Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда турли аҳоли қатламларининг бугунги кунда вакцинация билан қамраб олинганлик даражаси тўғрисида маълумот берди.
3 август ҳолатига кўра, аҳоли қатламлари кесимида эмлаш кўрсаткичлари қуйидагича:
- 65 ёшдан катта фуқаролар — 1 350 573 доза;
- тиббиёт ходимлари — 887 041 доза;
- мактаб ўқитувчилари — 964 112 доза;
- мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 360 532 доза;
- сурункали касаллиги борлар — 1 290 655 доза вакцина билан эмланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон давлат бош санитария врачи қарорига асосан 2021 йил
- 1 сентябргача 18 ёшдан катта бир қанча аҳоли қатламлари коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;
- 1 октябргача 2-доза вакциналари;
- 1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар мустасно) шартлиги белгиланган эди.
2021 йилда харид қилинган барча вакциналарга 44 миллион 761,5 минг доллар сарфланган. Улардан ўзбек-хитой вакцинасига 39 миллион 100 минг доллар, «Спутник V» вакцинасига 3 миллион 681,5 минг доллар ва AstraZeneca вакцинасига 1 миллион 980 минг доллар сарфланган.
30 июль куни Ўзбекистонга коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Мамлакатга 1,2 миллион дозада Pfizer вакцинаси ҳам олиб келиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)