Тошкентда содир бўлаётган ЙТҲлар
5 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида 1,5 соат ичида ЙТҲлар содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, 6 декабрь куни Юнусобод ва Яшнобод туманларида ЙТҲлар содир бўлганди.
3 ноябрь тунда пойтахтнинг учта туманида ЙТҲ содир бўлди. Сергелида Spark ва Matiz тўқнашди, Юнусободда Lacetti йўл четидаги бетон устунга бориб урилди, Мирзо Улуғбек туманида Lacetti ва BMW тўқнашди.
11 ноябрь куни Миробод туманидаги “Санъат музейи” қаршисида Lacetti Кing Long автобуси орқасига бориб урилди. 16 ноябрда Яккасарой тумани Malibu йўл четидаги темир устунга урилди ва ҳайдовчиси ва йўловчиси жароҳат олди.
17 ноябрь куни Юнусобод туманида Toyota, Malibu-2 ва Cobalt автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 24 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманида Spark ва Epica тўқнашиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Мирзо Улуғбек туманида 28 ноябрь куни соат 16:10 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Изоҳ (0)