• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес Карьера

    Турмуш ўртоғининг машҳурлиги соясида қолиб кетган актриса: Бергузар Корель ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    Турк актрисаси Бергузар Корелнинг исми барча турк мухлисларига яхши таниш, кўп жиҳатдан унинг машҳур турмуш ўртоғи Ҳалит Эргенч туфайли.

    Турк киносининг бўлажак юлдузи 1982 йил 27 августда Истанбулда туғилган. Бергузар туғилгандан сўнг унинг оиласи Улусга кўчиб ўтади. Корелнинг ота-онаси таниқли актёрлар — Танжу Корель ва унинг рафиқаси Ҳуля Даржан эски турк киноси мухлисларига яхши таниш.

    Бергузар ёшлигиданоқ ҳаётини кино билан боғлашини аниқ биларди. Ота-онаси туфайли кўп вақтини суратга олиш майдончаларида ўтказади. Шунинг учун мактабни тугатгач, Корель Мимар Синан номидаги тасвирий санъат университетига ўқишга киради.

    Ижодий фаолияти

    Бергузар Корелнинг дебюти 2005 йилда бўлган. Айнан ўша пайтда у “Зайтун новдаси” телесериалида рол ижро этади. Кейинги йили актриса “Қашқирлар макони: Ироқ” фильмида ўйнайди, бу унга ўзини истеъдодли актриса сифатида кўрсатишга имкон беради. Кейинги сериал Бергузарни бутун дунёга машҳур қилади. У бўлажак турмуш ўртоғи Ҳалит Эргенч билан танишган “1001 кеча” фильмида бош ролни ижро этади.

    2011 йилда Корель “Муҳташам юз йил” сериалида эпизод рол — Моника Гритти ролини ўйнайди. Унинг ёрқин кўринишига қарамай, кўпчилик турк мухлислари актрисани янги ролида тан олишмайди.

    Бергузар кўплаб муваффақиятли ролларни ижро этган. “Муҳаббат ўйини”, “Тугалланмаган қўшиқ”, “Кара амаки”, “Ватанимсан”, “Бир муҳаббат, икки ҳаёт”, “Азизнинг дилеммаси”, “Қонли эфир” каби лойиҳаларда суратга тушган.

    Корель янги ролларни эҳтиёткорлик билан танлайди. Аммо иқтидори ва маҳоратига қарамай, баъзи турк мухлислари уни фақат бировнинг оиласини бузган аёл ва Ҳалит Эргенчнинг рафиқаси сифатида қабул қилади.

    Бергузар Корелнинг шахсий ҳаёти

    Бергузар Корель узоқ вақт давомида шахсий ҳаётини реклама қилмасликка ҳаракат қилди. Бироқ “1001 кеча” фильмини суратга олишдан олдин актриса Тан Сачтурк билан учрашиб юради. Аммо уларнинг ажралиши жанжал ва шов-шувли якунланади. Актёр оммавий ахборот воситалари орқали Бергузардан қимматбаҳо никоҳ узугини қайтаришни талаб қилади. Бироқ Корель барча совғаларни бир неча ой олдин Танга берганини айтади.

    2006 йилда актриса “1001 кеча” телесериалида Шаҳризода ролини ўйнайди. Унинг фильмдаги партнёри оилали Ҳалит Эргенч эди. Суратга олиш давомида ҳамкасблар ўртасида романтика бошланади ва бу тез орада оммага маълум бўлади. Актёр биринчи рафиқаси билан 2007 йилда турмуш қурганди. Бироқ бир ярим йилдан сўнг у Гизем Сосалди билан ажрашади ва бир неча ойдан кейин Корелга уйланади.

