Оддийгина, аммо жуда мазали бўлган гуруч, қийма ва қўзиқоринли запеканка оилавий кечки овқат учун айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- гуруч – 250 грамм;
- ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
- пиёз – 2 дона;
- сабзи – 1 дона;
- қўзиқорин – 350 грамм;
- қийма – 500 грамм;
- қаттиқ пишлоқ – 200 грамм;
- тухум – 2 дона;
- қаймоқ – 250 мл;
- туз ва зираворлар.
- гуруч қайнатиб олинади;
- печ 200 даражада қиздирилиб, запеканка қолипига ёғ сурилади;
- пиёз, сабзи ва қўзиқорин кичкина тўртбурчак шаклда тўғралади;
- пиёз товада 2-3 дақиқа давомида қовурилади;
- устидан сабзи ва қўзиқорин ҳам солинади;
- сўнгра қийма солиниб, туз ва зираворлар сепилади ва 7-8 дақиқа давомида қовурилади;
- пишлоқ қирғичдан ўтказилиб, тухум ва қаймоқ билан аралаштирилади;
- қолипга аввал гуруч, устидан қиймали аралашма солинади;
- кейин тухумли аралашма қуйилиб, 30 дақиқа давомида печда пишириб олинади.
Изоҳ (0)