Ресторан холдинги Оқтепа Лаваш ресторанлар тармоғи, О!Каfе қаҳвахоналари ва янги форматдаги Milly анъанавий таомлар ресторанини ўз ичига олади
Агар киши танлов қилишга одатланмаган бўлса, ҳаммасини ўша заҳоти татиб кўришни истаса — бу унинг тўлиқ нормал ҳуқуқи. Оилавий тушлик қилиш, дўстлар билан кўришиш ёки шунчаки бир финжон кофе билан ишлаш учун жой қидиряпсизми? О!Brands— учта брендни бир жойда бирлаштирган ресторан холдинги. Бу барча керакли нарса ёнингизда бўлган таом, шинамлик ва қулайлик ҳақидаги ҳикоя.
О!Brands оиласига кимлар киради?
“Биз Оқтепа Лаваш, О!Kafе ҳамда Milly билан — ҳар ким учун: талабалардан тортиб оилавий давраларгача қулай бўлиши мақсадида фудкортлар яратамиз.
Бу оne stop shop experiencе бўлиб, унда ҳар бир киши танловда сарсон бўлмасдан, Оқтепа Лавашдек QSR’нинг қулай ва тезкор хизмат кўрсатишини сақлаган ҳолда ўз севимли таомини танлай олади. Исталган нарса — бир том остида. Ёш болали оилалар учун эса бизда бепул болалар ўйин майдончалари ҳам бор”, деб ўз фикри билан бўлишди маркетинг бўйича директор, Жаҳонгир Юсупов.
Оқтепа Лаваш — афсона ва бутун Ўзбекистон бўйича энг йирик ресторан тармоқларидан бири. 98 та ресторан, кенг ассортимент, ишончли таъм, тез хизмат кўрсатиш ва севимлига айланган таомлар: катта лавашдан тортиб товуқли ва қайноқ янгиликларгача.
О!Kаfе — ўша машҳур Италиянинг Лавазза кофеси, тетиклантирувчи ичимликлар, енгил егуликлар ва ширинликлар асосидаги қаҳвахоналар.
Бу ер жуда шинам ва мазали, айниқса, иш орасидаги танаффуслар пайтида.
Мilly — янги форматдаги анъанавий ўзбек ошхонаси. Чўпли кабоблар, қутидаги қарсилдоқ чучвара, кабоблар ва, албатта, палов — ўзи билан олиб кетиш учун қулай, яқинлар билан баҳам кўриш эса янада ёқимли.
Нега ташриф буюриб кўришга арзийди?
Сабаби энди миллий таом ҳамда фастфуд орасида, иссиқ таом билан ширинлик орасида танлов қилишингиз шарт эмас. Филиалларда ҳаммаси бир жойда — қулай фудкортдака жамланган:
Оқтепадан лаваш, Milly’дан чучвара, О!Kаfe’дан кофе ва чизкейк олинг — ҳамда давра билан бир стол атрофида ўтиришингиз мумкин.
Фрилансер ва талабалар учун розеткали ва телефонлар учун симсиз зарядловчи воситали жойлар бор — қулай муҳитда кофе билан ишлаш кифоя. Оилалар учун — кенглик, болалар ҳудудлари, ўйин майдончалари ва турли хил таомлар. Жуфтликлар ва давралар учун — тамадди қилиб, узоқроқ қолиш учун қулай муҳит.
Қаердан топиш мумкин?
Бундай фудкортлар “Буюк Ипак Йўли” метро бекатида ҳамда янги ТошМИда очилган, тез орада Қорасув мавзесида ҳам очилиши кутилмоқда — ва бу ҳали бошланиши. Жойларнинг тўлиқ рўйхати билан Оқтепа Лаваш ёки Миллй сайтларида танишишингиз мумкин. Рақамлар ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозирда Оқтепа Лаваш Ўзбекистон бўйлаб 98 та ресторанга эга; О!Kаfе — 5 та қаҳвахона ва Milly— 2 та. Ҳозирда холдинг фаол кенгаймоқда.
Агар боришга имкон бўлмаса — муаммо эмас. Ҳар бир жойнинг ўз етказиб бериш хизмати мавжуд бўлиб Telegram-бот орқали буюртма бериш мумкин, шунингдек, барчаси қуйидаги агрегаторларда бор: Uzum Tezkor, Yandex Eats, Express24 ва Wolt — севимли егулигингизни бир неча клик орқали буюртма қилишингиз мумкин.
Битта холдинг — учта таъм
О!Brands — бу сифат, қулайлик, тез хизмат кўрсатиш ва ҳар куни мазали таомлар. Бу ерда ўз меҳмонларини яхши кўрадилар, сифатни назорат қиладилар, янги таомларни синовдан ўтказадилар ва ҳар бир мижоз яна қайтиб келиши учун қўлдан келганча ҳаракат қиладилар.
“Биз ҳар бир киши яна қайтишни истайдиган жойни яратамиз. О!Kаfе, Оқтепа Лаваш ва Milly — бу дам олиш, учрашиш ва мазали таом тамадди қилиш учун ягона макон. Бепул болалар майдончалари эса уни бутун оила учун янада қулай қилади”, дейди тармоқнинг операцион директори, Ринат Фазулянов.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)