Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес ташқи ишлар вазири Лиз Трассни Консерватив партия раҳбари ва бош вазир лавозими учун курашда қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда The Times газетаси хабар берган.
«У ўз жойини эгаллайди. Энг асосийси эса у ростгўй инсон ва ҳар доим нимани гапирса шуни қилади», — деди Уоллес.
Трасс собиқ молия вазири Риши Сунак билан бирга Консерватив партия парламент сайловларининг якуний босқичига чиқди. Ғолиб партия раҳбари ва Буюк Британиянинг янги бош вазирига айланади. Бош вазир ким бўлиши 5 сентябрь куни маълум қилинади.
Иккала номзод ҳам қиролликнинг можарога бевосита аралашувисиз Украинага ҳарбий-техник ёрдам кўрсатишни давом эттириш ниятида эканини маълум қилган.
Лиз Трасс агар бош вазир этиб сайланса, биринчи бўлиб Украина президенти Владимир Зеленскийга қўнғироқ қилишга ваъда берган.
Изоҳ (0)