Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Буни вазирлик матбуот котиби «Дарё»га тасдиқлади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Блогер Зафарбек Солижоновнинг ёзишича, Ботир Парпиев 1 август куни Moderna вакцинасини қабул қилган.

«Деярли 75 ёшни қаршилаган, яхшигина ҳаёт тажрибасига эга Ботир ака вакцина олибди, сизчи?», — деб ёзади блогер.

Бундан аввал Сенат раиси Танзила Норбоева, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, маданият вазири Озодбек Назарбеков, мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Олимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов эмланганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар