ ходимларининг сўзларига кўра, бу ерда қарийб эллик йил давомида бундай воқеа содир бўлмаган, шунинг учун улар миллий боғ хавфсизлигидан жуда хавотирланишган. Лекин ҳаммаси яхши ўтади. «Чебурашка» ижодкорлари ҳамма нарсани дендрарий раҳбарияти билан олдиндан келишиб олади, жумладан: суратга олиш ишлари қаерда бўлиб ўтади, қайси ўсимликларга тегиш мумкин ва бу ерда яшайдиган қушлар безовталанмайдими каби.

    Сочи миллий боғи тадқиқотчиси Галина Солтани фильмни суратга олиш жараёни ҳақида шундай дейди: «Суратга олишдан олдин жиҳозлар, улкан машиналар, бир неча ўнлаб одамлар олиб келинган. Тасвирга олиш гуруҳи барча шартларга риоя қилгани бизни ҳайратда қолдирди: улар майсазорларни босмадилар, реквизитлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишди ва ҳатто ўзларининг гулзорларини ясадилар, чунки боғдаги ўсимликларга тегиш тақиқланган. Суратга олиш учун панжараларни қайта бўяшди, лекин кейин олдинги рангни қайтаришди. На бир ўсимлик, на майсазор, на бир дарахтга зарар етмади».

    Чебурашка ролини ким ўйнаган?

    Чебурашкани «Ошхона» сериалидан кейин рус томошабинларига маълум бўлган актриса Ольга Кузмина ижро этган. Ольга учун анимацион рол ўйнаш янги ва жуда ноодатий тажриба эди. Актрисанинг сўзларига кўра, фильм режиссёри Дмитрий Дяченко унга шундай хабар жўнатган: «Ольга, Чебурашка овозида бир нечта гапларни аудио қилиб юбор-чи».

    Ольга Кузмина актриса Клара Румянованинг совет мультфильмида Чебурашкага қандай овоз берганини бир неча бор тинглайди. Шундай ғайриоддий тарзда актриса кастингдан ўтади. Суратга олиш пайтида Ольга деярли доим саҳна ортида ўтиришга мажбур бўлади. Саҳнани бошқа актёрлар ўйнаганидан кейин у ўз ролини ўйнайди. У ёлғиз ўйнайди, одатда стулда ўтиради. Фақат актрисанинг юз ифодалари ёзиб олинган, шундан кейин анимацион Чебурашканинг юз ифодалари яратилган.

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Ольга Кузмина анимация билан ишлашдаги ғайриоддий тажрибаси ҳақида шундай дейди: «Саҳна ортидаги актёрлик иши қийин, аммо жуда қизиқарли эди. Бу момиқ ҳайвон бўлган барча саҳналарда мен ҳам кўринмас ҳолда иштирок этаман. Мен масъул бўлганим бу — ҳис-туйғулар, юз ифодалари, реакциялар ва, албатта, Чебурашканинг овози. Кўп саҳналарда кадрда бўла олмадим, чунки Чебурашка мендан анча кичик, шунинг учун бундай пайтларда кўринмаслигим керак эди. Кейин аниматорлар чизишни тугатишини кутишим керак эди ва бу жуда машаққатли жараён. Шунинг учун мен деярли ҳар доим ёлғиз саҳналарни ўйнашга мажбур бўлдим, шерикларим илгари кадрда ўйнаган ҳамма нарсани тасаввур қилиб, ижро этардим».

    Ольга Кузминадан ташқари, суратга олиш майдончасида қўғирчоқ ҳам ўйнайди. Кадрда Чебурашка билан мулоқотда бўлган актёрлар уни қўлларига «олишлари» ва яхшироқ тасаввур қилишлари учун керак эди.

    Фильмда яна кимлар ўйнади?

    Гена ролини юқорида айтиб ўтганимиздек, актёр Сергей Гармаш ижро этди. У ўз вазифасини аъло даражада бажарди — тимсоҳни «одамга айлантирди». Гена айнан шундай бўлди: беғубор, ғамгин, сергап, одамови.

    Инжиқ набираси Соня учун Чебурашкани Генадан олиб қочмоқчи бўлган ишбилармон аёл Римма ролини Елена Яковлева ижро этди. Римманинг ёрдамчиси — Дмитрий Лисенков. Кичкина қандолатчилик корхонаси эгаси Генанинг қизи Таняни Полина Максимова ижро этган. Хотинини отаси билан яраштиришни орзу қилган Танянинг эри ролини актёр Сергей Лавигин ўйнаган. Ушбу фильмда одамлардан ташқари ҳайвонлар ҳам иштирок этган: 26 та каламуш, 8 та канарейка ва тўтиқуш, 6 та гвинея чўчқаси, 1 та булдог ва 1 та игуана.

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Фильм қаҳрамонларининг либослари қандай яратилган?

    Либослар бўйича дизайнер Наталя Каневская бу ҳақда шундай дейди: «Бизда тасдиқланган ранглар схемаси бор эди — тўртта асосий ранг (мовий, яшил, сариқ ва пушти) ва иккита қўшимча ранг (тўқ қизил ва шоколад ранги). Мисол учун, пушти ва сариқ рангларни Танянинг шкафи, унинг квартираси ва шоколад дўконида кўриш мумкин. Танланган палитрада ҳамма нарса уйғунлашиши учун рассомлар билан тандемда ишладик, биргаликда характерларнинг ранг схемасини тўпладик. Мисол учун, Риммани режиссёр мовий либосда кўришни хоҳлади. Унинг биринчи костюми оқ кўринади, лекин у енгил мовий ва банан рангида. Римма эса Генанинг оиласи билан рақобатлаша бошлаганида у тўқ денгиз рангидаги костюмини кияди. Унинг катта шоколад фабрикасининг логотипи эса тўқ қизил ва тилларанг».

    Наталя Каневская сўзларига кўра, ҳатто Генанинг оддий иш комбинезони устида ҳам кўп меҳнат қилинган: «Гена учун жуда узоқ вақт иш комбинезонини қидирдик. Мен винтаж дўконларни ҳам, махсус иш кийимлари дўконларини ҳам кўриб чиқдим. Натижада эскирган кўринишда ўзимиз тикишга қарор қилдик, ўн йил давомида кийилганлиги билиниши керак эди. Мен Генанинг мультфильмдагидек, капалакнусха галстукли тўқ қизил пиджаги бўлиши кераклигини ҳам тушундим. Уни ҳам тикдик. Бунинг учун замшни танладим — у 1970 йилларнинг ретро услубида, 1990 йиллардаги ассоциацияларсиз бўлиши керак эди».

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    «Чебурашка»нинг муваффақияти

    Кино ижодкорлари ва ушбу лойиҳада иштирок этган ҳар бир киши, албатта, томошабинлар Чебурашкани яхши кўриб қолишларига ишончлари комил эди. Central Partnership кинокомпаниясининг бош директори Вадим Верешчагин лойиҳа ҳақида шундай дейди: «Чебурашка — оила даврасида кўриш учун мўлжалланган катта ва кенг кўламли лойиҳа, биз унга ҳатто ғоя даражасигача кўтардик. Сценарий ниҳоят мени ишонтирди: бу ҳақиқий халқ ҳити бўлади, уни Совет мультфильмида ўсганлар ҳам, у билан унчалик таниш бўлмаганлар ҳам яхши кўрадилар».

    Аммо ижодкорлар картина ҳақиқий касса рекордига айланади деб ўйламаган ҳам бўлса керак. Янги йилнинг илк 5 кунида «Чебурашка» 2 миллиард рублдан ортиқ маблағ йиғди, бу Россия киноси тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Фильмни ишлаб чиқаришга 850 миллион рубль сарфланганлигини ҳисобга олсак, фильм беш кун ичида харажатларни деярли уч марта оқлаган.

    Мавзуга доир: «Чебурашка» яна экранларга қайтди, аммо бутунлай бошқа сюжет билан — энди Гена тимсоҳ эмас

    13.01.2023, 20:47   Изоҳ (0)   12590
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бошқа актёрни тасаввур қилолмайдиган даражада қойилмақом ижро этилган машҳур роллар

    11.01.2023, 19:42

    Таътил туҳфаси: ҳайрат туйғуси ва қишки атмосферага тўла япон анимелари (фото ва видео)

    11.01.2023, 16:47

    Тасодифми ёки кўчирма? «Уэнздей» сериали воқеалари машҳур фильмларни ёдга солмоқда

    11.01.2023, 14:46

    2023 йилда шов-шувли муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилаётган янги фильмлар

    11.01.2023, 10:56

    «Чебурашка» яна экранларга қайтди, аммо бутунлай бошқа сюжет билан — энди Гена тимсоҳ эмас

    10.01.2023, 19:38

    Ҳаётда қалин дўст бўлса-да, кинода рақибларни гавдалантирган актёрлар (фото)

    09.01.2023, 17:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода ҳам ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 15 июн, 16:47

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.