Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг «ёрқин келажаги» унинг 2013 йилги чегаралари тикланишини англатади, деб ўйламоқда. Ғарб давлатлари эса Украина ҳудудини ўзаро бўлиб олмоқчи. Ушбу хулосаларни Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев айтиб ўтди. У ўзининг Telegram каналида Киев ва Ғарб давлатларининг қайси ҳудудларга умид қилаётганини кўрсатувчи иккита харитани эълон қилди.
Ғарб таҳлилчиларига кўра, Украина фақат Киев вилоятидан иборат бўлади. Қолган ҳудудлар Россия, Польша, Руминия ва Венгрия таркибига киради, дея ишонч билдирди Медведев.
Психотроп моддалардан зарар кўрган Украина президентининг онгида мамлакатининг ёрқин келажаги ҳақида юқоридаги (1-сурат) пайдо бўлган. Ғарб таҳлилчиларининг фикрича эса Украина аслида шундай кўринишда бўлади (2-сурат), — деб ёзади Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари.Россия расмийлари Ғарб давлатлари Украинани «бўлиб ташлаш»га интилаётгани ва қуролли можаро тугаганидан кейин унинг ҳудудларини босиб олмоқчилигини бир неча бор таъкидлаган. Хусусан, Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин ҳам бу ҳақда айтиб ўтган эди.
Мавзуга доир: Канада ҳукумати Путин, Медведов ва Россиянинг бир қатор вазирларига қарши санкциялар киритди
Изоҳ (0)