• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Элликдан ошганда талаба бўлган ва 10 йилдан бери АҚШда яшайдиган актриса Юлдуз Ҳамидова 59 ёшда (фото, видео)

    “Темир хотин”, “Отамдан қолган далалар”, “Фарёд”, “Чавандоз” каби фильмлардаги турфа хил образлари билан томошабинлар меҳрини қозонган актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Ҳамидова 10 ноябрь куни 59 ёшни қарши олди. Юлдуз Ҳамидова томошабинлар учун жуда “ёпиқ” ижодкор ҳисобланади. Сабаби актриса ОАВга деярли интервью бермайди, ижтимоий тармоқларда фаол эмас, устига-устак у салкам 10 йилдан бери Америкада истиқомат қилади. Қуйида актрисанинг кам сонли интервьюларида билдирган фикр-мулоҳазалари орқали унинг ички оламига назар ташлаймиз. 

    Фото: Instagram
     

    Ҳамкасблари билан муносабатлари ҳақида

    — Ҳеч қачон бирон ҳамкасбимни ёмон кўрмаганман. Ўзи табиатан инсонлар билан уришадиган, зиддиятга борадиган одатим йўқ. Имкон қадар ҳамма билан яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қиламан. Лекин биз қуёш эмасмиз, ҳаммани бирдек иситадиган. Кимларгадир ўйнаган ролларим ёқмаслиги мумкин ва буни табиий деб ўйлайман.

    Пул ҳақида

    — Пул иккинчи даражадаги нарса деб ўйлайман. Лекин бугунги кунда шундай ҳаётда яшаяпмизки, пулнинг ҳам аҳамияти бор.  Уни ҳам бўлар-бўлмасга сарфлаш керак эмас. Пул бу қилган меҳнатингиз, ҳаракатингиз учун қилинадиган тўлов. У ўз-ўзидан осмондан ёғилиб тушмайди. Уни топиш учун еласиз, югурасиз. Ҳалол йўл билан пул топсангиз, хонадонингизга кириб келган пул баракали бўлади.

    Фото: Instagram
     

    Лос-Анжелесдаги ҳаёти ҳақида

    — Қизларимга беш ёшлигидан инглиз тилини ўргатганман. Улар Тошкентда инглиз тили чуқурлаштириб ўргатиладиган мактабни тамомлаган. Мактабни битирганидан сўнг ўқишни хорижда давом эттиришни исташди. Аввал Малайзияда, кейин АҚШда ўқишди. Улар энг яхши коллежлардан бири Санта Моникани аъло баҳоларга битириб, нуфузли университетларни тугатишди. Фарзандларим учун шу ерга келиб-кетиб юрибман.

    Фото: Instagram
     


    Талаба бўлгани ҳақида

    — Ўзим ҳам бу ерга келиб талаба бўлдим. Авваллари эшитардим, “Инсон қайси ёшда бўлса ҳам ўқишга ҳеч қачон кеч бўлмайди”, деб. Ҳақиқатан, катта ёшли бўлиб, ўқиш жуда ажойиб бўларкан. Лос-Анжелос City коллежига ўқишга кирдим. Бу ерда ҳам молиявий томондан сизга ёрдам беришаркан, ҳам тил ўргатишаркан. Бу ерда 2,5-3 ой ўқиб, кейин ушбу курс бўйича имтиҳон топшириб, кейинги курсни имтиҳондан ўтганингиздан кейин давом эттиришингиз ҳам қулай экан. Коллежда 70 ёшгача бўлган ўқувчиларни кўриб ҳайрон қолдим.



    “Темир эркак” фильмидаги иштироки ҳақида

    Фото: Instagram
     

     

    — Бу фильмни таниқли режиссёримиз Исамат Эргашев суратга олганлар. Биз энди ўқишни тугатиб келганимизда актёрлар студияси бўларди. Исамат ака ўша ерда ҳам бош режиссёр эдилар. Мени таклиф қилганларида жуда хурсанд бўлганман. Фильм Чирчиқда суратга олинган. Суратга олиш жараёнлари жуда қизиқарли бўлган. Юлдуз Усмонова ҳам ушбу картинада суратга тушган. Фильмда кичкинагина рол ижро этган бўлсам ҳам бутун умрга эсда қолган. Режиссёр дубляж жараёнида “Бозорвой акам бозорга кетдилар”, деган гапимни манқаланиб овоз беришимни сўраган. “Шундагина бу гапинг ҳаммани эсида қолади”, деган режиссёр.

    Орзусидаги рол ҳақида

    Фото: Instagram
     

    — Актёр ҳеч қачон ўзи ўйнаган роллардан қониқмас экан. Назаримда мен ҳанузгача орзуимдаги образни яратмагандекман. Бизнинг фильмларимизда бош қаҳрамонлар асосан ёшлар. Турк ва Европа фильмларини кўп кўраман. У ерда ўрта ёшли эркак ва аёлларнинг ҳаёти ҳамда муаммолари очиб берилади. Бизда ҳам шундай фильмлар суратга олинса жуда яхши бўларди.

