• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой армияси раҳбарияти «урушга тайёрланишга» чақирди

    Хитой Миллий озодлик армияси раҳбарияти аскарларни «урушга тайёрланишга» чақирди, деб ёзади Tengrinews. Қисқа хабар ХХРнинг 80-сонли умумқўшин армияси Weibo-аккаунтига жойлаштирилди.

    Фото: Facebook / Cathay.military

    Фото: Facebook / Cathay.military

    АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга режалаштирилган ташрифи фонида иккита иероглифдан иборат «Урушга тайёрланинг!» деган пост 12 соат ичида 300 мингдан ортиқ лайк ва 19 мингта изоҳ тўплади.

    Постга ёзилган изоҳда Хитой армияси вакиллари аниқлик киритишича, у Хитой Миллий озодлик армиясининг 95 йиллигига бағишланган постдир.

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги даъватни қўллаб-қувватлаб изоҳлар қолдирган. «Хитой Миллий озодлик армияси аскарлари, курашинг! Биз сизни қўллаб-қувватлаймиз, йигитлар», — дейилади улардан бирида.

    Хитой армияси фахрийларининг баъзилари мамлакат уларга эҳтиёж сезса, армия таркибига қайтишга доим тайёрлигини маълум қилди. Айрим фойдаланувчилар эса Тайван бўғозининг икки томони тезроқ бирлашишини тилади.

    Нашр эслатишича, аввалроқ ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ президенти Жо Байден билан телефон суҳбатида Хитой айирмачиликка ва «Тайвань мустақиллиги»га, шунингдек, ташқи кучларнинг ҳар қандай аралашувига қатъиян қарши чиқишини маълум қилганди.

    Хитой ва АҚШ ўртасидаги кескин муносабатлар бир неча йилдан буён сақланиб қолмоқда. Чунончи, Дональд Трамп президентлиги даврида Вашингтон, шу жумладан, Тайвань масаласи туфайли Пекинга санкциявий босимни кучайтирганди. Тайвань атрофидаги вазият сўнгги вақтларда АҚШ вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг яқин орада оролга ташриф буюриш режаси сабабли кескинлашди.

    Хитой АҚШ раҳбариятини бир неча марта ташрифдан воз кечишга чақириб, «ягона Хитой» сиёсатига содиқлик АҚШ зиммасига юклайдиган мажбуриятлар ҳақида эслатди.

    Агар Пелосининг ташрифи амалга ошса, у 25 йил ичида Тайванга ташриф буюрган биринчи АҚШ конгресси палатаси спикерига айланади.

    Шу билан бирга, АҚШ президенти ҳарбийлар ушбу ташаббусни мақбул деб ҳисобламаслигини айтди. CNN маълумотларига кўра, Оқ уй Хитой Пелосининг ташрифини чиппакка чиқариш учун Тайвань ҳаво ҳудудини парвоздан ташқари зона деб эълон қилишидан хавотирда. Шунингдек, Пекин оролга қирувчи самолётларни йўналтириши, бу эса Тайбэй ва Вашингтоннинг жавоб чораларига сабаб бўлиши мумкин.

    ХХР Ташқи ишлар вазирлиги Пелосининг эҳтимолий ташрифига «жиддий тайёргарлик» кўраётганини маълум қилди.

    Тайвань Хитойдан ажралиб чиққани ҳақида 1949 йилда, фуқаролар уруши даврида эълон қилган. Пекин оролнинг мустақиллигини тан олмайди ва уни ўз провинцияси деб ҳисоблайди. АҚШ оролда эълон қилинган Хитой республикаси билан дипломатик алоқалар ўрнатмаган бўлса-да, 1979 йилдан буён амал қилиб келувчи қонунга кўра, минтақага ўзини ҳимоялаш учун қурол етказиб бера олади.

    Мавзуга доир:

    • АҚШнинг Хитой ва Тайванга нисбатан хавотирлари ортиб бормоқда — NYT
    • Хитой Тайвань ҳудудида ҳарбий машғулотлар ўтказаётганини эълон қилди
    • Тайвань можароси. АҚШ—Хитой тўқнашуви юз бериши ҳақиқатга қанчалик яқин?

    30.07.2022, 13:53   Изоҳ (0)   31181
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Испания ва Бразилияда маймунчечакдан илк ўлим ҳолатлари қайд этилди

    30.07.2022, 12:52

    «Қумтор» олтин кони узил-кесил Қирғизистон тасарруфига ўтди

    30.07.2022, 12:09

    Россия ташқи ишлар вазири ва АҚШ давлат котиби уруш бошланганидан буён биринчи марта телефон орқали суҳбатлашди

    30.07.2022, 10:22

    Британия Мудофаа вазирлиги Трассни бош вазирлик учун курашда қўллаб-қувватлади

    30.07.2022, 08:32

    Медведев Украинанинг бўлиниши акс этган харитани эълон қилди (фото)

    29.07.2022, 21:32

    Филиппинда юз берган зилзиланинг аянчли оқибатлари (фото)

    29.07.2022, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.