Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган учрашувлар 5 июль, шанба куни бўлиб ўтди.
Бугунги кунга иккита баҳс белгиланган эди. Дастлабки баҳс Олмалиқда – “Машъал” – “ОКМК” жамоалари ўртасида кечди.

Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Авазбек Ўлмасалиевнинг голи жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Баҳс давомида қатор вазиятлар яратилди. Бироқ бошқа ҳисоб ўзгармади. Шундай қилиб олмалиқликлар ғалаба қозонди.
Суперлига
15-тур
5 июль, шанба
“Машъал” – “ОКМК” 0:1
Голлар: Авазбек Ўлмасалиев, 4 (0:1)
Навбатдаги ўйин эса Андижонда – “Андижон” – “Бунёдкор” клублари ўртасида ўтказилди.

Учрашувда Луис Качорри дубль қайд этди. Футболчининг 38 ва 76-дақиқаларда урган голлари “қалдирғоч”ларга ғалаба келтирди.
Суперлига
15-тур
5 июль, шанба
“Андижон” – “Бунёдкор” 0:2
Голлар: Луис Качорри, 38 (0:1), Луис Качорри, 76 (0:2)
Мазкур учрашувлардан сўнг турнир жадвали қуйидагича:

Изоҳ (0)