• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Миш-мишлар ичида яшайман” — 18 ёшида она бўлган, қўшиқчиликда омади келмаган ва раққосалиги сабаб актрисага айланган Зарина Низомиддинова 35 ёшда (фото)

    Мафтункор актриса Зарина Низомиддинова бу йил 35 ёшни қаршилади. Ташқи кўринишидан бунга шубҳа қилишингиз аниқ. Спорт билан мунтазам шуғулланадиган ва тўғри овқатланишга амал қилган актрисанинг кўриниши доимгидек аъло даражада.

    Хўш, кинодан бир оз йироқлашган актриса, айни дамда нималар билан банд, унинг санъат оламига кириб келиш жараёни қандай кечган. Келинг, булар ҳақида батафсил тўхталамиз.

    “Стюардесса бўлишни истагандим”

    Зарина санъаткорлар оиласида туғилганлиги учун болалигидан санъат тўгаракларига қатнаган. У 5 ёшидан хор машғулотларига қатнаб, саккиз ёшида Успенский номидаги мусиқа мактабининг фортепиано бўлимига қабул қилинади. Яқинлари унинг мусиқий уқувидан қониқмай, рақс билан шуғулланишини истайди. Зарина Низомиддинова 7-синфдан ўқишни Хореография олий мактабининг миллий рақс бўлимида давом эттиради.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Болалигимда кўп нарсаларга қизиққанман. Ёшим улғайиб боргани сари ФҲДЁ бўлим бошлиғи бўлиб ишлашни хоҳлаганман. Ўйлаб кўринг, икки ёш бахт пиллапоялари сари илк қадамни ташлаш арафасида, сиз эса уларнинг муҳаббати ва висол кунига шериксиз. Уларга энг муҳим ҳужжатни тантанали равишда тақдим этиб, чиройли тилакларни айтасиз. Бу мен учун жуда ҳам қизиқарли ва завқли иш бўлиб кўринган. Шунинг учун тўйларда ўша ходимларга ўхшаб ният билдириб, келин-куёв олдида гапиришни орзу қилганман. Кейинчалик, ҳатто стюардесса бўлишни ҳам истаганман. Уларнинг бежирим либосига ишқим тушган. Аммо самолётда учишдан қўрққаним учун бу фикрдан қайтганман, — дейди актриса интервьюларининг бирида.

    Унинг исми Зарина эмас

    Зарина Низомиддинова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шаҳбоз Низомиддиновнинг кенжа фарзанди ҳисобланади. Аслида унинг оиласи учун санъаткор бўлиш янгилик эмас. Шу боис, Зарина ҳам ҳали тили чиқмай туриб, клипда суратга тушган. Энг қизиғи, қўшиқни унинг опаси ва акаси ижро этган.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Унинг опаси Моҳинур ва акаси Шоҳруҳ томонидан куйланган “Карате-карате” қўшиғи 1990 йилларда хит бўлган. Ҳа айтганча, актрисанинг паспортдаги исми ҳаётдагисидан фарқ қилади. Аслида унинг исми Заррин.

    Тасодифан уни ролга тасдиқлашган

    Одатда кинорежиссёрлар ролларга чиройли қизларни хореография рақс мактабидан излайди. Заринанинг кино оламига кириб келишига ҳам шундай ташрифлар сабаб бўлган. У илк ролини Тамара Камалованинг “Йўл бўлсин” фильмида ижро этади. 2006 йили эса Баҳром Ёқубовнинг “Ромео ва Жульетта” фильмида суратга тушади. Мана шу фильм Заринани актриса сифатида элга танитган.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Биринчи ролимни шу клипда ижро этган эканман. Дадам ҳаётликларида клипда ҳам, кинода ҳам бирга суратга тушиш насиб этмади. Аммо, эътибор бериб қарасам, ижодимни айнан дадажоним билан мана шу клипдан бошлаган эканман. Ўшанда отажонимнинг қўллаб-қувватлаганликлари шу кунгача ёрдам бериб келяпти, — деб отаси ҳақида пост қолдирганди актриса.

    “Умримдаги энг катта жудолик”

    Афсонавий “Ялла” ансамбли асосчиларидан бири Шаҳбоз Низомиддинов 2015 йил 23 апрель куни 69 ёшида вафот этганди. Актриса интервьюларининг бирида отасини йўқотгани ҳаётидаги энг оғир айрилиқ бўлгани ҳақида сўзлаб берганди.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Ўшанда жуда ҳам қийналганман. Умримдаги энг катта жудолик бўлган. Ҳар бир фарзанд учун отасидан айрилиш жуда оғир. Яратганга шукр, онажоним ҳаётлар. Қолган айрилиқларга эса у қадар куйинганим йўқ. Ҳаммаси тақдирдан, дея бунга оддий қараганман. Аёл киши кўп нарсаларга кўникиб борар экан. Ҳар қандай айрилиққа ҳам. Фақат отадан айрилиш оғир жудолик экан, — дейди актриса.

