Помидор, пишлоқ ва тухум уйғунлигида ажойиб таъм ҳосил бўлиши турган гап. Страпацада таоми тайёрланган куни, албатта, тановул қилиш учун вақт топилади.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум – 2 дона;
- помидор – 1 дона;
- зайтун мойи – 2 ош қошиқ;
- фета пишлоғи – 60 грамм;
- туз ва зираворлар.
- Тухум бироз кўпиртирилади.
- Помидор қирғичдан ўтказилади.
- Товага ёғ қуйиб, помидор пюреси солинади.
- Туз ва зираворлар сепиб, 2-3 дақиқа давомида қовурилади.
- Пишлоқ қўшиб, яна 2 дақиқа пиширилади.
- Сўнгра кўпиртирилган тухум солиб, аралаштирилади ва дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)