• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    Болливуд — жозиба ва ҳашаматга тўла ўзгача дунё. Ҳар бир ҳинд қизи Болливуд маликасига айланиш орқали бу дунёга киришни орзу қилади. Аммо қуйидаги Болливуд юлдузлари аллақачон қироллик оилаларида туғилган. Бу актрисалар нафақат экранда, балки реал ҳаётда ҳам малика, чунки уларнинг томирларида ҳақиқий ҳинд маҳаражалари ва ноиблари, шаҳзодалари ва бошқа қироллик аъзоларнинг қони оқади.

    Соҳа Али Хон

    Соҳа Али Хоннинг отаси патаудилик Мансур Али Хон Ҳиндистон крикет жамоасининг сардори, шунингдек, 1952 йилдан 1971 йилгача Патауди ноиби бўлган. Унинг отаси томонидан бобоси Ифтихор Али Хон Патаудининг саккизинчи ноиби, бувиси Сожида Султон эса Бхопала бегойими эди. Соҳа Али Хон — расмий равишда малика ҳисобланган.

    Актриса “Заъфарон ранги” (2006) фильмидаги роли билан танилган.

    Рия Сен ва Райма Сен

    Опа-сингиллар Рия ва Райма Сен ҳам ҳақиқий малика. Уларнинг оилаларида ота ва она томондан қироллик қони бор. Уларнинг ота томондан бувиси Барода қироли Саяжирао Гаеквад III нинг қизи ва она томондан бувиси эса Куч Беҳар маликаси бўлган. Она томондан яна бир бувиси Ила Деви жайпурлик Маҳарани Гаятри Девининг синглиси бўлган.

    Опа-сингиллар Ажай Синҳа режиссёрлик қилган бенгал тилидаги “Уч бўйдоқ” фильмида суратга тушган.

    Сонал Чауҳан

    Сонал Чауҳан Покистон ва Шимолий Ҳиндистоннинг кшатрия табақасига мансуб оиланинг авлоди ҳисобланади. У Уттар-Прадеш штатининг Ражпут қироллик оиласига мансуб.

    Жуда консерватив қироллик оиласидан бўлишига қарамай, у Болливуднинг жозибали дунёсини танлади. Сонал 2005 йилда ғолиб чиққан гўзаллик танловлари — “Ҳиндистон гўзали” ва “Туризм бўйич дунё гўзали” туфайли машҳур бўлди.

    У асосан Толливуд (телугу тилидаги кинотеатр)да рол ўйнайди.

    Бҳагяшри

    Бҳагяшри ўзининг дебютини 1989 йилда Салмон Хон билан суратга тушган режиссёр Соораж Баржатя томонидан суратга олинган “Сени севдим” блокбастерида қилган. Кейинчалик у Болливуд билан хайрлашишга қарор қилади.

    Айтишларича, Салмон Хонни кадрда қучоқлаш керак бўлганда, қиз ҳўнграб йиғлаган, у бундай саҳналарда суратга тушишни истамаган.

    Бҳагяшри Maxarаштрадаги Сангли Маратҳа қироллик оиласидан. У Ҳиндистондаги Британия ҳукмронлиги даврида Сангли князлигининг охирги ҳукмрон рожаси Чинтаманрао Дҳундирао Патвардханнинг набираси.

    Адити Рао Ҳайдарий

    Актриса Адити Рао Ҳайдарий икки ҳинд қироллик оиласининг авлоди. Унинг онаси томонидан бобоси Рамешвар Рао Ванапарти штатининг ҳукмдори, отаси томонидан бобоси Муҳаммад Солиҳ Акбар Ҳайдарий эди.

    Қиз Ҳайдарободда Аҳсан Ҳайдарий ва унинг рафиқаси Видя Рао оиласида туғилган. Адитининг отаси мусулмон, онаси эса буддавий бўлиб, браҳманлар оиласидан чиққан. Ҳайдарийнинг ота-онаси ҳам Ҳайдаробод штатининг зодагонларига мансуб.

    Киран Рао

    Болливуднинг яна бир юлдузи Амир Хоннинг собиқ рафиқаси Киран Рао “кучли ва мустақил” ҳинд аёли ва актрисаси сифатида танилган.

    У ўзининг кучли хусусиятларини қирол аждодларидан мерос қилиб олган бўлиши мумкин. Ахир, у юқорида айтиб ўтилган Адити Рао Ҳайдарий каби Телангана Ванапарти қироллик оиласига мансуб. Айтганча, Адити ва Киран амакиваччалар ҳисобланади.

    Сара Али Хон

    Сара Али Хон 1995 йилда туғилган ва актрисалик фаолиятини 2018 йилда “Кедарнатҳ” романтик драмаси ва “Симмба” жанговар комедияси билан бошлаган. У Болливудда ўсиб бораётган юлдузлардан бири ҳисобланади.

    Актриса актёрлар оиласида туғилган ва Британия ҳукмронлиги даврида Патауди штатини бошқарган Ифтихор Али Хоннинг невараси ҳисобланади. Бироқ Саранинг ўзи қироллик оиласи аъзолари билан алоқа қилмаслигини таъкидлайди. Келиб чиқишига қарамай, актриса ўзини мумбайлик қиз деб билади, у оддий ҳаёт кечиради ва қироллик ҳашамати ва қатъий қоидаларга амал қилмайди.

    24.07.2024, 20:05   Изоҳ (0)   130031
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд юлдузлари Сонакши Синҳа ва Заҳир Иқбол турмуш қурмоқда 

    15.06.2024, 18:56

    Фильмларда қўшиқларни ўзи куйлайдиган Болливуд юлдузлари (видео)

    19.06.2024, 17:35

    Болливуд юлдузларининг кино оламида фаолият юритишни истамаган фарзандлари (фото) 

    25.06.2024, 15:45

    Болливуд қироли Шоҳрух Хон томонидан рад этилган машҳур ҳинд фильмлари

    01.07.2024, 14:58

    Ҳиндистондаги энг ҳашаматли тўй: бутун дунё эътиборида бўлган маросимга келган юлдузларнинг ёрқин образлари 

    16.07.2024, 09:40

    Ҳиндча дабдаба: Болливуд юлдузларидан тортиб бой меросхўрларгача бўлган жуфтликларнинг энг қиммат тўйлари 

    20.07.2024, 11:48

    “Ҳамма нарсамни йўқотдим”: машҳур турк актёри Акин Акинўзу онаси билан видолашди

    23.07.2024, 16:15

    Крис Пратт, Кевин Костнер, Риз Уизерспун: актёрлар сериаллардаги иштироки учун қанча гонорар олишади?

    23.07.2024, 18:48

    Рейтинг: IMDb сўнгги ойларда энг юқори баҳоланган фильм ва сериалларни эълон қилди

    24.07.2024, 11:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина НАТО иттифоқчилари билан дрон саноатини кенгайтиради

    Дунё | 26 август, 09:56

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53

    Ғазо шаҳрида 18 кун ичида мингдан ортиқ бино вайрон қилинди

    Дунё | 26 август, 08:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.