Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Салқин кузда тушлик учун мазали таъмга эга шўрвани истеъмол қилиш жуда ёқимли. Агар вазн йўқотишни мўлжаллаётган бўлсангиз танадаги ёғларни эритишга ёрдам берадиган шўрваларни тайёрлаб кўришингиз мумкин. Marie Claire нашри озишга ёрдам берадиган шўрва рецептларини тақдим этди.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Товуқ гўшти шўрваси қўшиб тайёрланадиган қовоқли шўрва рецепти 

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Керакли масаллиқлар:

  • қовоқ — ўртача катталикдаги 1 дона
  • ёғсиз товуқ шўрваси — 4 стакан
  • пиёз — 1 дона майдалангани
  • занжабил — 1 қошиқ майдалангани
  • олма — 1 дона пўсти тозаланиб тўғралгани 
  • мускат ёнғоғи — 1 чимдим майдалангани
  • тархун ўсимлиги — ярим қошиқ
  • зайтун ёғи, туз, мурч — таъбга кўра 
Тайёрланиши:
  1. Печни 180 даража ҳароратда қиздириб олинг.
  2. Қовоқни тенг ярмига бўлинг ва уруғларни олиб ташланг. Унинг ярмига зайтун ёғини суртинг, устига ёнғоқ, туз ва мурч сепинг. Қовоқни листга қўйинг ва 35-40 дақиқа давомида пиширинг. Кейин совитиш учун бошқа жойга олиб қўйинг.
  3. Катта идишни ўртача оловда қиздириб олинг. Унга тўғралган пиёз ва олмани солиб 3-5 дақиқа пиширинг.
  4. Қовоқ етарлича совигандан сўнг, қовоқнинг мағзини қирғич ёрдамида қириб олинг ёки катта блендерга солинг. Устига қовурилган пиёз ва олмани қўшинг. Ҳамма маҳсулотларнинг устига 2 стакан шўрвани солинг ва маҳсулотлар суюқ ҳолатга келгунча аралаштиринг.
  5. Пюрени идишга солинг ва устига қолган шўрвани солиб қайнатиб олинг. Унга яна бир оз туз, мурч ва мускат ёнғоғини қўшинг. Шўрванинг устига ўзингизга ёққан кўкатларни қўшишингиз мумкин.
Фрикаделкали итальянча шўрва рецепти (4 кишилик)

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Керакли масаллиқлар:

  • қийма — 450 г
  • тухум — 2 дона
  • пиёз — 1 дона тўғралгани
  • сабзи — 2 дона тозалангани ва майдалангани 
  • селдрей — таъбга кўра
  • ёғсиз товуқ шўрваси — 8 стакан
  • нон бўлаклари — ярим стаканнинг ярми миқдорида
  • қаттиқ пишлоқ — ярим стакан 
  • зайтун ёғи — ярим қошиқ
  • туз ва мурч — таъбга кўра
Тайёрланиши: 
  1. Чуқурроқ идишда қийма, тухум, нон бўлаклари, пишлоқ, туз ва мурчни аралаштириб олинг. Аралашмани фрикаделкаларга айлантиринг.
  2. Зайтун ёғини каттароқ идишда ўрта оловда қиздириб олинг.
  3. Пиёз, сабзи ва селдерейни қозонга солиб, тахминан 5 дақиқа қайнатиб олинг.
  4. Сабзавотларнинг устига шўрвани солинг ва қайнатиб олинг.
  5. Иссиқликни минимал даражага туширинг ва унга фрикаделкаларни қўшинг. Гўшт тайёр бўлгунга қадар 8-10 дақиқа давомида пиширинг.
  6. Агар хоҳласангиз шўрвага кўпроқ туз ва мурч қўшиб дастурхонга тортинг.
Кокос сути қўшиб тайёрланадиган қўзиқоринли шўрва рецепти 

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Керакли масаллиқлар: 

  • майда қўзиқорин — 400 г
  • кокос сути — 1 стакан
  • кокос ёғи — 3 қошиқ
  • пиёз — 1 дона майда тўғралгани 
  • саримсоқ — 1 донача
  • ун — бир стаканнинг тўртдан бир қисми миқдорида
  • ёғсиз товуқ шўрваси — 2 стакан
  • мускат ёнғоғи — бир стаканнинг тўртдан бир қисми миқдорида
  • туз ва мурч — таъбга кўра
  • тоғ жамбил — ярим қошиқ
Тайёрланиши:
  1. Кокос ёғини катта идишда ўртача оловда қиздириб олинг.
  2. Унга қўзиқорин, пиёз ва саримсоқни қўшинг. Вақти-вақти билан аралаштириб, тахминан 5 дақиқа пиширинг.
  3. Маҳсулотларга ун, товуқ шўрваси, кокос сути қўшиб яна 5 дақиқа пиширинг.
  4. Шўрвага мускат ёнғоғи, туз, мурч, тоғ жамбил қўшиб қайнатиб олинг.
  5. Шўрвадаги маҳсулотларни эзиш учун блендердан фойдаланинг.
Қовоқ ва ясмиқ (чечевица)дан тайёрланадиган шўрва рецепти

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Керакли масаллиқлар:

  • ясмиқ (чечевица) — 1 стакан яшил ёки қизил рангли 
  • қовоқ — 1 банка консервалангани ёки 450 г
  • оқ пиёз — 1 дона
  • сабзи — 1 дона тозаланган ва тўғралгани
  • занжабил — ярим қошиқ майдалангани
  • зайтун ёғи — ярим қошиқ
  • саримсоқ — 3 донача
  • сабзавотли шўрва — 3 стакан
  • кокос ёнғоғи сути — 1 банка
  • туз, мурч, кўкатлар — таъбга кўра
Тайёрланиши: 
  1. Зайтун ёғини катта идишга солиб ўртача оловда қиздириб олинг. Кейин унга пиёз, сабзи ва саримсоқни қўшинг. Маҳсулотларни 3-5 дақиқа давомида қовуринг. Оловни пастлатиб занжабил ва карри қўшиб аралаштиринг.
  2. Идишга шўрва, кокос ёнғоғининг сути, ясмиқ, қовоқ пюреси, туз ва мурч солинг.
  3. Маҳсулотларни қайнагандан кейин оловни яна пасайтиринг ва 30 дақиқа қайнатиб олинг.
  4. Шўрвани дастурхонга тортишдан олдин кўкатлар билан безатинг.
Мавзуга доир

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)