    Кейинчалик турк матбуоти биринчи рафиқаси Ҳалитнинг бу ишидан сўнг ҳомиласидан айрилганини ёзади. Эргенч унга катта моддий товон тўлаши керак эди. Шу билан бирга, баъзи журналистлар у Гиземга аборт қилиш учун пул тўлаганини даъво қилади. Узоқ вақт давомида актёрни фирибгар ва манипулятор деб аташган, иккинчи хотини Корель эса кўп йиллар давомида бировнинг оиласини бузган беномус аёл сифатида кўрилган. Аммо 2009 йилда турмуш қурган Бергузар ва Ҳалит ҳар қанча ғийбат ва қоралашларга қарамай, бирга бахтли ҳаёт кечирмоқда. Актёрлар Лондонга кўчиб ўтган, лекин тез-тез Туркияга келиб туради. Ҳозирда эр-хотин уч нафар фарзандни тарбияламоқда — уларнинг икки ўғли Али ва Хон ҳамда севимли қизи Лейла бор.

    Бергузар Корель ҳозир

    Ҳозирда Бергузар Корел фильмларда рол ўйнашда давом этмоқда. 2023 йилда унинг иштирокидаги “Қонли тугун” янги сериали чиқди. Актриса ишдан бўш вақтини оиласига — севимли турмуш ўртоғи ва уч фарзандига бағишлайди.

    Бергузар хайрия ишларига ҳам катта эътибор беради. Актриса дизайнга ҳам қизиқади — у уйининг интерьерини ўзи жиҳозлайди. Интервьюда Корель агар актриса бўлмаганида, албатта интерьер дизайнери бўлишини таъкидлайди.

    Ҳалит Эргенчнинг рафиқаси овқат пиширишни яхши кўради. Унинг сўзларига кўра, таом тайёрлаш — бу яқинларига бўлган ҳис-туйғуларини ифодалаш усулларидан бири.

    Бергузар Корель ҳақида қизиқарли фактлар

    • Бергузар Корель “Муҳташам юз йил” фильмининг суратга олиш майдонида жанжал чиқаради. У Мерьем Узерли сабаб эрини рашк қилган. Сулаймон ва Хуррамнинг бўса олишини кўрган актриса улар ўртасида ишқий муносабатлар борлигига ишонади.
    • Бергузар ажойиб куйлайди. 2016 йилда у ўзининг мусиқий альбомини чиқаради ва сотувдан тушган пулни хайрия ишларига сарфлайди.
    • Корелнинг кичик кафеси бўлган, унда фақат ўзи пиширган ширинликларни сотган. Бироқ бир неча йил ўтгач, суратга олиш майдонидаги тиғиз иши туфайли дўконини сотиб юборади.
    • Мактаб йилларида актриса волейболни яхши кўради. У ҳатто профессионал спортчи бўлишни хоҳлайди, лекин кинога бўлган иштиёқи ғалаба қозонади.
    • Учинчи ҳомиладорлигида Корель тўқишга қизиқиб қолади. Актриса ҳатто обуначиларига қизи учун ўз қўллари билан тўқиган комбинезонни кўрсатади.
    • Бергузарнинг Зейнеп исмли опаси бор, у билан муносабатлари жуда мураккаб. Опа-сингиллар деярли гаплашмайди.
    • “Қашқирлар макони: Ироқ” фильмида суратга тушиш учун актриса араб тилини ўрганишига тўғри келган.
    • У бир пайтлар Николь Кидман ва Том Ҳэнксга дарс берган машҳур Сюзан Бастондан актёрлик сабоқларини олган.

    Бергузар Корель — жуда истеъдодли ва кўп қиррали актриса. Унинг фильмографиясида 13 та муваффақиятли лойиҳа бор, актриса уларда ўз маҳоратини тўлиқ намойиш этган. Мухлислари эртами-кечми барча турк томошабинлари Бергузарнинг истеъдодини тан олади ва унга фақат Ҳалит Эргенчнинг рафиқаси сифатида муносабатда бўлишни тўхтатади деб умид қиладилар.

    03.05.2024, 12:51   Изоҳ (0)   86270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Турк дизи#Ҳалит Эргенч#«Муҳташам юз йил»#Марям Узерли#Бергузар Корель

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй

    01.05.2024, 09:41

    Дам олиш кунида кўриб тугатса бўладиган 5 та янги мини-сериал

    01.05.2024, 14:41

    Ёзги киномарафон: жазирама мавсум каби қайноқ сюжетга эга 5 та фильм

    02.05.2024, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.