• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Кино Шоу-бизнес

    “Одамларнинг муносабатларидан кўп йиғлайман”. “Осиё гўзали” Шаҳризода Мадаминова моделлик соҳасининг машаққатлари ҳақида (видео)

    Ўзбекистонлик модель, актриса Шаҳризода Мадаминова 20 ёшда. У Ливан пойтахти Байрутда ўтказилган “World next top model — 2024” гўзаллик танловида “Осиё гўзали — 2024” (Мiss Аsiа—2024) номинацияси ғолиби бўлди. Актриса Озода Нурсаидованинг “Аламлар” қўшиғига ишланган клип ҳамда бир нечта теленовелладаги образлари билан томошабинларга яхши таниш.

    — Ўзбекистонда моделларга муносабат у қадар яхши эмас, бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

    — Тўғри, чунки кўп қизлар шу соҳада иш бошлаб, кейин бошқа ёмон йўлларга кириб кетади, шунинг учун одамларнинг моделлар ҳақидаги фикри ўзгаради. Ҳамма ўзига тўғри бўлиши керак. Ота-онам, яқинларим билишади қандай одамлигимни.

    Instagram

    — Instagram’да ҳам совчилар келяпти деб, сторис жойлаб турасиз. Идеалингиздаги турмуш ўртоқ қандай бўлиши керак?

    — Instagram’да ҳам идеалимдаги инсон ҳақида кам гапираман. Чунки Худонинг ўзи бизга қандай одамни беришни билади, шунинг учун ўзимнинг инсонимни кутаман. Шу пайтгача ҳеч кимни севиб қолмаганман. Ўзимни жуда қаттиқ яхши кўраман. Лекин ҳар тарафлама мени тушунадиган, қўллаб-қувватлайдиган инсонни кутяпман. Улғайганим сари ёнимда эшитадиган ва тушунадиган инсоним бўлиши кераклигини англаяпман.

    Фото: “Дарё”

    — Келажакда турмуш ўртоғингиз моделлик соҳасида фаолият юритишингизни истамаса, бу сизга қанчалик таъсир қилади, оила учун санъатдан воз кеча оласизми?

    — Албатта, турмушга чиққанимдан кейин бу масалада муаммо бўлмайди. Ҳам оила, ҳам карьерани бирдек олиб бораман, фақат моделлик эмас, бизнес соҳасида. Моделликни тарк этишим осон. Бу соҳага кирдим, санъат нонини едим, ўзим хоҳлаган ҳамма нарсани ҳис қилиб кўрдим ва бу мен учун етарли бўлди. Энди Фарғонада гўзаллик салони очмоқчиман, аёллар учун ёнида овқатланиш жойи бўлган автосалон очиш ниятим бор.

    Instagram

    — Моделлик қилганингиздан афсусланган пайтингиз бўлганми?

    — (Ўйланиб) Тўғрисини айтсам, бўлган. Кўп йиғлайман. Одамларнинг ноўрин гап-сўзларига, ота-онам ёмон гаплар эшица авваллари жуда кўп йиғлардим. Бу соҳани танлаб бекор қилибман дейман-у, лекин барибир касбимни яхши кўраман. Шунинг учун менга шогирдликка келадиган қизларга ҳам “Бу касб осонмас, чидай олсангиз, тайёр турсангиз киринглар бу соҳага, бўлмаса ўзингиз учун ўрганиб чиқиб кетишингиз мумкин” деб тушунтираман.

    Instagram

    — Ўзбекчилик, қариндош-уруғ нима дейди, деймиз. Модель, актриса бўлишингизга ота-онангиз томонидан қаршиликлар бўлганми?

    — Актрисаликка ўқиётганимда “Нима қиласиз қизингизни актриса қилиб, бизга тўғри келмайди” деганлар ҳам бўлган. Онам қариндошлар гапиришяпти, деганларида “илтимос, нима қилибди актриса бўлсам” деб йиғлардим. Лекин ота-онам тушунган, одамларнинг гап-сўзига қарамаган ва қаршилик қилмаган.

    Ҳозир ҳақиқий ўзбек қизлари ҳам камера билан ишлашни, машҳур бўлишни, унга эътибор қаратишларини хоҳлайди. Моделлик мактабимга рўмолли қизлар ҳам келади. Кастингида 100 дан ортиқ қизлар қатнашган Фарғонада ўтказилган “Водий гўзали” гўзаллик танловида ҳам ҳижобли қизга ҳакамлар билан келишган ҳолда 2-ўринни бердик.

    Шаҳризода Озода Нурсаидованинг “Аламлар” клипида ва яна кўплаб фильм, сериал, новеллаларда роль ижро этган. Шу билан бирга Instagram саҳифасини ҳам актив юритади. У кўпроқ моделлик ишлари, бизнеси ва lifestyle видеоларини обуначилари билан бўлишади.

    Фото: YouTube

    — Нега клипларда кам кўриняпсиз, деярли йўқсиз? Юлдуз Усмонова, Ҳамдам Собиров каби санъаткорлардан клипга таклиф бўлса нима дейсиз?

    — Албатта, агар яхши таклиф бўлса чиқаман. Ўзи умуман клипларда кам чиқаётганимга сабаб бор — клипларда мавзу фақат севги, севишганлар. Қайсидир актёр билан қучоқлашиб роль ўйнашга тўғри келади, мен эркаклар билан яқин масофада роль ўйнолмайман, қўлини ҳам ушлолмайман. Шу сабабли ҳам кўпчиликка рад жавобини берганман. Режиссёрлар ҳам мени чақирмай қўйган (кулиб).

    Фото: “Дарё”

    Видеони тўлиқ ҳолда YouTube’даги “Дарё Lifestyle” каналида томоша қилинг.

    29.08.2024, 12:31   Изоҳ (0)   95794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бир умр модель бўлиб ишламоқчи эмасман”. “Осиё гўзали” деб топилган ўзбекистонлик Шаҳризода Мадаминова билан суҳбат (видео)

    19.08.2024, 10:58

    “Ўғлим дуоларида менга жуфт сўрайди”. Дилноза Кубаева тўйи ҳақидаги орзулари ва “чиллада” экани ҳақида

    26.08.2024, 12:20

    “Вақт ортга қайтганида Америкага кетмасдим”. Соҳиб Аббосхон АҚШдаги бизнеслари, даромади ва надоматлари ҳақида (видео)

    28.08.2024, 09:50

    26 йилдан сўнг: “Такси” фильми актёрлари қанчалик ўзгарган ва ҳозирда нималар билан банд?

    29.08.2024, 11:55

    Ҳамма томоша қилиши керак бўлган энг яхши ва янги сериаллар 

    29.08.2024, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.