• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чорсудаги еттита гумбазнинг тарихий қийматига зарар етказилишига йўл қўйилмайди» — Маданий мерос агентлиги

    Тошкентдаги Чорсу бозорида амалга оширилаётган қурилиш ишлари натижасида учта гумбаздан бири бузиб ташланиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Маданий мерос агентлигининг маълум қилишича, бозорда ўтказилаётган реконструкция ишларининг маданий мерос объектларига таъсири ва ҳудудни давлат ҳимоясига олиш юзасидан Илмий эксперт кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтган.

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Маданий мерос агентлиги Илмий эксперт кенгаши томонидан бозор ҳудудида ташкил этилган сайёр мажлисда мутахассислар, археолог олимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этган ва жамоатчиликка тегишлича маълумот берилган.

    Маълумот учун, Чорсу деҳқон бозори Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Навоий кўчасида — Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жойлашган. Бозор милодий XI—XII асрлардан мавжуд бўлиб, Буюк Ипак йўлининг муҳим қисмларидан бири ҳисобланган. Унинг ҳудудида бир нечта маданий қатлам мавжуд бўлиб, ушбу қатламларнинг тарихий аҳамиятини ўрганиш учун археологик ишлар олиб борилиши режалаштирилган.

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    «Чорсу деҳқон бозори шубҳасиз маданий мерос объекти, аммо бу ўринда унинг айнан қайси ҳудудлари тарихий аҳамият касб этишини кўриб чиқиш керак. Хусусан, бозорнинг ТИМ қисми, тарихий дарвозаси бир қатор рассомларнинг асарларида тасвирланган. Шунингдек, нафақат бозордаги, балки унинг атрофидаги баъзи бинолар ҳам маданий мерос объекти сифатида кўриб чиқилмоқда», — «Мозийдан садо» журнали бош муҳаррири, Илмий эксперт кенгаши аъзоси Зафар Ҳакимов.

    Халқаро «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти муассасаси бош архитектори, архитектор Муҳаммад Фозилийнинг сўзларига кўра, Чорсу деҳқон бозоридаги еттита гумбаз маданий мерос объекти сифатида баҳоланади. Айнан шу сабабга кўра Маданий мерос агентлиги томонидан бозорни реконструкция қилиш бўйича биринчи лойиҳа рад этилган. Агентлик ушбу гумбазларнинг тарихий аҳамияти сақланиб қолиши лозимлигини қатъий принцип асосида талаб қилади.

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Илмий эксперт кенгаши раиси Турсунали Қўзиевнинг таъкидлашича, Чорсу деҳқон бозори савдо ҳудуди бўлиб, бугунги кунга келиб унда замонавий талаблар асосида инфраструктура ва қулайлик яратиш зарурияти юзага келган. Айни вақтда гумбазлар остидаги савдо расталаридаги ҳолат санитария талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Ёритиш, тозалик, ҳаво тозалиги, техник ва ёнғин хавфсизлиги масалаларида муаммолар мавжуд.

    «Чорсу деҳқон бозоридаги еттита гумбаз Тошкент шаҳрининг рамзларидан бирига айланган. Шу сабабли, хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар бу ерни кўришни ва савдо қилишни исташади. Бозорнинг талабгирлигини ошириш ва унда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш учун реконструкция қилишга эҳтиёж юзага келган. Аммо бу ишларнинг барчаси Маданий мерос агентлиги назорати ва рухсати асосида амалга оширилади», — дейди у.

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Фото: Маданий мерос агентлиги

    Қўзиевга кўра, реконструкция давомида еттита гумбазнинг тарихий қийматига зарар етказилишига йўл қўйилмайди. «Гумбазларга қўшимча жиҳозлар ўрнатиш, унинг устини қоплаш, нақшларини ўзгартириш, замонавий безак киритиш — барча ишлар фақатгина Маданий мерос агентлиги рухсати асосида амалга оширилиши мумкин», — дея қайд этган Илмий эксперт кенгаши раиси.

    Эслатиб ўтамиз, февраль ўрталарида Тошкент шаҳридаги «Коинот» (Космонавтлар) мажмуасида Владимир Жанибеков ҳайкали атрофидаги гранит плиталар кўчириб ташлангани ҳақида хабар тарқалганди. Шундан сўнг Маданий мерос агентлиги ҳудуднинг демонтаж ишлари рухсатсиз бошланганини аниқлаган эди. Агентлик томонидан майдонни реконструкция қилаётган Mimar Group компанияси огоҳлантирилди ва жараён тўхтатилди. 15 февраль куни эса Космонавтлар майдонини ободонлаштириш лойиҳаси илмий-эксперт кенгашида маъқулланганди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда моддий маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
    • «Ҳамма нарса жойида турибди». Ичан-қалъада сохталиги айтилган 101 та экспонат ҳақида (видео)
     

    06.05.2022, 09:40   Изоҳ (0)   10150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент—Шаҳрисабз—Тошкент йўналиши бўйича «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади

    06.05.2022, 09:11

    Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган корхона раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    06.05.2022, 08:42

    Ўзбекистон автомобиль саноатида экспорт камайиб, импорт ва ишлаб чиқариш ҳажми кескин ошди

    06.05.2022, 08:24

    Ўзбекистонда «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасасига асос солинди

    06.05.2022, 07:52

    Мусобақа ғолибига бепул Ҳаж йўлланмаси, Ўзбекистонни тўлиқ радиолаштириш вазифаси, ёлғон маълумот учун икки йилга кесилган мудир. Ўзбек матбуоти 6 майда нималар ҳа...

    06.05.2022, 07:30

    Хивадаги тарихий обидаларда нега термитлар кўпаймоқда? Мутахассис билан суҳбат (видео)

    06.05.2022, 07:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.