    “Турмуш ўртоғим билан яшашга кўзим етмаган”

    Актриса Зарина Низомиддинова жуда эрта оила қурганини таъкидлайди. Катта ўғли Темурбекни ҳам 18 ёшида дунёга келтирган. Хориждаги турмуши у қадар муваффақиятли кечмагач, Тошкентга қайтиб ижодини давом эттирган.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Биринчи турмуш ўртоғим мени “Ромео ва Жульетта” фильмидаги образимни кўриб ёқтириб қолган. Ўғлим отаси ҳақида умуман сўрамайди. Чунки, уни деярли кўрмаган. Отаси ҳам ҳеч қачон қўнғироқ қилиб, ўғлининг ҳолидан хабар олмайди. Сабабини билмайман. Ўғлимнинг отаси билан ажрашганимиздан бери гаплашмаймиз. У оилани сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Лекин бирга яшаб кетишимизга менинг кўзим етмаган. Бўлмайдиган нарсани бўлмагани яхши, — дейди актриса интервьюларининг бирида.

    Фото: Instagram

    2015 йилнинг 18 январь куни эса иккинчи бор оила қурди. Навбатдаги турмуш ўртоғи ўзидан анча катта ва тадбиркорлик билан шуғулланди. Афсуски, актрисанинг бу никоҳи ҳам узоққа чўзилмади.

    “Миш-мишларга кўникиб қолганман”

    Орадан тўрт йил ўтиб актрисанинг шахсий ҳаётида яна бир ўзгариш содир бўлди. У Москва шаҳрида истиқомат қилувчи, ўзидан 12 ёш катта инсон билан оила қурди ва 2020 йилда Саидумар исмли ўғлини дунёга келтирди.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Мен омма эътиборидаги шахсман. Мен ҳақимда турли гап-сўзлар, миш-мишлар бўлиши табиий. Бунга кўникиб қолганман. Баъзан изоҳларни ўқиб, кулгим келади. Ҳозир кимгадир ниманидир исботлайдиган вақт эмас. Мени яхши биладиган ва адекват инсонлар шундоқ ҳам менга ишонади. Умуман олганда, мен ҳамма нарсани вақт ҳукмига ташлайман. Вақт ҳаммасини ўз жойига қўяди, — деб ижтимоий тармоқдаги саволларга жавоб берган актриса.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Зарина Низомиддинова бугунги кунда икки ўғли ва турмуш ўртоғи билан Москвада яшайди. Вақти-вақти билан Ўзбекистонга келиб, шартнома асосида фильм ва сериалларда суратга тушмоқда. У сўнгги марта Тошкентга келганида “Парихона” сериалида иштирок этди. Аммо айтиш мумкинки, у Ўзбекистондаги гонорари энг юқори актрисалардан бири. Ижодда у қадар фаол бўлмаса-да, унга бўлган талаб ниҳоятда юқори.

    “Спортсиз кунимни тасаввур этолмайман”

    Актриса спорт билан мунтазам шуғулланади. От спорти ҳам унинг энг севимли машғулотларидан бири. Гарчи унинг машғулотлардаги расм ва видеолари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлса-да, актриса уларга эътибор бермайди.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    — Спортсиз кунимни тасаввур этолмайман. У чиройли қомат, саломатлик ва тетиклик манбаи, — дейди актриса.

    Қўшиқлари у қадар омадли эмас

    Зарина Низомиддинова 2014 йили хонандалик фаолиятини бошлаганди. У “Афсонавий” ва “Мени кечир” номли қўшиқларни ижро этиб, клип суратга олганди.

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Бундан ташқари, ёш ижодкор билан “Сен юрагимда” номли дуэт таронани ҳам ижро этганди. Қўшиқ айтиш актрисанинг шунчаки хоббиси бўлгани ва уни ривожлантиришга катта куч сарфламаганини айтиб ўтган. Лекин унинг қўшиқларига ишланган клиплар ўз даврининг энг бюджети катта ижод маҳсулларидан бири бўлган. Ҳозирги кунда актриса қўшиқчилик фаолиятини бошлаган кўринади. Декабрь ойида у “Юрагимда” номли қўшиғини премьера қилганди. Аммо тан олиш керакки, унинг бирорта қўшиғи ролларидек машҳурликка эришгани йўқ.

    02.04.2024, 11:50   Изоҳ (0)   180339
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    14.03.2024, 12:50

    “Қилган ишимдан уяламан, фарзандларимни ўйламадим”. Зўравонлик туфайли турмуш ўртоғи билан ажрашган хонанда Рухшона 30 ёшни қаршилади

    26.03.2024, 17:50

    “Букри бўлиб қолишим мумкин эди” — муштумзўр, кўрсатув сабаб тақиққа учраган ва IELTS’дан 7,5 олиб вайнерлик қилаётган Хонзода Дўстова 29 ёшда (фото)

    28.03.2024, 10:19

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган Юлдуз Турдиева, Муниса Ризаеванинг энг катта орзуси ва қовурғасини синдирган Шоҳруххон

    02.04.2024, 09:43

    Дўконда сотувчи, официант, реклама агенти: Голливуд юлдузлари машҳурликкача нима иш қилган?

    01.04.2024, 16:40

    “Меҳмонхона иши бўйича судлашяпман” — Даврон Кабулов туман газ таъминотининг ишидан норозилиги ва “Миллион”нинг синишини кутаётганлар ҳақида гапирди (видео)

    01.04.2024, 14:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.