Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Давлатобод туманида «Жигули» автомобили ёнаётгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг ҳолатга муносабат билдириб, ёнғин оқибатида ҳеч кимга жароҳат етмаганини маълум қилди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

5 май куни соат 16:30 ларда Давлатобод тумани «Шишаки» МФЙ ҳудудида Наманган шаҳрида яшовчи 33 ёшли фуқаро «ВАЗ-2107» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмагани сабабли йўлнинг четидаги бетон ариққа автомашинанинг шина қисми тушиб кетган. Оқибатда автомашинанинг олд қисмида ёнғин содир бўлган.

«Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ», — дейилади муносабатда.

Аввалроқ Нукусда тўхтаб турган Nexia ёниб кетгани, Сирдарёда юк машинаси билан тўқнашган Cobalt’да ёнғин чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар