Творог қўшиб тайёрланадиган пряниклар мазали таъм ва ёқимли ҳидга эга. Уни дўкондан сотиб олмасдан рецепт асосида ўзингиз уйда тайёрлашингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- творог — 250 г
- тухум — 1 дона
- шакар — 220 г
- туз — 1 чимдим
- ўсимлик ёғи — 90 мл
- сут — 90 мл
- ванилин — 2 қошиқ
- ун — 500 г
- пишириқ кукуни — 3 қошиқ
- шакар кукуни — 130 г
- лимон шарбати — ярим қошиқ
- Творогни элакдан ўтказинг ёки блендер ёрдамида аралаштириб олинг. Тухумнинг сариғини оқидан ажратиб олинг ва сариғини творогга қўшинг. Оқ қисмини эса глазурга солиш учун олиб қўйинг.
- Творогга шакар, туз, сариёғ, сут ва ванилинни қўшинг. Кейин яхшилаб аралаштиринг.
- Унни элакдан ўтказинг ва пишириш кукуни билан аралаштиринг. Творог массасини солиб, юмшоқ хамир тайёрланг.
- Печни 190 даража ҳароратда қиздиринг. Листни пергамент қоғоз билан ўранг.
- Хамирни 15-20 мм қалинликдаги қатламга ёйиб чиқинг. Стакан ёки шакллар билан диаметри 5-6 см бўлган юмалоқ бўлакларни кесиб олинг.
- Пряникларни листга қўйинг. Пишириқни қизаргунга қадар 20-25 дақиқа давомида пиширинг.
- Бу вақтда тухумнинг оқ қисмини шакар кукуни ва лимон шарбати билан силлиқ бўлгунча аралаштиринг.
- Илиқ пишириқларни симли панжара устига қўйинг, тухумнинг оқини суртинг ва қуригунча 20-30 дақиқага қолдиринг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)