Бразилия вице-президенти 67 ёшли Антониу Амилтон Мартинс Моуран COVID-19 билан касалланди, у ўзини ўзи яккалаш режимига ўтказилади, деб ёзади «РБК» сиёсатчининг матбуот хизматига таяниб.
Унинг қандай аҳволда эканлиги ҳақида аниқ маълумот берилмади. Globo нашрининг сўровига жавобан, матбуот хизмати унинг аҳволи жойида эканлигини маълум қилган. Вице-президент карантинни ўзининг расмий қароргоҳида, Жабуру саройида ўтказади.
Бразилия президенти 65 ёшли Жаир Болсонару ёзда коронавирус билан касалланиб ўтган эди. Давлат раҳбарида юқори тана ҳарорати (38 даража) ва дармонсизлик каби белгилар кузатилган.
Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 7 484 285 киши касалликни юқтириб олган. Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари бўйича, Бразилия пандемия даврида коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда АҚШ ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринда турибди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)