Филиппин шимолида жойлашган Лусон оролидаги Абра провинциясида 27 июль куни етти магнитудали зилзила юз берган эди. Унинг оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди, бир неча ўнлаб одамлар яраланди, уйлар вайронага айланди. «Iнтерфакс» Филиппиндаги зилзила оқибатлари акс этган суратларни жамлади.
Мамлакат вулқонология ва сейсмология институти ушбу воқеадан кейин яқин келажакда жиддий асоратлар пайдо бўлиши мумкинлигини истисно қилмаган.
Маълумот учун, Филиппин Тинч океанининг олов ҳалқаси деб аталадиган ҳудудда жойлашган бўлиб, у ерда дунёдаги энг кўп зилзилалар қайд этилади. 1990 йилда мамлакатдаги 7,7 магнитудали зилзила 2 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган.
Изоҳ (0)