Тайёрлаш учун кўп вақт кетмайдиган мазали егулик таъми сиз ва оила аъзоларингизга ёқиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- картошка — 6 дона;
- туз;
- ўсимлик ёғи;
- қийма — 450 г;
- саримсоқ пиёз;
- томат пастаси — 2 ош қошиқ;
- мурч;
- тухум — 3 дона;
- сут — 450 г.
- Бўлакларга бўлинган картошкани 5 дақиқа давомида тузли сувда қайнатиб олинг.
- Қизиган ёғга майдаланган пиёз, кейин эса қийма солиб қовуриб олинг.
- Майдаланган саримсоқ, томат пастаси, шунингдек, туз ва мурч қўшинг.
- Печга қўйишга мўлжалланган идиш четларига ёғ суртинг.
- Унга картошкани учдан бир қисмини териб чиқинг.
- Устидан қийма солинг ва шу кетма-кетликни такрорлаб, устини картошка бўлаклари билан ёпинг.
- Устидан мурч ва туз қўшилган тухумли аралашма қуйинг.
- 180 даража қизиган печда 45-55 дақиқа давомида пишириб олинг.
Мавзуга доир:
- Ўз қўлингиз билан туркча донер кабоб тайёрлаб кўринг
- Товуқ филесига сабзавот ва пишлоқ қўшиб, тушлик учун таом тайёрлаймиз
- Тушликка ўз қўлингиз билан нон кабоб тайёрланг
- Кечки овқатга уйғурча бешбармоқ пиширинг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
- Озарбайжонча қатиқли таом — довға пишириб кўринг
- Мазаси оғизда эрийдиган товуқли лағмон пиширамиз
- Кўп маҳсулот кетмайдиган мазали «Смак» салатини уйда тайёрлаш учун рецепт
Изоҳ (0)