Кам маҳсулотлардан ҳам мазали таом тайёрлаш мумкин. Озарбайжонча кутаб егулигининг рецепти билан бўлишамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- лаваш хамири — 1 дона;
- тухум — 2 дона;
- пишлоқ — 100 гр;
- кўкатлар;
- туз, мурч.
- Қайнатилган тухум ва пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
- Майдаланган кўкатлар қўшинг.
- Туз ва мурч сепинг.
- Лаваш хамирини думалоқ шаклда кесиб олинг.
- Хамирнинг ўртасига начинка солинг, четларини сув билан намлаб бирлаштиринг.
- Ёғ солинмаган қуруқ товада 5 дақиқа давомида пишириб олинг.
Саҳарлик учун рецептлар:
Изоҳ (0)