Лавлаги қўшиб тайёрланадиган гречкали бўтқанинг нафақат кўриниши, балки мазаси ҳам сизда яхши таассурот қолдириши аниқ.

Фото: Lifehacker

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • лавлаги — 1 дона;
  • саримсоқ пиёз;
  • пиёз 1 — дона;
  • ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ
  • гречка — 250 гр;
  • лимон шарбати — 1 ош қошиқ;
  • таъбга кўра туз ва мурч.

Қўшиш мумкин: кўкатлар, ёнғоқ ва пишлоқ.

Тайёрланиш жараёни:

  • Лавлагини қайнатиб олинг, пишганидан кейин қирғичдан чиқаринг ёки блендерда бўтқа ҳолига келтиринг.
  • Пиёз ва саримсоқ пиёзни майдалаб, ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Гречкани ёғ солинмаган қуруқ товада 3-5 дақиқа қизитиб олинг.
  • Гречка ва саримсоқ пиёзни қўшиб, сувда қайнатинг.
  • Пишганидан кейин лавлаги, лимон шарбати, туз ва мурч қўшинг.

Мазкур таомни кўкат, пишлоқ ёки ёнғоқ билан безаб, дастурхонга тортишингиз мумкин, ёқимли иштаҳа!