Веллингтон коллекцияси ходими Жозефин Оксли Наполеон Бонапартнинг ўлим ниқобини император вафотининг 200 йиллигига бағишланган кўргазмада намойиш этиш учун тайёрламоқда. Бу ниқоб император вафот этгандан сўнг унинг юзига мум ва гипс аралашмаси қопланган ҳолда олинган. Наполеон 1821 йилнинг 5 май куни Муқаддас Елена оролида вафот этган.Фото: PA
Индонезиядаги Пасар Сенен темир йўл станциясида тиббиёт ходимлари Рамазон ҳайити байрамидан олдин поезд йўловчиларидан коронавирус таҳлили учун намуна олмоқда. Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун ҳукумат бу йил ҳайитда меҳмонга ташриф буюришни тақиқламоқчи.Фото: EPA
Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент бўйлаб ретро автомобиллар марши, гавжум нуқталарда ва метро бекатларида ҳарбий ансамбль ва оркестр ижросида мусиқий дастурлар намойиш этилди.Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Буюк Британия собиқ бош вазири Гордон Браун Шотландиядаги маҳаллий сайловлар олдидан бўлиб ўтган митингда Лейбористлар ҳаракати лидери Анас Сарвар билан бирга чиқиш қилди.Фото: The Guardian
келган Uzbekistan Airways’нинг олтинчи Dreamliner’и экипажини кутиб олиш учун гул билан бормоқда. Ушбу самолёт орқали Оролбўйи ҳудудлари учун 3 миллион долларлик гуманитар ёрдам ҳам етказиб берилди." data-action="zoom" class="border lazyload" />
Кўк терак қишлоғидаги вайрон бўлган уй олдида ўтирган қирғизистонлик эркак. Яқинда тожик—қирғиз чегарасидаги баҳсли ҳудудда содир бўлган тўқнашув вақтида эвакуация қилинган одамлар ўз қишлоқларига қайтарилди.Фото: AFP
Россиялик теннисчи Даниел Медведев Мадриддаги «Мастерс» мусобақасининг иккинчи даврасида Алехандро Давидович-Фокинни мағлуб этди.Фото: AP Photo
Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленинград қамалидан сўнг бедарак йўқолган аскар — Бобораҳим Абдуллаевнинг хоки Ўзбекистонга олиб келинди. 1922 йилда туғилган Бобораҳим Абдуллаев 1941 йилда урушга кетиб, қайтиб келмаган. Унинг хоки ўзи туғилган Энам яхши қишлоғига дафн қилинди.Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Қуролли Кучлари тизимида илк бор куч тузилмалари ўртасида Dog biatlon мусобақаси ташкил этилди. Унда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ва Божхона қўмитаси жамоалари иштирок этмоқда.Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Боготадаги қашшоқлик ва полиция зўравонликларига қарши ўтказилаётган норозилик намойишида қатнашаётган аёл.Фото: Reuters
АҚШнинг Алабама штатида кучли ёмғир ёғиши оқибатида бир нечта турар жой биноларини сув босди.Фото: AP Photo
Бангкокдаги Клонг Той мавзесида мушуклари ёнида ухлаётган аёл. Мушуклардан бири занжирланган.Фото: Reuters
Россияда 9 май куни Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабани ёдга олиш учун ўтказиладиган Ғалаба парадининг машқлари пайтида зирҳли субсоник ҳарбий Су-25БМ самолётлари Кремль устидан учиб ўтмоқда.Фото: EPA
Изоҳ (0)