Тефтелларни исталган гарнир билан дастурхонга тортиш мумкин.
Таом учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Қийма — 400 гр
- Саримсоқ пиёз
- Нон бўлаклари
- Пишлоқ — 200 гр
- Туз, мурч — таъбга кўра
- Ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
- Томат пастаси ёки тайёр томат шарбати — 400 гр
- Қийма, саримсоқ пиёз, нон бўлаклари, пишлоқ ва тузни қўшиб аралаштиринг.
- Тефтелга хоҳишга қараб турли катталикда шакл беринг.
- Баланд оловда қизиган ўсимлик ёғида тефтелларни 2-3 дақиқа давомида қовуринг.
- Агар томат шарбатининг тайёри бўлмаса томат пастасига сув аралаштириб масса ҳолига келтиринг ва тефтел устига қуйинг.
- Туз, шакар, мурч қўшинг.
- Тефтелларни ўртача оловда 12-15 дақиқага қолдиринг.
- Орадан вақт ўтганидан кейин қирғичдан чиқарилган пишлоқни солиб, това устини ёпинг ва оловни ўчиринг.
Изоҳ (0)