Ўз қўлингиз билан тайёрланган ширинлик оила аъзоларингиз учун ҳам севимли бўлишига шубҳа йўқ.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум — 2 дона;
- шакар — 100 г;
- ун — 130 г;
- сметана — 200 г;
- қуюлтирилган сут — 400 г;
- сариёғ— 125 г;
- какао — 2 ош қошиқ;
- разрихлитель — 10 г;
- майдаланган бодом — 30 г.
- Тухумга шакар қўшиб, оч ранг бўлгунича яхшилаб аралаштиринг.
- Сметана, қуюлтирилган сут (200 г) ва какао қўшинг.
- Ун ҳамда разрихлителни ҳам қўшиб аралаштиринг.
- Қандолат қоғози солинган махсус идишга аралашмани солинг.
- 180 даража қизиган печда 30 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Крем тайёрлаш учун эриган сариёғга қуюлтирилган сут (200 г) қўшиб аралаштиринг.
- Тайёр бўлган бисквитни ўртасидан иккига бўлиб, орасига крем суртинг.
- Майдаланган бодом билан безанг.
Саҳарлик учун рецептлар:
Изоҳ (0)