Мазкур ширинлик нафақат сиз, балки оила аъзоларингиз учун ҳам севимлига айланишига шубҳа йўқ.
Керакли маҳсулотлар:
- музлатилган ёки данаги олинган барра олча — 400 г;
- шоколад — 200 г;
- сариёғ — 120 г;
- тухум — 5 дона;
- шакар — 150 г;
- ванилин — 1 ош қошиқ;
- туз — бир чимдим;
- творог —300 г;
- ун — 150 г;
- разрихлитель — 1 чой қошиқ.
- Эритилган шоколадни эритилган сариёғга қўшиб аралаштиринг.
- Қайноқ сувли идиш буғининг устига қўйиб, аралаштиришда давом этинг.
- 3 дона тухумга, шакар, ванилин ва туз қўшиб миксерда аралаштиринг.
- Творогга қолган тухум ва шакар қўшиб аралаштиринг.
- Шоколадли аралашмани творогга қўшиб миксерда аралаштиринг.
- Ун ва разрихлитель қўшинг.
- Ёғ суртилган патнисга шоколадли аралашманинг учдан бир қисмини солинг.
- Устидан творогли аралашма, кейин эса меванинг ярмини қўйинг.
- Шу кетма-кетликни такрорланг.
- 180 даража қизиган печни 50 дақиқа давомида пишириб олинг.
Саҳарлик учун рецептлар:
Изоҳ (0)