    “Туташ тақдирлар”даги қизи Нилуфар Ҳамидова ҳақида



    — Мендан Нилуфар ростан ҳам қизингизми, деб сўрашади. У билан фамилиямиз бир хил, аммо қариндош эмасмиз. Умуман олганда, Замира Бегимқулова актёрлар ансамблини жуда яхши танлаган. Сериал учун Замира опага миннатдорчилик билдираман.

    Фото: Instagram
     

    Ўзбек киноси қачон яхшиланади?

    — Ўзбек киноси жуда ачинарли аҳволда деб билмайман. Бундан 30-40 йил олдин олинган фильмларимиз кўплаб халқаро танловларда мукофотларни қўлга киритган. Ёш режиссёрларимиз ишлари орасида ҳам муваффақиятлилари бор.

    Америкадаги ҳаёт ҳақида

    Фото: Instagram
     

    — Америкадаги ҳаёт инсонни ўзи хоҳламаган ҳолда ўзгартирса керак. Бу ерда инсонлар оддийликни қулайликни хуш кўради. Биз ўзбек аёллари кўчага чиқишдан олдин ўзимизга оро бериб кейин чиқамиз. Бу ерда эса ҳамма оддий. Ўзбекистондаги уйларимиз бу ердагидан анча фарқ қилади. Америкада ижара уйда яшаймиз. Ижара нархи биздагидан анча қиммат.

     

    Турмуш ўртоғи ҳақида

    Фото: Instagram
     

     

    Турмуш ўртоғим жуда яхши инсон. Соҳалари бошқа бўлса ҳам мени доим қўллаб-қувватлаганлар. Кўп йиллар давомида нефть соҳасида ишлаб келганлар, айни пайтда бизнес билан шуғулланадилар. Улар Тошкентда яшайдилар. Ҳаётда топган энг катта бойлигим — фарзандларим, турмуш ўртоғим, невараларим.

    Бир умр ёдида қолган роли ҳақида

    Фото: Instagram
     

    — Режиссёр Ҳамидулла Ҳасановнинг “Чавандоз” фильмида бош қаҳрамоннинг аёлини гавдалантирганман. Ушбу фильм бир нечата халқаро танловларда юксак эътироф этилган. Ўйлайманки, мана шу фильмда ҳақиқий ўзбек аёлининг ор-номуси, ибоси, ҳаёси кўрсата олинган. Аёлнинг турмуш ўртоғига бўлган меҳри, ҳурмати-иззати менга жуда ҳам манзур бўлган. Бу фильм учун Ҳамид акага миннатдорчилик билдираман.



    Америкада нима учун ўз соҳаси бўйича кетмади?

    — Бу жуда қийин жараён. Ҳаттоки, Россиядан ёки бошқа мамлакатлардан келган актёрлар ҳам бунга эришиши қийин. Биринчидан, бирон Голливуд фильмида эпизод рол ижро этиш учун ҳам инглиз тилини мукаммал билиш керак. Иккинчидан ўқиш керак бўлади. Мен тўғриси, бу ҳақда ўйламайман. Ҳозирда асосий эътиборимни фарзандларимга қаратганман. 

    13.11.2023, 14:05   Изоҳ (0)   154898
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    07.05.2020, 15:32

    Юлдуз Ҳамидова, Рашид Холиқов ва фарзанди хорижий университетларда таҳсил олган бошқа санъаткорлар

    27.03.2022, 20:48

    Болалигида кўча супурувчи бўлиб ишлаган, пул учун санъатни танлаган ва тўйдаги жанжалларда пишган Элмурод Ҳақназаров 37 ёшда (фото, видео)

    24.10.2023, 15:09

    “Турмуш ўртоғим қамалганда қўлимда чақалоғим билан қолганман”. Бозорда ишлаган ва санъатдаги омадини узоқ кутган актриса Вазира Юнусова 59 ёшда (фото, видео)

    27.10.2023, 12:02

    Жулия Робертс — 55 ёшда: қаттиққўл ўгай отаси, ветеринар бўлиш орзуси ва 25 млн доллар гонорар олган роли ҳақида

    28.10.2023, 09:51

    “Қора бозор” сабаб қочоққа айланган, Озода Нурсаидова билан аразлашган ва ўлдига чиқарилган Ҳалима Ибрагимова 44 ёшда (фото, видео)

    28.10.2023, 19:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 600 кг яроқсиз гўшт савдога чиқишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:30

    Трамп Байденни Украинага Россияга жавоб беришга имкон бермагани учун танқид қилди

    Дунё | 22 август, 21:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланиш санаси маълум бўлди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:06

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.