Мазкур тансиқ таом ифторлик дастурхонингизни безаши аниқ. Шарчаларга бринза ўрнига пишлоқ қўшса ҳам бўлади.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Картошка — 3 дона (ўртача)
- Бринза — 80 гр
- Ун — 1,5 пиёла
- Кўк пиёз ва шивит
- Тухум 2 дона
- Нон талқони
- Картошкадан пюре тайёрланг.
- Пюрега бринза ва кўкатлар қўшинг.
- Аралашмадан шарчалар ясанг.
- Ҳар бир шарчани биринчи унга кейин тухумга ва охири нон талқонига ботиринг.
- Агар масса ёпишқоқ бўлса, бироз ун қўшишингиз мумкин.
- Шарчаларни 3-4 дақиқа тилларанг бўлгунича, ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
- Тайёр шарчаларни исталган соус билан бирга дастурхонга тортиш мумкин.
Мавзуга доир:
- Ифторлик дастурхонини товуқли бешбармоқ билан безаймиз
- Ифторликка тўйимли ва тез тайёр бўладиган «лўла кабоб»
- Саҳарликка оджаҳури тайёрланг. Грузинча мазали таом рецепти
- Ифторлик дастурхонини озарбайжонча кўкатли чебурек билан безанг
- Саҳарлик ва ифторликка ўз қўлингиз билан нон пиширинг: туркча симит рецепти
- Ифторликка тез ҳазм бўладиган, сабзавотли «рагу» тайёрланг
- Турк ошхонасининг энг мазали нонуштаси — менемен тайёрлаймиз!
Изоҳ (0)