• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес Аёллар саҳифаси

    Белла ва Жижи Ҳадид, Кендал Женнер каби 21-аср супер моделлари қанча даромад топади?

    Мода саноати доимо бутун дунёдаги хотин-қизларни ўзига жалб этиб келган. “America’s next top model” (Американинг навбатдаги топ модели) шоусининг юқори рейтингларни эгаллагани буни тасдиқлайди.

    Фото: In Touch Weekly

    Албатта, телешоу ва машҳур журналлар саҳифаларидаги суратлар супер моделларнинг ҳақиқий турмуш тарзини акс эттирмайди. Кўплаб муваффақиятли моделлар ўз карьераси давомида моделлик соғлиғига путур етказганини ва шахсий ҳаётида турли муаммоларни келтириб чиқарганини тан олади. Шунга қарамай, моделлик бизнеси энг яхши ҳақ тўланадиган соҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Қуйида дунёдаги энг катта маош оладиган супер моделлар билан танишамиз.

    Виттория Черетти

    Фото: Сплетник

    Виттория Черетти 17 йилдан бери моделлик бизнесида фаолият юритади, аммо машҳурлик унга фақат 2023 йилда, Леонардо Ди Каприо билан бўлган муносабати ҳақидаги хабарлардан кейин насиб этди. Италиялик аёл ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни ёқтирмайди ва ижтимоий тармоқларда фақатгина мода кўргазмаларидан фоторепортажларни жойлайди.

    Виттория ўз ишига масъулият билан ёндашади ва ҳамма нарсага ўз меҳнати билан эришганини очиқ айтади. 2023 йил ҳолатига кўра, Витториянинг умумий бойлиги 3,5 миллион долларга баҳоланган.

    Жоан Смоллс

    Фото: Marie Claire

    2023 йилда супермодел Жоан Смоллс 6,5 миллион доллар ишлаб топди ва йилнинг энг юқори даромадга эга моделлар рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллади.

    “Пуэрто Риколик подиум юлдузи тенгдошларига қараганда кўпроқ мода кўргазмаларида қатнашган. У Estее Lauder, Moschino каби бошқа брендлар учун суратга тушишга ҳам вақт топади”, деб ёзади Forbes нашри. Сўнгги тўрт йил ичида моделнинг даромади 3 миллион долларга ошган.

    Белла ва Жижи Ҳадид

    Фото: Тhе Hollywood Reporter

    2022 йилда Белла Ҳадид мода оламидан вақтинчалик ғойиб бўлди. Моделнинг Лайм касаллиги (буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ аутоиммун касаллик) кучайиб кетди, шунинг учун у карьерасидан танаффус олишга мажбур бўлди. 2018 йилда Forbes рейтингида 8,5 миллион доллар даромади билан Белла Ҳадид саккизинчи ўринни эгаллади. 2023 йил охирида эса у яна ишга қайтди ва 2024 йил бошида мода журналлари муқоваларида чиқа бошлади.

    Супермоделнинг катта опаси Жижи Ҳадид эса моделлик саноатида чўққиларни забт этишда давом этмоқда. 2023 йилда у 12 миллион доллар ишлаб топди. Моделнинг даромади Maybelline, Тоmmy Hilfiger ва Reebok каби гигант брендлар билан ҳамкорликдан келади. Жижи ўзини синглиси билан таққосламайди.

    “Белла ва мен бутунлай бошқача услубларга эгамиз, шунинг учун мен муваффақиятимизни ҳеч қачон солиштирмайман. Синглим менга доим илҳом беради ва биз бир-биримиздан ўрганиб борамиз”, — деди супермодел Ellе нашрига.

    Жизел Бюндхен

    Фото: Marie Claire

    2007 йилда Жизел Бюндхен Victorie’s Secret бренди билан ҳамкорлик қилишни тўхтатди. Модель ушбу компания билан 90 йилларнинг охиридан ишлай бошлаган. “Бир неча йил аввал подиумда ички кийимда пайдо бўлиш мен учун одатий ҳол эди, бироқ вақт ўтиши билан ўзимни ноқулай ҳис қила бошладим”, деб ёзади у “Англаганларим: мазмунли ҳаёт сари” номли хотира китобида.

    Бюндхен мода бизнесини тарк этган бўлса-да, у дунёдаги энг кўп маош олувчи моделлардан бири бўлиб қолмоқда. Жизел 2018 йилда 10 миллион доллар ишлаб топди ва Forbes бўйича энг бадавлат моделлар рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади.

    Кара Делевин

    Фото: Marie Claire

    2015 йилда Делевин моделлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Унинг энг содиқ мухлислари ҳам модел подиумга қайтишига ишонмаган эди, чунки Кара псориаз касаллигидан азият чекарди. Мода ҳафталикларида доимий стрессга учраш ва узоқ соатлар давомида суратга тушиш ишлари унинг тери ҳолатига янада салбий таъсир қилди. Модель иштирок этган ҳар бир намойиш учун қалин қопламали тонал кремлардан фойдаланишга тўғри келди.

    “Мен билан ишлайдиган одамлар қўлқоп кийишар ва менга тегиб кетишдан қўрқар эди, чунки улар касаллик юқумли деб ўйлашар эди”, — деди Кара Тhе Тimes нашрига берган интервьюсида.

    Делевиннинг 2018 йилда моделлик оламига қайтиши унинг карьерасида ҳақиқий портлаш бўлди ва бир йилда даромади 10 миллион доллардан ошди. 2023 йил ҳолатига кўра, Каранинг умумий бойлиги 31 миллион долларга баҳоланмоқда.

    Роузи Ҳантингтон-Уайтли

    Фото: Glamour УК

    Моделнинг шахсий ички кийим бренди ва косметика маҳсулотлари дўконлари унга 2018 йилда 11,5 миллион доллар даромад келтирди ва ўша йили Роузи Ҳантингтон-Уайтли Forbes рейтингида учинчи ўринни эгаллади. Шу вақтда модел актёр Жейсон Стейтем билан фарзандли бўлди ва бир муддатга унинг карьерасида танаффус бўлди. Аммо буларнинг бари Роузининг йиллик даромадига умуман таъсир қилмади.

    Кендалл Женнер

    Фото: Marie Claire

    2018 йилда Кендалл Женнер 22,5 миллион доллар ишлаб топди. Forbes нашри маълумотларига кўра, ўша вақтдаги 23 ёшли моделнинг даромади Estee Lauder, Adidas ва Calvin Klein брендлари билан тузилган шартномалар туфайли ошиб борган.

    2023 йил ҳолатига кўра, Женнер дунёдаги энг кўп маош олувчи супермоделдир. Лекин даромаднинг катта қисми унинг модел сифатидаги фаолиятидан эмасдир. Женнернинг асосий бойлиги “Кееping Up With Kardashian’s” шоусидаги иштирокидан тўпланган.

    02.10.2024, 10:30   Изоҳ (0)   12011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #МОДЕЛЬ#ЖИЖИ ҲАДID. БЕЛЛА ҲАДID. ЖENNEР

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Гўзалликда Голливуд юлдузлари билан бемалол беллаша оладиган ҳинд актрисалари ва моделлари

    03.02.2023, 12:40

    Сайёранинг энг кўп ҳақ тўланадиган моделларидан бири Жижи Ҳадид муваффақиятга эришишида ота-онасининг ўрни катта эканлиги ҳақида гапирди

    25.04.2023, 18:37

    “Ўзимни 3 марта ўлдирмоқчи бўлганман”. Таниқли модел Нигина Фахриддинова ўгай отанинг зулмига учрагани ҳамда оғир операцияни бошдан кечиргани ҳақида 

    17.05.2023, 16:30

    Океанга қараган ҳашаматли вилла: америкалик модел Ким Кардашян қандай уйда яшайди? (фото)

    26.05.2023, 17:59

    Фаластинлик миллиардернинг қизи Изабелла — супермодел Белла Ҳадиднинг 15 ёшидаги ринопластикаси, оғир касаллик билан курашаётгани ва севгидаги омадсизликлари ҳақид...

    12.10.2023, 17:40

    Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп қайси моделдаги автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

    23.10.2023, 10:25

    Фастфуд ва тинимсиз ишлаш: 74 ёшли модельер Вера Вонг гўзаллик ва ёшлик сири билан бўлишди

    25.10.2023, 16:33

    UzAuto Motors оммабоп моделларга шартнома бериш бошлангани ҳақидаги хабарларни рад этди

    30.10.2023, 10:08

    Америкалик модел ва тадбиркор Кайли Женнер 1 соат ичида 1 миллион доллар ишлаб топди

    08.11.2023, 11:29

    UzAutoMotors оммавий моделларга тузилган шартномалар бўйича тарқалган фейк хабарларга муносабат билдирди

    07.11.2023, 13:24

    Тошкентда Kia EV9 флагман моделининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди. Нархлар маълум бўлди

    20.01.2024, 12:00

    UzAuto Motorс Cobalt моделини янгилайди. Бунинг учун қанча маблағ сарфланади?

    04.03.2024, 12:10

    Америкалик модель Кайли Женнернинг улкан ерости бункерига эга ҳашаматли уйи қурилиши якунланмоқда (фото)

    19.04.2024, 21:31

    Украиналик модель дунёдаги энг узун сочларга эга аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди (видео)

    25.04.2024, 10:51

    Янги BYD Chazor Champion модели нархлари эълон қилинди 

    29.05.2024, 12:00

    Дунёнинг энг бадавлат модели Кайли Женнер меҳмонхона ва ресторанларга пул тўламаслик усулини топди

    08.07.2024, 16:48

    Голливуд актёри Уилл Смит ўзбекистонлик моделни тўйи муносабати билан табриклади (фото) 

    17.07.2024, 12:35

    Актёр Эдди Mёрфи австралиялик моделга унаштирувдан олти йил ўтиб уйланди (фото) 

    19.07.2024, 16:51

    “Бир умр модель бўлиб ишламоқчи эмасман”. “Осиё гўзали” деб топилган ўзбекистонлик Шаҳризода Мадаминова билан суҳбат (видео)

    19.08.2024, 10:58

    “Одамларнинг муносабатларидан кўп йиғлайман”. “Осиё гўзали” Шаҳризода Мадаминова моделлик соҳасининг машаққатлари ҳақида (видео)  

    29.08.2024, 12:31

    Гўзаллик танловларида қатнашиш Ўзбекистонга нима беради? Профессионал модель, “Коинот гўзали” иштирокчиси Нигина Фахриддинова билан суҳбат (видео) 

    09.09.2024, 21:10

    Британиялик супермодел Роузи Ҳантингтон-Уайтли иш топа олмаётгани ҳақида сўзлаб берди

    28.09.2024, 13:17

    Белла ва Жижи Ҳадид, Кендал Женнер каби 21-аср супер моделлари қанча даромад топади?

    02.10.2024, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.