Камерун ғарбида автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди, оқибатда 37 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши жароҳат олди, деб хабар беради «РБК» Associated Press’га таяниб.
Автоҳалокат 27 декабрь куни эрталаб Фумбан—Яунде йўлида содир бўлган, 70 ўринли автобус Камерун пойтахти Яундега кетаётган эди. «Одамлар Рождество байрамларидан қайтаётган эди, йўловчиларнинг бир қисми эса Янги йилни кутиб олиш учун қариндошлариникига йўл олган эди», — дея маълум қилди ҳудудий маъмурият аъзоси Абсалом Мононо Волоа агентликка. У қурбонлар сони ошиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Наманганда 16 декабрь куни MAN ва Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, улардан 4 нафари бир оила вакиллари эди.
Перуда эса ҳайдовчи автобуснинг жарликка тушиб кетишидан қутқариб қолди.
Мавзуга доир:
- Қамчиқ довонида 14 соат ичида 13 та машина иштирокида 3 та ЙТҲ содир бўлди
- Оқдарёда ортидан юк машинаси келиб урган автобус пастликка ағдарилди, бир йўловчи касалхонага ётқизилди
- Перуда ҳайдовчи автобусни жарликка тушиб кетишидан қутқариб қолди (видео)
- Наманганда 6 кишининг умрига зомин бўлган автоҳалокат сабабларини ўрганиш учун махсус комиссия тузилди
Изоҳ (0)