• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Профессионал хонанда, маҳоратли актриса ва икки ўғилнинг онаси Асал Шодиева 32 ёшда (фото)

    Маҳоратли актриса ва икки ўғилнинг онаси бўлган Асал Шодиева бу йил 32 ёшни қаршилади. Ҳамиша сирлиликка интиладиган актриса карьераси давомида 30 да ортиқ фильмларда суратга тушган ва мухлислар қалбини забт этган. Хўш, унинг муваффақият сири нимада? 

    Фото: Instagram

    Актриса, хонанда Асал Шодиева 1992 йилнинг 6 апрель санасида Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Асал санъатга кириб келган илк йилларида “Ўзбекистоним” номли таронани ижро этган. У Успенский номидаги мусиқага ихтисослаштирилган мактабда таҳсил олган.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    У отаси ҳақида деярли гапирмаган, кўпроқ онаси, бобо, бувиси ва синглиси ҳақида гапиради. Асал Шодиеванинг санъатга кириб келишида бобоси Мирзакалон Шодиевнинг ҳиссаси катта. У аввалига хонанда бўлишни ният қилганди, аммо кутилмаганда режалари ўзгаради.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    — Илк гонораримни Равил Ботировнинг “Жаннат қайдадир?” фильмидаги ролим учун олганман. Давлат буюртмаси асосида олинган фильмдаги ролим учун 400 минг сўм гонорар беришган. Фильмда кичик роль ижро этишдан ташқари, саундтрекини ҳам дуэт тарзида ижро этгандим. 2008 йилда ёш қиз учун бу кам гонорар эмасди, — дейди актриса Асал Шодиева.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Кейинчалик Асал Шодиева актрисалик соҳасида ўзини синаб кўрди ва айнан шу йўналишда машҳурликка эришди.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    “Жаноб ҳеч ким”, “Учар қиз”, “Уйланиш”, “Ҳай-ҳай қизалоқ”, “Мажнун”, “Пойга”, “Ваҳший”, “Қайсар ошиқлар” актриса ижодидаги муваффақиятли фильмлар ҳисобланади. Актриса кинодаги фаолиятида танаффус эълон қилганидан кейин “Сохта”, “Учта сўз” каби тароналарни мухлисларига тақдим этди.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    У 2012 йили “Ҳай-ҳай қизалоқ” фильмида Юлдуз ролини ижро этган. Актриса мазкур роль учун сочларини антиқа тарзда калталатган ва рангли улама сочлардан фойдаланган. Ҳамиша нафис имижда кўринган актрисанинг мазкур кўриниши тезда эътиборни тортган. У замонавийликка интиладиган ва миллий қадриятларни унутган қиз ролини моҳирлик билан ижро этган.



    — “Ҳай-ҳай қизалоқ” фильмини кўп марта томоша қилганман. Боиси, фильмдаги ролим ўзимга ёқади. Ўзига хослик ва янгича ёндашув бор, — дейди Асал Шодиева.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Асал Шодиева 2016 йилнинг 5 июнь санасида хонанда Шоҳруххон билан турмуш қурди. Жуфтликнинг тўйида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари, жумладан, Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Улуғбек Раҳматуллаев, Асилбек Амануллоҳ, Ботир Қодиров, Жаҳонгир Позилжонов, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Шаҳзода ва ўзбек шоу-бизнесининг бошқа вакиллари иштирок этган. Қизиғи шундаки, жуфтлик муносабатларини узоқ муддат оммадан сир тутган.

    — Танишувимизга “Қўшиғим” клипининг сьёмкаси сабаб бўлган. Унгача у қадар бир-биримизни яқиндан билмасдик. Сьёмкадан сўнг муносабатларимиз илиқлашган, — дейди актриса Асал Шодиева.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Актриса Асал Шодиева турмуш ўртоғи Шоҳруххондан 7 ёш кичик. Асал Шодиева 1992 йилда, Шоҳруххон эса 1985 йилда таваллуд топган. Айни кунларда Асал Шодиева ва Шоҳруххоннинг икки нафар ўғил фарзандлари бор.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Асал Шодиева турмуш қурганидан кейин кинофильмларда суратга тушишни камайтирди ва вақтини оиласига сарфлади. Ижодга қайтганидан кейин актриса турмуш ўртоғининг “Юрак”, “Гулим” тароналарига ишланган видеоклипларда суратга тушди. Ҳозирда фарзанд тарбияси билан машғул бўлган Асал Шодиева хонандаликни ҳам давом эттирмоқда.

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    — Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, икки нафар фарзандимиз бор, Асал уларга қараши керак, ундан ташқари уйда кўп юмушлари бор, вақти бўлмагани учун ижодда бир оз танаффус қилишга тўғри келди. Ижод қилишига рухсат ҳам, бадиий кенгаш ҳам бор, — дейди актрисанинг турмуш ўртоғи Шоҳруххон.

    13.04.2024, 12:51   Изоҳ (0)   167925
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Миш-мишлар ичида яшайман” — 18 ёшида она бўлган, қўшиқчиликда омади келмаган ва раққосалиги сабаб актрисага айланган Зарина Низомиддинова 35 ёшда (фото)

    02.04.2024, 11:50

    “Шунчалик хунукманми, нега ролга олишмайди?” — актёрлик маҳорати паст баҳоланган, бирорта ролга тасдиқланмаган ва тўрт йил ичида машҳур вайнерга айланган Бобур Ман...

    03.04.2024, 14:45

    “Онамнинг хатосини такрорламайман, деб ўзимга сўз берганман”. Отаси билан муносабатларини сақлаб қола олган ва қўшиқчи бўлишни истамаган Нилуфар Усмонова 37 ёшда (...

    09.04.2024, 13:40

    Ким Кардашьяннинг 10 ёшли қизи TikTok’даги биргина видеоси учун 45 минг доллар ишлаб олди

    13.04.2024, 11:51

    “У ҳар доим аълочи бўлган”. “Дунё гўзали” Айшвария Рай бу унвонни танловда ғолиб чиқишидан анча аввал олган

    13.04.2024, 09:51

    Instagram: Воҳиджон Исоқов янги машинали бўлди, Шароф Муқимов туғилган кунини нишонлади, Феруза Норматова умрага Шаҳзод Султонов билан бордими? 

    12.04.2024, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    Дунё | 5 июл, 15:22

    Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви ўтказилди

    Дунё | 5 июл, 14:47

    Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган фуқарони қутқариб қолди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 13:55

    Маош минг еврогача: ўзбекистонлик аёллар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда 

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:45

    Тошкент вилоятида 7 ёшли бола онаси ва ўгай отаси томонидан калтакланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 12:22

    Андижонда хотинини кўчада ўлдириб, қочиб кетган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 11:30

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.